Başlangıç > Сиёсат > МЮНХАУЗЕННИНГ САМАРАСИЗ ТАЖРИБАСИ

МЮНХАУЗЕННИНГ САМАРАСИЗ ТАЖРИБАСИ

Ўзбекистон милициясининг Ўрта Осиё жумҳуриятларида худди ўз уйида юргандай бемалол бегуноҳ одамларни ўғирлаб кетаётгани,  Ўзбекистонда ҳеч қандай сиёсий силжиш юз бермаганини яққол намоён қилмоқда. Шу йил январ ойида Наманган милициясининг, Ўшда яшаётган Қирғизистон фуқароси Зокиржон Нурматовни олиб қочгани, ҳатто Қирғизистон милиционерларини ҳам ғазабга солди.

Вақт ўтган сайин Ўзбекистон ўзининг “минтақа полицайи” сифатидаги шуҳратини орттирса орттираяпти-ки, аммо камайтиргани йўқ. Асрлар бўйи доимо минтақага зиё тарқатиб келган Ўзбекистон, бугунги кунда минтақанинг зулмат таратувчи қора қуёшига айланиб қолмоқда.

Бундан 10 йилча олдин қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматов Ўзбекистоннинг минтақадаги тарихий ўрни ҳақида гапира туриб, Ўзбекистонни бутун қўшни давлатларга катта маданий таъсир ўтказган Византия давлатига қиёслаган ва ўзбекларни бизнинг “катта оғаларимиз” деб атаган эди. Хўш, Ўзбекистоннинг бугунги куни ҳақида қирғиз ёзувчиси нима деган бўлар эди? Бизнингча, Ўзбекистоннинг –“катта оғаларнинг” бугунги аҳволини кўрган қирғиз ёзувчиси ўзида бирдан тарихий миқёсда фикрлаш иштиёқининг қаёккадир ғойиб бўлганидан ҳайратга тушган бўларди. Ҳақиқатан ҳам, тарихнинг бугунги кунга нима алоқаси бор ўзи? Бугунги кун тарихга мансуб, аммо тарих бугунги кунга мансуб эмас-ку! Биз аждодларимиз билан фахрланар эканмиз, бизнинг авлодларимиз ким билан фахрланади?

Тарихдан фахрланиш туйғуси яхши, аммо тарихни яратиш фахри ундан гўзалроқдир. Биз кўзларимизни орқага қадаб, олдинга юра олмаймиз. Тарихга чекиниб, тарихга бекиниб, халқнинг ғурурини шунчалик аллалаб келганимиз етар, балки?

Бугунги куннинг аччиқ ҳақиқати шундан иборат-ки, Ўзбекистон ўзининг бутун тарихий салобати билан, минтақадаги ҳеч қандай халқаро нормаларга амал қилмайдиган бир безори субъектга айланиб қолди. Бу безориликни, бу масъулиятсизлик ва мақтанчоқликни, бугунги ҳокимият, “келажаги буюк бўлган” давлатнинг аломатлари, дея талқин қилмоқда.

Халқнинг буюклик ҳақидаги тасаввури билан, “криминал авторитет”нинг шу нарса ҳақидаги тасаввури ўртасида фарқ бор. Буюкликни ҳар ким ўзининг маънавий бўйидан, мавқеидан, савиясидан келиб чиқиб талқин этади. Маънавий карлик учун ўғри ҳам катта обрў-эътиборли одам саналиши мумкин. Ўзбекистонимизнинг минтақадаги “криминал авторитет”га айланишидан худо асрасин.

Умуман, буюклик ҳақидаги сафсаталардан ҳамма чарчади. Бугун Ўзбекистондаги соғлом фикрли одамлар, буюк давлат қуриш у ёқда турсин, ҳатто камтаргина, нормал бир давлат қуриш ҳам эришилмас бир орзу бўлиб қолаётганини эътироф этмоқдалар. Жумҳуриятдаги барча жабҳалар – иқтисод ҳам, сиёсат ҳам, ижтимоий ҳаёт ҳам тўла таназзулга тушган. Албатта, ҳокимият қандайдир тадбирлар кўришга, жамиятдаги тангликни бироз юмшатишга ҳаракат қилаяпти. Аммо ҳокимият олаётган тадбирларнинг, аниқроғи, чиқарилаётган қарорларнинг ҳаммаси у ёки бу шаклда коррупция, порахўрлик ботқоғига ботган ҳокимиятнинг ўзига зарба бўлиб тушаётгани туфайли, яна ўша ҳокимиятнинг ўзи бу қарорларнинг амалга ошишига тўсқинлик қилмоқда. Яъний, бугунги ҳукумат, худди афсонавий барон Мюнхаузен каби, ўзининг сочидан тортиб, ўзини ботқоқдан қутқариб олишга уринаяпти. Аммо ҳаёт қонунлари Мюнхаузен тажрибасини рад этади. Таянч нуқтаси ўзида бўлган куч ўзини ботқоқдан олиб чиқа олмайди. Буни фақат бошқа нуқтага таянган бошқа бир кучгина амалга ошириши мумкин. Таянилиши керак бўлган бу нуқтанинг номи эса, бугунги мустабид режимга ҳеч бир алоқаси бўлмаган Ўзбек Халқидир.

Мақсуд Бекжон

1998

Kategoriler:Сиёсат

Bir Cevap Yazın

Aşağıya bilgilerinizi girin veya oturum açmak için bir simgeye tıklayın:

WordPress.com Logosu

WordPress.com hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Google fotoğrafı

Google hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Twitter resmi

Twitter hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Facebook fotoğrafı

Facebook hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Connecting to %s

%d blogcu bunu beğendi: