Başlangıç > Сиёсат > Паришонхотирлар мамлакатида

Паришонхотирлар мамлакатида

Элимиз паришонхотир. Ким билади, балки, унинг муттасил равишда ўзини “бахтли” ҳис қилишининг сири ҳам мана шу саодат келтирувчи паришонхотирликдадир. Нима бўлганда ҳам ҳали бировнинг ўз паришонхотирлиги учун жазоланганини эшитмадик. Аксинча, мукофот олаётганларнинг ҳаммаси айнан паришонхотирлардир. Ёки, яна ҳам аниқроғи, ўзини шундай қилиб кўрсатаётганлардир.

Янги сайловлар яқинлашар экан, Ўзбекистонда бугун ҳеч ким яқин ўтмишимизга боқиб, хотирасини зўриқтиришни истамайди. Чунки, барча ўтмишга эмас, “буюк келажак”ка боқишни истайди, негаки, бу бир томондан инсонга ҳеч кандай масъулият юкламайди, иккинчи томондан, ўтмишни келажак билан солиштириш сингари хатарли харакатни соқит қилади.

Бугун ўзини янги президентлик учун ҳозирлаётган ва мана, тўрт йилдан бери Ўзбекистондаги сиёсий ҳокимиятни ноқонуний равишда, Конституцияда ёзилмаган “референдум” орқали эгаллаб олиб, ўзининг давлатга қарши жиноятлари билан ўлкани ҳалокат ёқасига келтириб қўйган, узурпатор ва нолегитим президент И.Каримовнинг ўтган, тўғрироғи, ўтмаган(1996 йилдаги) сайловлар арафасида берган ваъда ва қилган ўтинчларини ҳеч ким эсламайди. Чунки, ўзбекнинг “юз-хотири” унинг хотирасидан устунроқ келмоқда.

Ёзувчи Чингиз Айтматов ўз романидаги мажозий персонаж – манқуртдаги хотирасизлик касалини унинг бошига душманлар томонидан ўралган туя терисининг ҳалокатли таъсири билан изоҳлайди. Хўш, биз ўзимиздаги хотирасизликни нима билан оқласак экан, бошимиздаги дўппи биланми? Ҳар ҳолда, сўнгги пайтларда ўзбек халқининг бугунги ижтимоий-сиёсий-маънавий аҳволини унинг ирсий хусусиятлари билан изоҳлашга бўлган интилиш кўпроқ кўзга ташланмоқда. Хусусан, “юртбошининг “халқ демократияга тайёр эмас” деган “пурмаъно” гапини эсланг. Гап эслаш ҳақида кетган экан, келинг, Каримовнинг ўз президентлик муддатини узайтириш учун уюштирган қонунга зид референдум олдидан берган ваъдаларини ҳам эслашга ҳаракат қилайлик, ўшанда у: “агар менинг президентлик муддатимни 2000 чи йилгача узайтириб берсанглар, ўз номзодимни бошқа президентликка қўймайман”, деб ваъда берган эди.

Бугун эса, у, ҳеч нарса бўлмагандай, сайловга тайёрланмоқда. Бундай “хотири-жамлик” сабабини, балки, юртбошининг бундан 8 йил олдин айтган:”унгача ё эшаги ўлади. ё эгаси” деган гап-доктринасидан излаш керакдир? Юртбошининг “хотири-жамлиги” халқнинг хотирасизлиги устига қурилмаганми? Хуллас, биз ҳам озгина хотирамизни жамласак, кўп синоатларнинг илдизи очилган бўлар ва ўшанда – эшаги аллақачон ўлиб бўлганини, аммо эгаси ҳали ҳам отдай эканлигини кўрган бўлар эдик.

Максуд Бекжон

2000 й.

Kategoriler:Сиёсат
  1. Henüz yorum yapılmamış.
  1. No trackbacks yet.

Bir Cevap Yazın

Aşağıya bilgilerinizi girin veya oturum açmak için bir simgeye tıklayın:

WordPress.com Logosu

WordPress.com hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Google fotoğrafı

Google hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Twitter resmi

Twitter hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Facebook fotoğrafı

Facebook hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Connecting to %s

%d blogcu bunu beğendi: