Başlangıç > Сиёсат > АТАМАЛАР ЭВОЛЮЦИЯСИ

АТАМАЛАР ЭВОЛЮЦИЯСИ

“Ислом экстремизми фактори”, “ислом фундаментализми фактори”, “ислом фактори”… Терминларнинг тобора юмшаётганини сезаяпсизми? Терминлар юмшаяпти, аммо уларга юкланган мазмун тобора қаттиқлашмоқда.

Илгари “ислом экстремизми” деганда фақат экстремизм назарда тутиларди, “фундаментализм” деганда эса, мутаaссиблик кўзда тутиларди. Хозир эса, “экстремизм” деганда ҳам, “фундаментализм” деганда ҳам, ислом назарда тутилмоқда.

Ҳозир МДХ давлатлари матбуотида, айниқса, рус матбуотида, “экстремизм”, “фундаментализм” дея чўзиб ўтирмай, осонгина – “ислом” деб қўя қолишмоқда. Ҳозир рус матбуотида икки гапнинг бирида “ислом факторининг кучайиши”, “минтақадаги ислом фактори” сингари терминлар ишлатилиб, ислом динини ўзларига тахдид қилаётган ягона хавф сифатида талқин қилмоқдалар. Бу иддаолар нимага қурилган?

Сўзларга қандай мазмун юкланса, улар ўша мазмунни оқлашга интила бошлайди. Аммо бу “интилиш” сўзларнинг моҳиятидан эмас, балки, бу сўзларга айнан ана шундай мазмун юклашга бел боғлаган шахслар, жамиятлар ёки давлатларнинг “ғайр”атидан келиб чиқади. Масалан, бугун биронта давлатлар гуруҳи, ёки бирон бир коалиция аъзолари бўлган давлатлар келишган ҳолда “христиан экстремизми” ёки “иудаизм экстремизми” ҳақида бонг уриб, уларга қарши кураш бошласа ёки бошқаларни шундай курашга чорласа, дарров худди шундай экстремизмнинг дунёга келишига гувоҳ бўлган бўлардик. Чунки, “экстремист” деб эълон қилинган бу дин мансублари рақибнинг ўйинини қабул қилиб, ўз динлари ҳимоясига отланган бўлар ва шу билан душманнинг башоратини тасдиқлаган бўлардилар.

Бугунги кунда ислом динига qарши дунё миқёсида ана шундай ўйин олиб борилмоқда. Ажабланарлиси шундаки, ислом – бошқа динлар ичидаги энг толерант диндир, толерантлик – унининг моҳиятида ётибди; ислом дини”монотеистик” деб аталган христианлик ва иудаизм билан илдизлари бирлигини инкор этмайди, яъний, бу динларда улуғланадиган пайғамбарларни тан олади. Аммо христианлик ва иудаизмда исломга нисбатан бундай қараш йўқ (бу ерда гап ушбу иккита диннинг илдизлари ҳақида эмас, балки, ушбу дин мансубларининг бугунги тушунчалари ҳақида кетаяпти). Узоқ тарихда ҳам ислом динининг энг бағри кенг дин бўлганига гувоҳ бўламиз.

Асрлар бўйи мусулмон халқлар ҳукмронлиги остида яшаган ҳоҳ христиан, ҳоҳ яҳудий бўлсин ва ҳоҳ бошқа дин мансуби бўлсин, ҳеч қачон мусулмонлар тарафидан зўравонликка ва таъқибларга учрамай, ўз динларини бугунги кунгача сақлаб қолганлар. Ҳатто, Буюк Усмонли давлати христиан давлатлардан, хусусан, Испаниядан қиргинга учраб, қочиб келган минглаб яҳудийларга бошпана бериб, уларни ер-сув билан таъминлаган ва ҳеч қачон улардан ўз динларини ўзгартиришни талаб қилмаган.

Булар – дунёга маълум ҳақиқатлар. Аммо бу ҳақиқатларни кўришни истамаётганлар ислом динига қарши тарғиботларни тобора кучайтирмоқда ва ислом дини номидан минг хил провокациялар қилмоқдалар. Масалан, Россия шаҳарларида юз берган ўтган йилги портлашларнинг барчасини рус махфий хизматлари уюштиргани ҳақдаги фикрлар ҳозир тобора баландроқ овоз билан айтилмоқда. Хуллас, бугун агар “ислом хавфи” хақидаги иғволар ва миллионлаб бегуноҳ мусулмонларга қарши ўтказилаётган зулм тўхтаса эди, бирдан дунёда хеч қандай “ислом экстремизми” йўқлиги ошкор бўлиб қолган бўларди. Аммо буни истамайдиган кучлар кўп.

Мақсуд Бекжон

2000

Kategoriler:Сиёсат
  1. Henüz yorum yapılmamış.
  1. No trackbacks yet.

Bir Cevap Yazın

Aşağıya bilgilerinizi girin veya oturum açmak için bir simgeye tıklayın:

WordPress.com Logosu

WordPress.com hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Google fotoğrafı

Google hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Twitter resmi

Twitter hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Facebook fotoğrafı

Facebook hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Connecting to %s

%d blogcu bunu beğendi: