Başlangıç > Сиёсат > ФУНДАМЕНТАЛИЗМ ГЎРКОВИ

ФУНДАМЕНТАЛИЗМ ГЎРКОВИ

Яқинда Ўзбекистон президенти яна бир бор “қўллаб-қувватлаш” ташаббуси билан чиқиб, ҳаммани ҳайрон қолдирди. Бу сафар Ислом Каримов АҚШнинг Эронга қарши эълон қилган савдо ва иқтисодий эмбаргосини қўллашини билдирди. “Мен нима учун Эронга қарши эмбарго эълон қилинганини яхши биламан”, деди у ўзининг бу тадбир ҳақидаги тасаввур ва мулоҳазаларини халқаро валюта фонди вакиллари билан баҳам кўрар экан.

Маълумки, АҚШнинг Эронга қарши қилаётган ҳаракатларига, бу ислом давлатининг Россиядан ядровий реакторлар сотиб олаётгани сабаб бўлди. Эрон дунё жамоатчилигини, хусусан, АҚШни бу реакторлар фақат тинчлик мақсадларида ишлатилишига ишонтиришга қанча ҳаракат қилмасин, ҳеч қандай натижа чиқмади. АҚШ эса, ўз навбатида олдин реакторларни мусулмонларга сотаётган Россияни босим остига олишга уруниб кўрди, аммо бу ишнинг фойдасизлигини кўриб, Эронга қарши эмбарго эълон қилиб қўяқолди. Табиийки, дунёнинг ҳеч бир давлати АҚШнинг, Клинтон давлат тепасига келгач, анча салмоқ ва жиддийлигини йўқотган ташқи сиёсатидаги Эронга эмбарго эълон қилиш каби ўринсиз ҳаракатини қўлламади. Ҳатто ўзлари христиан бўлган, Эронни эса ислом фундаментализмининг ўчоғи деб биладиган давлатлар ҳам бундай тадбирни қўлламади. Етакчи Ғарб давлатлари эса. ҳатто бу тадбирни танқид қилиб, унга қарши чиқдилар. Бу сиёсий фонда аҳолисининг қарийб 98 фоизи мусулмонлардан иборат бўлган, бунинг устига, бир минг икки юз йилдан ошиқроқ вақтдан бери ислом ақидалари билан яшаб келувчи ва доимо Осиёдаги ислом динининг ва тарғиботининг маркази бўлган Ўзбекистон каби давлатнинг, президент Ислом Каримов тимсолида тутган позицияси ўта ғайри-табиий кўринади.

Хўш, президент Каримов нега бундай эҳтиётсиз ҳаракатлар қилади? Унинг ислом фундаментализми олдидаги қўрқуви ҳақиқатан ҳам дунё сиёсатига таъсир ўтказишга қодир Эрон каби жиддий давлатни ўзига душман қилиш андишасидан ҳам кучлироқми?

Албатта, Каримов ҳеч қачон бир текисликда ҳаракат қилмайди, уни бир пайтнинг ўзида бир неча параметрларда учратиш мумкин. У урса, албатта бир эмас, ҳар доимгидек иккита ёки учта “қуён”ни уради. Хусусан, бу вазиятда ўзбек президенти, бир томондан, ўзига пул бераётган халқаро валюта фонди орқали АҚШнинг кўнглини овлаётган ва унга ўзининг садоқатини изҳор этиб, Осиёда АҚШнинг фундаментализмга қарши ишончли иттифоқчиси бўлиши мумкинлигини шаъма қилаётган бўлса, иккинчи томондан, сўнгги пайтларда ўзи унча хушламай қўйган Россия ва Туркманистон (Эрон билан яқин муносабатда бўлаётган) каби давлатларни йўл-йўлакай бир туртиб ўтмоқчи бўлади, учинчи томондан эса, у ҳақиқатан ҳам Эрондан хавфсирайди, фақат бу хавфсираш тўғридан-тўғри президеент Каримовнинг ўзи айтаётгани каби, “ислом фундаментализмининг дунёга солаётган хавфи” билан эмас, балки, қўшни Тожикистон мухолифати раҳбарларининг Эрондан туриб Тожикистондаги коммунистик тузумга қарши бораётган курашни бошқараётгани билан боғлиқдир. Тожикистондаги ҳукумат эса, тўғридан-тўғри Каримов тузуми билан боғлангандир.

Ислом Каримов дунё жамоатчилиги олдида ўзига “ислом фундаментализмининг гўркови” имиджини яратишга урунар экан, унинг халқаро минбарлардан туриб айтаётган фундаментализм хавфи ҳақидаги муболағалари ҳар қандай ислом дини душманининг гапларидан ҳам ошиб тушди. Аммо унинг “фундаментализм гўркови” имиджи ҳамма давлатларда ҳам бир хил қадрланмайди, шунинг учун ҳам Ислом Каримов ҳар бир минтақада ёки ҳатто алоҳида бир давлат учун ўзининг жозибали образини яратишга урунади ва оқибатда, биз тинимсиз ўзгараётган ниқоблардан бошқа ҳеч нарсани кўрмаймиз. Бу ҳақда Туркиянинг “ҳуррият” газетаси шундай ёзади: “Каримов бугун АҚШнинг Эронга қарши эълон қилган эмбаргосини қўллар экан, ҳар доимгидек ўзининг бир онлик манфаатидан бошқа нарсани ўйламаяпти. У эртага, агар бошқа жойдан манфаат келадиган бўлса, худди Эронга каби, АҚШга ёки бошқа давлатларга ҳам бемалол хиёнат қилавериши мумкин”.

Ҳа, Каримовнинг ўз дўстларига бундай муносабати давлатлар миқёсида Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон ва бошқа давлатлар билан қилган алоқаларида кўринган бўлса, шахсий дўстлик ва ғоявий маслакдошлик савиясида эса, Ш.Мирсаидов, М.Умрзоқов, Ш.Йўлдошев, М.Маликов ва бошқа жуда кўплаб унинг дўстлигига ишонган одамлар тақдирларида намоён бўлди.

Эрон, албатта, бундай хиёнатни осонгина ҳазм қилиб юборолмайди. Лерман Усмоновнинг “Свобода” радиоси орқали айтган гапларига қараганда, Каримовни ҳинд ёзувчиси Салмон Рушдийнинг тақдири кутаётган бўлиши мумкин.

Хуллас, И.Каримовнинг “ташаббускор”лиги баъзан унга ютуқ очколари келтирса, баъзан мутлақо боши берк кўчага киритиб қўймоқда.

Каримовнинг ютуғи ва мағлубияти, – халқнинг ютуғи ва мағлубияти эмас. Халқ билан ҳокимият ўртасида кўприк бўлмаган давлатларда доимо шундай бўлади.

Мақсуд Бекжон

1995

Kategoriler:Сиёсат
  1. Henüz yorum yapılmamış.
  1. No trackbacks yet.

Bir Cevap Yazın

Aşağıya bilgilerinizi girin veya oturum açmak için bir simgeye tıklayın:

WordPress.com Logosu

WordPress.com hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Twitter resmi

Twitter hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Facebook fotoğrafı

Facebook hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Connecting to %s

%d blogcu bunu beğendi: