Başlangıç > Сиёсат > ЎТМИШГА ҚАРАБ ОЛДИНГА…

ЎТМИШГА ҚАРАБ ОЛДИНГА…

Бугун Ғарб дунёси “армани генотсиди” ҳақида гапирмоқда ва хар ерда уни “расман  эълон қилиш” иштиёқи кучайган. Нега бугун бундан деярли бир аср илгари юз берган, қолаверса, тафсилотлари мавҳум ва ноаниқ бўлган бир воқеани бутун Ғарб дунёси, барча долзарб ташвишларини ташлаб, муҳокама қилишга тушиб кетди?

Нега хозир хар дақиқада Чеченистонда олиб борилаётган генотсид ҳақида хеч ким гапирмаяпти? Холбуки, чечен халқининг 10 ёшдан катта бўлган бутун эркак ахолисини қирғин қилиниши кераклиги хақида рус генерали бутун дунёга эълон қилиб, бу ишни амалга ошираяпти-ку? Ҳозиргача Чеченистонда 250 мингдан кўпроқ тинч ахоли қирғин қилинган ва қирғин ҳозир хам давом этаяпти, кучайса кучайган-ки, асло сусайгани йўқ. Нега ҳеч бир давлат чеченларнинг генотсид қилинаётгани ҳақида гапирмаяпти?

Болқонларда (Боснияда, Косовада) 1990 йиллар ичида юз минглаб муслимонлар қатлиом қилинди, нега бу ҳақда гапирилмаяпти, нега Ғарб давлатлари ўзи гувоҳ бўлиб турган бугунги кун ҳақида эмас, балки, бундан қарийиб бир аср муқаддам бўлиб ўтган ва хужжатларда тафсилотлари аниқ бўлмаган воқеалар ҳақида ҳукм чиқаришга ҳаракат қилмоқда?

Нега Шарқий Туркистондаги уйғурларнинг генотсиди ҳақида хеч ким гапирмаяпти? Бу ерда хар йили уйғур халқининг юзлаб энг истеьдодли, зиёли фарзандлари қатл этилмоқда, қамоқларга ташлаб, йўқ қилинмоқда.

Агар мозийга қараб, бугунги сиёсатни юргизадиган бўлсак, у холда биз ҳам арманларнинг(Арман Дашнактсутюн партиясининг) 1918 йилда Фарғонада, Қўқон аҳолисига қарши ўтказган вахшииёна қатлиомини ҳам кўтариб чиқайлик. Ўшанда 1918 йил феврал ойида, бир неча кун ичида тинч ахолидан, эркаг-у-аёл демай, бола-ю, қари-қартанг демай, 10 мингдан зиёдроқ одам ўлдирилган ва шахар бўм-бўш бўлиб қолган эди. Бу қатлиом Фарғонанинг бошқа мавзеларида ҳам давом этган. Хорижда яшаётган ўзбек олими Боймирза Ҳайит ўзининг Туркияда нашр этилган “Босмачилар” номли китобида шундай ёзади:

“Баъзи совет ёзувчиларининг арманилар қилган ваҳшийликлар ҳақидаги рапортлари, ўша пайтдаги гувоҳларнинг берган маьлумотлари билан бир хилдир. Масалан, совет тарихчиси Шамадиев шундай маълумот беради:

“Арманилар совет аскарлари байроғи остида 9 кун давомида шаҳарда шафқатсиз қирғин ўтказдилар. Жаллодлар ўз қурбонларига ҳайвон каби муомала қилардилар – эркакларнинг қўл ва оёқларини, аёлларнинг эса, кўкракларини кесардилар. Гўдаклар эса, чодилар-ла(узунлиги 120 см. келадиган, сомон ва беда кесишда ишлатиладиган ўроқ) билан парча-парча қилинар эди. Дашноқлар Сузоқ, Хўқанд- Қишлоқ, Бозорқўрғон кўйлари аҳолисининг уруғини бутунлай тугатди. Бундан ташқари Фарғона водийсида 180 қишлоқ хонавайрон қилинди…

Дашноқ жаллодлари 1918 ва 1919 йилнинг илк чорагида маҳаллий аҳолидан Марғилонда 7000, Андижонда 6000, Наманганда 2000(бу ерда эски шахар бутунлай ёндириб кул қилинган) ва Бозорқўрғон ва Хўқанд-Қишлоқ орасидаги кўйларда тахминан 4 500 инсонни ўлдирган…”

Бу бир совет тарихчисининг ёзгани. Модамики, бугун тарих хақида қизиқувчилар кўпайган экан, келинг, ким кимни қатлиом қилгани ва хўрлагани ҳақидаги бугун юргизилаётган мунозараларга яна тарихчи олим Боймирза Хайитнинг китобидан парчалар орқали биз хам жўр бўлайлик – тарихчи шундаи ёзади:

“Қизил Армия таркибидаги Армани Дашноқ бирликлари Наманган шаҳрида ҳам ваҳшатларини давом эттирдилар. Арманилар дуч келган аёлга, ёшу-қари демай, тажовуз қилар эдилар, ҳирсини қондиргач эса, уларни ўлдирар эдилар. Арманиларнинг баъзилари эса, 4 ва 15 ёшигача бўлган болаларга тажовуз қилган эшжинсаллар(хомосексуал) эди. Ерли хотинларга эрларининг кўзи олдида тажовуз қилар эдилар. Иззат-нафсини химоя қилиб, арманиларга ташланган қуролсиз эркакалар эса, шу захотиёқ ўлдириларди. Аёлларни тобе қилиш учун уларни ақлдан озгунларига қадар калтаклашарди. Емизикли гўдакларнинг бошларини кесиб, бу бошларни қиличларига кийдирар ва шу холда кўчаларда кезишарди…”.(Боймирза Ҳайит,”Босмачилар”,1997й. Анкара)

Биз бу ерда арманиларнинг ўзбекларга қилган ваҳшийликларидан кичик бир парча келтирдик, холос. Очиғи, бу китобда ёзилган арманиларнинг бутун тубанликларини келтиришга кўнглим бўлмади.

Хуллас, дунё бугун тарих билан яшаётгган экан, биз ўзбеклар ҳам бу жараёнга кўшилмоғимиз, арманларнинг Туркистон аҳолиси устидан  ўтказган геноцидини дунё давлатлари томонидан тан олиниши учун ҳаракат бошламоғимиз лозим. Аслида, 1915 йилдаТуркияда ва 1918 йилда Туркистонда бўлиб ўтган бу арман ваҳшатлариининг илдизи бирдир, бу – арманларнинг Турк ирқига карши азалий душманлиги ва адоватидир.

Мақсуд Бекжон

10.10.2000

Reklamlar
Kategoriler:Сиёсат
  1. Henüz yorum yapılmamış.
  1. No trackbacks yet.

Bir Cevap Yazın

Aşağıya bilgilerinizi girin veya oturum açmak için bir simgeye tıklayın:

WordPress.com Logosu

WordPress.com hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Google fotoğrafı

Google hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Twitter resmi

Twitter hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Facebook fotoğrafı

Facebook hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Connecting to %s

%d blogcu bunu beğendi: