Başlangıç > Сиёсат > БМТ ЎЙИНЛАРИ

БМТ ЎЙИНЛАРИ

Югославиядаги урушлар бетоб дунёнинг касаллигини аниқлаш учун қўйилган ташҳис хизматини ўтади. Бу уруш дунёдаги кучлар тақсимотини, халқаро ташкилотларнинг, хусусан, БМТнинг носамимийлиги-ю, ўйинларини бир қадар ёритиб берди. Бу уруш ислом давлатлари ўртасида якдилликнинг йўқлигини ва уларнинг хал қилувчи кескин вазиятда нақадар журъатсиз эканлиги, Ғарб давлатлари таъсири остида эканлигини фош қилди. Бу уруш, ниҳоят, ҳамма нарса кучга боғлиқ эканлигини яна бир марта яққол кўрсатди.

Дунё жамоатчилиги Босниядаги мусулмонларнинг чекаётган жафолари ҳақида тинимсиз гапирди ва гўё шу билан юз бераётган геноцидга қарши амалий чора кўрмай, четдан кузатиб тургани учун, ўзини бир қадар оқлагандай бўлди. Аммо ҳеч қандай ёрдам бермасдан, нуқул ҳамдардлик билдиравериш, охир-оқибат, бахтиқаро халқни калака қилиш каби эшитила бошлайди, Босния мусулмонларининг аччиқ тақдири ҳақидаги бугунги гаплар, ана шундай жарангламоқда.

БМТ бош котиби Бутрос Ғолидаги битмас-туганмас оптимизмни ҳам фақат ана шундай маънода тушуниш мумкин. Тинчлик ҳудудлари саналмиш Жепе ва Серебриницанинг БМТ қарамоғидаги тинчликни сақлаш кучлари томонидан ҳеч қандай қаршиликсиз Босния серблари қўлига топширилиши, мусулмонларнинг аҳволини янада ёмонлаштирди. БМТ вакиллари кўзи олдида ўн минглаб мусулмонлар ўз уйларини ташлаб, Босния ҳукумати назорати остидаги ҳудудларга қоча бошлади. 11-июл куни эса, Серебриницада даҳшатли қирғинлар юз берди. Серблар тинч аҳолидан 3 минг кишини қатл этди. Дараксиз йўқолган мусулмонларнинг умумий сони, 6 мингдан ошиб кетди. Мусулмонларнинг оммавий кўмилган жойини, америкаликлар фазодан туриб олинган суратлар билан далиллаб берди. Қирғиндан омон қолганлар ҳам бунга гувоҳлик бермоқда. Сербларнинг мусулмонларга нисбатан қилаётган ваҳшийликлари шуқадар ҳаддан ошди-ки, бу фактни ҳатто сербпараст рус газеталари ҳам инкор этолмай қолишди. Масалан, Босния шовинистларини мусулмонларга қарши генотсид ўтгазганликда айблаётган Халқаро Трибунал қарорига Россия ташқи ишлар вазирининг муносабати ҳақида “Ивестия” газетининг 12-август сонидаги бир мақолада шундай дейилади: “Ташқи ишлар вазирлигидагилар Халқоро Трибуналнинг холислигига шубҳа билдирмоқдалар. Уларнинг фикрича, Трибунал Босния сербларини генотсидда айблар экан, мусулмон ва хорватларга ҳам, шу нуқтаи-назардан ёндошиши лозим экан. Шундай қилиб, Россия ташқи ишлар вазирлиги сербларнинг миқёс жиҳатдан жуда каттта ҳарбий жиноятлари билан мусулмон ва хорватлар ўртасида баъзан юз берган, тенглаштириб бўлмайдиган даражада майда жиноятларни бир текисликка қўйишга интилишини яна бир марта намойиш этди Умуман, Россия доимо ўзининг серб қондошларини дунёга писанда қилиб келган. Куни-кеча Россия Думаси Америка Сенатининг Боснияга қарши эмбаргони бекор қилиш ҳақида қабул қилиган қарорига аччиқма-аччиқ,бир томонлама, сербларга қарши эмбаргони бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилди. Борис Елцин эса, ўзининг бир чиқишида тўғридан-тўғри сербларнинг рус қуролига муҳтож бўлиб қолмаслигига шаъма қилди.

Бундай вазиятда Туркиянинг пассив позицияси яққол кўзга ташланиб қолмоқда. Русларнинг серблар олдидаги қардошлик бурчидан кўра, туркларнинг Босния мусулмонлари тақдири олдидаги масъулияти каттароқ эди. Чунки, уларга турклар азалдан таъсир ўтказиб келган ва бугунги уруш сабаблари ҳам, асосан, мана шу таъсир билан боғлиқ.

Югославиядаги урушлар моҳияти жиҳатдан диний урушлардир. Афтидан, дунёда диний урушлар даври бошланган кўринади. Сўнгги йилларда Афғоонистон – Россия, Ироқ – Америка, Фаластин – Исроил, Арманистон – Озарбойжон, Гуржистон – Абхазия, Россия – Чеченистон ўртасида бўлган ва бўлаётган урушлар, айнан, диний моҳиятга эгадир.

Иқтисодий-сиёсий экспансия заъмирида ҳам кўпинча миллий – диний антоганизмни кўриш мумкин. Бу урушларда мусулмонлар маънавий жиҳатдан ўз рақибларидан устун турсалар-да, локал тўқнашувларда улар кўпинча, ғолиб эмас, қурбонга айланмоқдалар. Бунга энг аввало, Ислом давлатларининг замонавий ҳарбий техника билан кам таъминлангани сабаб бўлмоқда Масалан, озарбойжонларга қарши арманилар, Босния мусулмонларига қарши серблар, шу йил июл ойида эса, чеченларга қарши руслар таъқиқланган химиявий қуролларни ишлатган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бу ихтилофларда тутган позицияси сиртдан лоял кўринса-да, аслида мусулмонларга қарши эди. Шунинг учун ҳам, ўтган ойда Бутрос Ғолийнинг Туркияга визити туркларнинг БМТ дан норозилиги туфайли қолдирилди.

Бундай фактлар ислом давлатларининг ҳозирги шароитда бир-бири билан жипсроқ бўлишлари нақадар муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади.

Мақсуд Бекжон

1995,   1 август.

Kategoriler:Сиёсат
  1. Henüz yorum yapılmamış.
  1. No trackbacks yet.

Bir Cevap Yazın

Aşağıya bilgilerinizi girin veya oturum açmak için bir simgeye tıklayın:

WordPress.com Logosu

WordPress.com hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Twitter resmi

Twitter hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Facebook fotoğrafı

Facebook hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Connecting to %s

%d blogcu bunu beğendi: