Başlangıç > Сиёсат > СЎЗ ВА ИШ

СЎЗ ВА ИШ

Президент Ислом Каримов август ойида бўлиб ўтган Ўзбекистон Олий Мажлиси сессиясида матбуот ва журналист қандай бўлиши лозимлиги ва муқобил мухолифатнинг зарурлиги ҳақида гапирди. Жаноб Ислом Каримов ўзбек журналистларининг лаёқатсизлиги ва чуқур таҳлилий мақолалар ёзишга билими етишмаслиги ҳақида гапирар экан, журналистларни жамиятдаги ва ҳокимиятдаги қусурларга, коррупцияга қарши курашишга чақирди. “Агар кимда-ким журналистларга тазйиқ ўтказса, унинг умри қисқа бўлади”, деди лўнда қилиб жаноб президент.

Албатта, президентнинг деҳқонча самимият билан айтган бу гаплари кўпчилик фуқароларда бир мунча умидлар уйғотди. Аммо шу билан бирга бизда бир хавотир ҳам пайдо бўлди: “тазйиқ ўтказганнинг умри қисқа бўлади”, дегани нимани англатар экан? Умуман, журналистларни чуқур аналитик мақолалар ёзишга, дадилроқ, ақллироқ бўлишга чақириб ўтириш лозиммикин? Ва бундай мақолаларни ёзганларга қарши тазйиқ ўтказганларнинг умрини, президентнинг шахсан ўзи “қисқартириб” ўтиришга ҳожат бормикан? Бунинг ўрнига, оддийгина тарзда Ўзбекистонда сўз эркинлиги қарор топгани ҳақида фармон чиқариб, бу фармонни барча редакция ва нашриётлар хоналарига осиб қўйиш ва бу қонунга қарши ҳаракат қилган ҳар қандай шахсни Конституция доирасида жавобгарликка тортиш осонроқ ва тўғрироқ бўлмайдими? Сўз эркинлиги бир шахснинг, ҳатто у президент бўлса ҳам, фақат оғзаки тилаклари билан жорий қилинмайди. Сўз эркинлиги тақдири президентга эмас, Конституция қонунларига боғлиқ бўлиши лозим.

Жаноб Ислом Каримов журналистларни дадилроқ ва ҳаққонийроқ бўлишга, коррупцияга қарши курашишга чақирар экан, бу ерда кичик бир жиҳат қоронғилигича қолиб кетади: журналистларнинг дадил ва ҳаққонийлиги яқин ўтмишга ва бугунга ҳам қаратилаверадими ёки бу дадиллик фақат келажак учун, жуда бўлмаганда, бугундан келажакка қараб йўналтирилган бўлиши лозимми?

Президент айтган “чуқур таҳлилий мақолалар”га яқин ўтмиш ҳам мавзу бўла оладими– бу ҳақда жаноб президент очиқ гапирмадилар. Зеро, яқин ўтмишни таҳлил қилмай туриб, бугунги кун ёки келажакни таҳлил этиб бўлмайди.

Жаноб президент мухолифатнинг, айниқса, “муқобил” мухолифатнинг зарурлиги ҳақида бир неча бор таъкидлаб гапирди. Албатта, биз “муқобил мухолифат” калимасининг “ер-у замин” ёки “осмон-у фалак” сўзлари каби тавтология эканлиги ҳақида баҳс юритишимиз, мухолифат сўзининг ўзи муқобилликни, яъни, алтернативликни билдириши ҳақида гапиришимиз мумкин, аммо бу кичик англашмовчиликлар кўтарилаётган муаммо олдида майда жиҳатлардир.

Бизнингча, президент “муқобил мухолифат” дея “конструктив мухолифат”ни назарда тутган бўлса керак. Баъзан матнни тайёрлаганларга ҳам кўп нарса боғлиқ бўлади…

Хуллас, бугун мухолифатнинг зарурлигини президент ҳам эътироф этмоқда. Аммо бу ерда ҳам “яхши журналистларнинг зарурлиги” ҳақида юқорида айтилган фикрлардаги сингари вазият юзага келади. Бизга керак бўлган “муқобил мухолифат”қандай бўлиши керак? Жаноб президентнинг танқидий қарашича, “муқобил мухолифат” илгаригидай бўлмаслиги лозим. Хўш, у қандай бўлиши лозим? Умуман, мухолифат биз қабул қиладиган шаклдагина юзага келишга бурчлими? Мухолифатни буюртма билан тайёрлашнинг иложи бўлармикан? Мабодо бўлганда ҳам, ким унинг номини виждонан “мухолифат” дея атай олади?

Хуллас, президентнинг Олий Мажлис сессиясида ўқиган нутқини тинглаган фуқароларда умидлар билан бирга бир қанча саволлар ҳам пайдо бўлди-ки, уларга жавоб бермай туриб, биронта янгиланишни амалга ошириш мумкин эмас.

1996

Reklamlar
Kategoriler:Сиёсат
  1. Henüz yorum yapılmamış.
  1. No trackbacks yet.

Bir Cevap Yazın

Aşağıya bilgilerinizi girin veya oturum açmak için bir simgeye tıklayın:

WordPress.com Logosu

WordPress.com hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Google fotoğrafı

Google hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Twitter resmi

Twitter hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Facebook fotoğrafı

Facebook hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Connecting to %s

%d blogcu bunu beğendi: