Başlangıç > Сиёсат > ХИТОЙ ДЕВОРИНИНГ ИЧКАРИСИДА

ХИТОЙ ДЕВОРИНИНГ ИЧКАРИСИДА

Мен ўз халқимнинг буюк тарихига қарайман-да, ҳайратдан, “балки, бу қадар эмасдир, балки, кимдир менинг шуурим билан ҳазиллашаётгандир, бир халқнинг тарихи бу қадар бўлмас, бир халқ учун бу қадар кўп буюк инсонлар кўплик қилмасмикан” дея шубҳалана бошлайман. Аммо атрофимга боқиб, мен билан ҳазиллашаётган мавжудотни тополмайман ва “ҳа, халқим хақиқатдан ҳам шунчалик бую…к инсонларни етиштириб, шунчалик буюк давлатлар қурган” деган ҳайратимга яна қайтаман.

Худди шундай кайфиятда мен халқимнинг бугунги кунига қарайман ва менинг руҳимда яна хам чуқурроқ бир таажжуб пайдо бўлади ва мен яна: “мен билан биров ҳазиллашмаяптимикан, ахир халқ қандай қилиб бу қадар забунлик ботқоғига ботади, ахир қандай қилиб, бир жамият – майли, унинг ҳеч қандай буюк тарихи бўлмаган ва буюк аждодлари ўтмаган ҳам бўлсин дейлик, майли, у доимо бошқа ирқлар яратган неъматлардан фойдаланиб келган бир қавм бўлсин – аммо қандай қилиб, бир инсонлар жамияти бу қадар маьнавий таназзулга юз тутиши мумкин”, деган саволлардан гангиб, “кимдир менинг шуурим билан аччиқ ҳазил қилмаяптимикан” дея шубҳалана бошлайман, аммо атрофга боқиб, яна ҳазиллашаётган ҳеч кимни кўрмайман ва бунинг мудҳиш воқелик эканини кўриб, чуқур қайғуга ботаман.

Фазодан сайёрамизга қараган астронавтлар Ер куррасида инсонлар қўли билан яратилган иншоотлардан фақат Буюк Хитой Деворининг кўринишини эътироф этганлар. Буюк Хитой Девори бундан 2000 йил муқаддам хитойликларнинг аввал Хун Турк императорлиги олдидаги, кейинроқ эса, чексиз ҳудудларни ўз ичига олган Буюк Турк Хоқонлиги олдидаги мислсиз қўрқуви меваси ўлароқ бунёд бўлган эди. Шу маънода айтиш мумкин-ки, Буюк Хитой Девори менинг миллатимга, Турк миллати шарафига қурилган дунёдаги энг буюк ҳайкал, энг буюк ёдгорлик эди.

Аммо бугун бу деворни ошиб ўтаётганлар менинг миллатим эмас – бу девор ҳам энди Хитой Деворига эмас, кўпроқ Турк Деворига ўхшаб қолмоқда. Биз аждодларимиз сингари бу Деворнинг ташқарисидан  –  шижоат билан эмас, балки, ичкариисидан –  қўрқув билан  боқаётганга ўхшаймиз. Бугун бу девор хитойликларнинг эмас, балки, бизнинг қўрқувимиз тимсолига ўхшайди.

“Мен билан биров ҳазиллашмаяптимикан”, дея яна атрофга боқаман, аммо бу оғир туйғуларни менга уқдираётган “ҳазилкаш мавжудот”ни кўрмайман ва янада чуқурроқ қайғуга ботаман.

Мақсуд Бекжон

06.02.2001

Kategoriler:Сиёсат
  1. Henüz yorum yapılmamış.
  1. No trackbacks yet.

Bir Cevap Yazın

Aşağıya bilgilerinizi girin veya oturum açmak için bir simgeye tıklayın:

WordPress.com Logosu

WordPress.com hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Google fotoğrafı

Google hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Twitter resmi

Twitter hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Facebook fotoğrafı

Facebook hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Connecting to %s

%d blogcu bunu beğendi: