Başlangıç > Сиёсат > ЧИНГА “СОВҒА” ҚИЛИНГАН ТУРКИСТОН ЕРЛАРИ

ЧИНГА “СОВҒА” ҚИЛИНГАН ТУРКИСТОН ЕРЛАРИ

Бундан 2 минг йилча илгари яшаб ўтган, Чин билан доимий равишда мустақиллик урушлари олиб борган ва ўша пайтларда “хун” номи билан аталган Турк қабилалари ўз ватанларининг ҳар бир қарич ерлари учун жон ва молларини, бутун борлиқларини фидо қилганликлари ҳақда ҳикоя қилувчи шундай ибратли бир ривоят бор:

Хун ҳукмдори Метехонга Чин империяси ҳукмдори бир элчи юбориб, унинг севимли отини унга совға қилишини сўрайди. Метехон ўз ҳалқи тинчлиги ва фаровонлигини ўйлаб, аъёнларининг норозилигига қарамай, ўзининг севимли отини Чин императорига совға қилади. Бундан руҳланиб кетган Чин ҳукмдори бир оз вақт ўтгач, Метехондан унинг хотинларидан бирини совға сифатида юборишини сўрайди. Метехон ўз вазир ва аъёнлари билан узоқ мунозара ва тортишувлардан сўнг, сурбет Чин ҳукмдорининг бу ҳақоратли таклифини ҳам қабул қилади.

Бир оз вақт ўтгач, Чин ҳукмдори энди Метехондан Хун салтанатига қарашли кичиккина, тоғу-тошдан иборат, унумсиз ерни ўз тасарруфига беришни илтимос қилади. Шунда Метехон ўз аьёнларига: ” Урушга ҳозирланинг !”, дея буйруқ беради. Бундан ҳайратланган аъёнлар ва вазирлар: “Сиз уруш чиқмасин, деб, ўзингизнинг энг севимли отингизни, севимли хотинингизни Чин ҳукмдорига совға қилдингиз, энди шу бир парчагина, унумсиз, тошлоқ ер учун буюк бир давлатга қарши уруш очмоқчимисиз?” дея савол беришади. Метехон бунга жавобан: “От ва хотин менинг мулким эди, аммо ер меники эмас, ҳалқникидир. Уни бировга беришга менинг ҳаққим йўқ”, дейди ва Чин билан уруш бошлаб, ғалабага эришади, ўз салтанати ҳудудларини яна ҳам кенгайтиради.

Ватанпарварлик намунаси бўлган бундай ривоят орадан 2 минг йил ўтиб, Туркистон ерларида тескари шаклда рўй кўрсатиши мумкинлигини ким ҳам ҳаёлига келтирибди, дейсиз. Бугун кўҳна Туркистон ерларида ўз мансабини сақлаб қолишдан бошқа нарсани ўйламайдиган собиқ коммунист диктаторлар муборак ерларимизни заррача иккиланмай Чинга совға қилиб юбормоқдалар.

Илгарироқ Қирғизистон ҳукумати 87 минг гектарлик Туркистон ерини Чинга бериш ҳақда қарор чиқарган ва бу қарор республика парламентида тасдиқланган эди. Энди Тожикистон ҳам ўзига қарашли 1000 квадрат километрлик ҳудудини Чинга бериш ҳақда Хитой билан битим имзолади. Қирғизистон ҳукумати ҳатто ўз ҳалқига қарши олиб борилаётган бундай хиёнаткорона сиёсатга норозилик билан чиққан кишиларни ўққа тутиб, беш нафарини ўлдирди, 80 га яқин кишини яралади.

Умуман, кўҳна Туркистон ерларини парча-парча қилиб, ҳукмронлик қилаётган бу диктаторлар ер масаласида фақат бир-бирларига қарши аёвсиз ва “принципиал” позиция тутадилар ва ҳатто бир неча гектар ернинг қўшни Қирғизистон ёки Ўзбекистонга ёки бўлмаса, Қозоғистонга ўтиб кетмаслиги учун, азалий қардошлик ичида яшаган халқлар ўратсида уруш бошлашга ҳам тайёрликларини пеш қилмоқдалар.

Ҳусусан, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида тортишилаётган Туркистон қишлоғи ва бошқа ерлар, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида тортишилаёган “анклав” ҳудудлар, Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги ҳудудий иддаолар, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги даъволар шулар жумласидандир. Яъний, бу ерлардаги маҳаллий ҳукмдорларнинг бутун “шижоати ва каҳрамонлиги” фақат ўз қардошларига етмоқда. Улар фақат ўз қардошлари билан юзма-юз тургандагина “ватанпарвар” ва “миллатпарвар” бўлиб қолмоқдалар.

Кўҳна Туркистон ерларида янги типдаги, халксевар сиёсатчилар ҳокимиятга келмас экан, бу ҳудудлардаги ҳалқларнинг фақат бугуни эмас, балки, келажаги ҳам қоронғулик ичида қолаверади.

Мақсуд Бекжон

02.02.2002

Reklamlar
Kategoriler:Сиёсат
  1. Henüz yorum yapılmamış.
  1. No trackbacks yet.

Bir Cevap Yazın

Aşağıya bilgilerinizi girin veya oturum açmak için bir simgeye tıklayın:

WordPress.com Logosu

WordPress.com hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Google fotoğrafı

Google hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Twitter resmi

Twitter hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Facebook fotoğrafı

Facebook hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Connecting to %s

%d blogcu bunu beğendi: