Başlangıç > Сиёсат > ЎЧАЁТГАН ОЛТИН ШУЪЛАСИ

ЎЧАЁТГАН ОЛТИН ШУЪЛАСИ

Сўнгги пайтларда дунё бозорларида олтиннинг нархи тез суръатлар билан туша бошлади. Яқин орада олтин ўзининг барча нарсаларга қўйиладиган қиймат эквиваленти сифатини тўла йўқотиши мумкин. Баъзи мутахассисларнинг фикрича, энди олтин даври ўтди, энди у ҳам худди кумуш сингари дунё молия саҳнасидан чиқиб кетади. Уларнинг айтишича, айнан мана шунинг учун ҳам ривожланган давлатларнинг марказий банклари ҳозир шоша-пиша ўз олтин захираларидан қутилиб олишга урунмоқда – бу захиралар эса, юзлаб тонналарни ташкил этади. Англия Банки бошқарувчиси Эдди Жоржнинг эътирофича, олтин шуқадар қадрсизланганки, келгуси йилдан иш бошлайдиган Европа Марказий Банки бундан кейин ўз резервларида олтинга таянмайди.

Аммо Россия Банки раиси Сергей Дубининнинг бу хусусда ўз фикри бор. Унинг баёнот беришича, ўтган йил ноябр ойи охирига келиб, Россия Марказий Банкининг олтин захираси 490 тоннани ташкил этган ва Марказий Банк ҳали-бери ўз резервларини сотишни режалаштираётгани йўқ. Боз устига, у ички бозордан яна қўшимча олтин сотиб олиб, Банк резервларини янада кўпайтиришни мўлжалламоқда. “Россия катта олтин запасларига эга бўлиши лозимлиги ҳақида бизда ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ”, дейди С. Дубинин. Россия Марказий Банкининг олтин-валюта резервлари қиймати ўтган йил 22,9 миллиард долларни ташкил этар эди. Ҳозир бу қиймат анчагина тушиб кетган. Масалан, ноябр ойида олтиннинг бир унцияси Лондонда 313,25 долларни ташкил этган бўлса, декабрга келиб, у 286,5 долларга тушиб қолган. Яъний, Россия Марказий Банкида сақланаётган ўша 490 тонна олтин салкам бир ой ичида 4,5-4,9 миллиард долларга арзонлашиб кетган.

Дунё бўйича олтиннинг роли ўзгариши натижасида, дунёдаги барча олтин қазиб олиш билан боғлиқ бўлган соҳалар тез орада таназзулга юз тутиши мумкин. Олтин баҳосининг тушиши бу соҳадаги рентабелликни пасайтиради. Фақат, энг янги технологиялар ёрдамида олтин таннархини кескин пасайтиришга муваффақ бўлган корхоналаргина ўзларининг олдинги мавқелариини сақлаб қолишга муваффақ бўлишлари мумкин, акс ҳолда, олтин олиш ва қайта ишлаш билан боғлиқ бўлган барча соҳалар таназзулга юз тутишлари муқаррар. Олтини кам бўлган конлар энди тарк этилади. Шу яқин кунлар ичида дунё инвесторлари олтин билан боғлиқ бўлган янги лойиҳаларда иштирок этишдан воз кеча бошлашлари мумкин.

Дунё миқёсида кечаётган бундай жараёнлар фонида ўз иқтисодини асосан олтин ва бошқа қазилма бойликларни сотиш эвазига қурмоқчи бўлаётган Ўрта Осиё жумҳуриятлари, хусусан, Ўзбекистоннинг келажаги анча ачинарли кўринади. Ўзбекистонни буюк давлатга айлантириш лозим бўлган ўзбек олтини ҳақида кўп ва хўп ёзилди. Ҳатто президент Каримовнинг Франция, Англия каби Европа давлатларига қилган сафарлари чоғида ҳам унинг йўлларини, Россия матбуоти тили билан айтганда, “ўзбек олтинлари ёритиб борди”.

Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган чет эл ширкатларининг деярли ҳаммасига гарант бўлган нарса – асосан олтин эди. Агар дунё миқёсида олтин нархи шу тарзда пасайишда давом этса, у ҳолда, бу олтинлар нури нафақат давлат бошлиғининг чет элларга қиладиган сафар йўлларини, балки, унинг юзини ёритишга ҳам етмайдиган бўлиб қолади.

Мақсуд Бекжон

1998

Reklamlar
Kategoriler:Сиёсат
  1. Henüz yorum yapılmamış.
  1. No trackbacks yet.

Bir Cevap Yazın

Aşağıya bilgilerinizi girin veya oturum açmak için bir simgeye tıklayın:

WordPress.com Logosu

WordPress.com hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Google fotoğrafı

Google hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Twitter resmi

Twitter hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Facebook fotoğrafı

Facebook hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Connecting to %s

%d blogcu bunu beğendi: