Başlangıç > Сиёсат > “ИМТИЁЗЛИ ДЕМОКРАТИЯ” ЁКИ ЯНГИ АТАМА

“ИМТИЁЗЛИ ДЕМОКРАТИЯ” ЁКИ ЯНГИ АТАМА

Бугун Ўзбекистонда ва ундан ташқарида, мамлакатда демократик ўзгаришлар бўлиши эҳтимолдан холи эмаслиги ҳақида гап-сўзлар юрибди. Бу гап-сўз ва миш-мишларга Ўзбекистон президенти И. Каримовнинг Америка сафари олдидан ва ундан кейин ўзининг демократияга мойил эканлиги ҳақида айтган гаплари ва бир неча сиёсий маҳбуснинг қамоқдан чиқарилгани сабаб бўлди. Умуман, Ўзбекистондаги режимнинг юмшаётгани ҳақидаги гапларни баъзи мухолифат вакиллари 1994 йил охирларидан бери айтиб келмоқдалар. Қизиғи шундаки, айнан 1994 йилнинг охирига келиб, “Эрк” партиясининг бир гуруҳ аъзолари давлат тўнтаришига урунганликда айбланиб, қамоққа олинган, дин вакиллари ва диний уламоларга қаттиқ тазйиқлар ўтказилаётган эди.

Режимнинг юмшаётгани ҳақида ўша пайтда айтила бошлаган гапларга, афтидан, янги тазйиқлар бошланиши олдидан, куз ойларида бир неча сиёсий махбуснинг президент томонидан авф этилиб, қамоқдан чиқарилгани сабаб бўлган. Шу йил июн ойида, Ўзбекистон президентининг Америка сафари олдидан, бир-нечта сиёсий маҳбуснинг озод этилгани ҳақидаги хабарни эшитганимизда ҳам хаёлимизга беихтиёр “1994 йил йил воқеалари такрорланмаяптимикин?”, деган фикр келди. Аммо ҳозирча бирон хулоса чиқариш қийин, ҳамма нарсани вақт кўрсатади.

Фақат шуниси аён-ки, демократик жараён Ўзбекистонда осонликча кечмайди. Бунга фақат ҳокимиятдагиларнинг ўзларидаги чексиз ваколатдан маҳрум бўлишни истамаётганларигина эмас, балки, сўнгги беш йил ичида бу шахслар қўли билан жуда кўп ноқонуний ва ноконституцион фармон ва қарорлар чиқарилгани, улар томонидан жуда кўплаб одамларнинг бегуноҳ қамалгани, таъқиб-тазйиқ қилингани, уй-жойлари, мулклари, қонунсиз мусодара қилинганлиги ҳам катта тўсқинлик яратади. Қонун ва Конституцияни бу тарзда топтаган мансабдорлар имкон борича қонун олдида жавоб бериш муддатини орқага суришга интиладилар, яъний, демократик ўзгаришларга тиш-тирноғи билан қарши турадилар. Бундай қонунбузарлар ҳақида Ўзбекистон Бош прокурори Мингбоев ҳам ўзининг бир қатор фикрларини айтиб, суд тизимларида тартиб ўрнатилиши кераклиги хусусида гапирди. Бу гаплар, албатта, кишида умид уйғотади. Аммо ваъда қилинаётган демократик ўзгаришлар нималардан иборат?  Президент И. Каримовнинг журналистларга айтган гаплариг ақараганда, бу демократик ўзгаришлар “танлов” асосида олиб борилади. Масалан, “Бирлик” ҳаракати раиси Абдураҳим Пўлатов ва унинг укаси Абдуманноп Пўлатовларга Ўзбекистонда фаолият кўрсатиш мумкин-у, аммо бошқа мухолифатчиларга бу йўл ёпиқ экан. Яъний, Ўзбекистон ҳукумати айтаётган демократлаштириш жараёни ҳали бирон бир ҳаётий шакл олгани йўқ. “Имтиёзли демократия” усули дунё давлатлари тарихида учрамаган, ноёб бир ижтимоий-сиёсий кўринишидир. Афтидан, Ўзбекистон маъмурияти дунё сиёсий луғатига янги атама киргизишга уринаётган кўринади.

Мақсуд Бекжон

1996

Kategoriler:Сиёсат
  1. Henüz yorum yapılmamış.
  1. No trackbacks yet.

Bir Cevap Yazın

Aşağıya bilgilerinizi girin veya oturum açmak için bir simgeye tıklayın:

WordPress.com Logosu

WordPress.com hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Google fotoğrafı

Google hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Twitter resmi

Twitter hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Facebook fotoğrafı

Facebook hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Connecting to %s

%d blogcu bunu beğendi: