Başlangıç > Сиёсат > ПРЕЗИДЕНТ КИМГА “МУХОЛИФ”ЛИК ҚИЛМОҚДА?

ПРЕЗИДЕНТ КИМГА “МУХОЛИФ”ЛИК ҚИЛМОҚДА?

(“Долзарб  чорак аср” туркумидан)

Яқинда Ўзбекистон Вазирлар Кенгаши йиғини чоғида мамлакат раҳбари Ўзбекистондаги иқтисодий аҳволни қаттиқ танқид қилди. “Бу – Каримовнинг сўнгги йиллар ичидаги энг кескин танқидий чиқиши бўлди”, дея ёзишди шарҳловчилар.

Каримов ўзининг бу “танқидий” чиқишида ялпи маҳсулот ишлаб чиқаришнинг 4 ярим фоизга ошгани, саноат ишлаб чиқаришининг  эса, 8,1 фоизга ошганини маълум қилди. Аммо шу билан бирга, президентнинг айтишича, пахта ҳосилдорлиги 10 сентнергача тушиб кетган бўлиб, 250 минг гектар пахта плантатсиялари даромад келтириш ўрнига зарар келтирмоқда экан.

Шунингдек, мамлакат раҳбари сувнинг, айниқса, ичимлик сувининг исроф этилаётганини ҳам танқид қилди. Унинг айтишича, Ўзбекистонда  киши бошига масалан, Германиядагидан кўра, 4 баробар кўп миқдорда сув сарфланмоқда  экан. Ичимлик суви ҳатто автомобил ювиш стансияларида машиналарни ювиш учун ҳам ишлатилмоқда. Тошкент вилоятида, президентнинг айтишича, истеъмолчиларнинг фақат 3 фоизигина сувни ҳисоб-китоб қилувчи ускуналардан фойдаланмоқда.

Мамлакат  раҳбарининг  айтишича, табиий газни ўғирлаш даражаси ҳам мудҳиш миқёсларга бориб етган. Ўзбекистон раҳбари, шунингдек, миллий кадрларни тайёрлаш борасидаги вазиятни ҳам қаттиқ танқид қилди. Унинг айтишича, мамлакатда, педагог ва инженерлар етишмас экан. Мамлакат раҳбарининг фикрига кўра, таълим олш жараёни стихияли равишда ривожланмаслиги керак экан ва ҳакозо.

Агар бундай танқидий фикрларни мамлакат раҳбари эмас, бошқа бир оддий одам айтганида эди, у албатта, ўзини зум ўтмай, Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги ертўласида ёки Жаслиқ қамоқҳонасида кўрган бўлар ва унинг номи экстремист-террористга чиққан бўларди. Яхшиямки, бу танқидий фикрларни президентнинг ўзи айтмоқда ва бундай танқид учун ҳеч ким қамалмайди, шу жумладан, президентнинг ўзи ҳам. У ҳолда, савол туғилади: мадомики, мамлакат аҳволи ҳақда президентнинг ўзи ҳам, унга мухолиф бўлаётганлар ҳам бир хил фикрда экан, нега президентга бундай “якдиллик” кўрсатаётганлар қамоқларга ташланмоқда, уриб ўлдирилмоқда? Ахир президентнинг ўзининг бундай танқидидан сўнг, мамлакатдаги иқтисодий-сиёсий аҳволини танқид қилаётганларни президентга “мухолиф” дейиш ҳам ўринсиз, чунки, Ислом Каримовнинг Вазирлар Кенгаши мажлисида ўқиган бу нутқи оддий бир муҳолифатчи ўқиши мумкин бўлган нутқдан фарқ қилмас эди. Аммо мамлакат раҳбари кимга муҳолифлик қилмоқда ўзи, деган савол туғилади.

Бир мамлактни 13 йилдан бери бошқариб келаётган раҳбарнинг мамлакатда ҳали ҳам миллий кадрлар масаласи ҳал этилмагани, ичимлик сувининг ҳудди совет империяси давридагидай исроф этилаётгани, экин ерларининг фойда эмас, фақат зарар келтираётгани ва ҳакозо шунга ўхшаган танқидлари кимга қаратилган ўзи? Одамда беихтиёр, “мамлакатни президент  бошқармаётган экан-да”, деган бир  гумон пайдо бўлади.

Аслида эса, масала моҳияти биз гумон қилгандан кўра, анча жўн ва оддийдир.

Гап шундаки, Ўзбекистон президенти бундай танқидларни,  мамлакатга раҳбарлик қила бошлаган пайтидан бери айтиб келмоқда. Бундай ўзига ҳос “бошқарув” усули меваси ўлароқ, ҳалқ орасида, “мамлакат раҳбари ўзи яхши одам-у, фақат атрофидагилар ёмон, улар президентимизга ишлагани қўйишмайди”, қабилидаги ривоятлар пайдо бўлган. Афтидан, Ўзбекистон раҳбари ўзининг 13 йиллик бундай  “тактика”си ҳали ҳам ўз самарадорлигини йўқотмаганига ишонаётган кўринади.

Умуман олганда эса, “юртбоши”нинг бундай сайраши – Ўзбекистон Конституциясининг дунёдаги энг демократик конституция деб тан олина туриб, айни пайтда мамлакатнинг ваҳшийларча, конхўрона, қароқчиларча, деспотик бир тарзда бошқарилаётгани каби чиркин, риё тўла бир воқеликнинг бир парчасидир.

Мақсуд Бекжон

2002

Kategoriler:Сиёсат
  1. Henüz yorum yapılmamış.
  1. No trackbacks yet.

Bir Cevap Yazın

Aşağıya bilgilerinizi girin veya oturum açmak için bir simgeye tıklayın:

WordPress.com Logosu

WordPress.com hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Google fotoğrafı

Google hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Twitter resmi

Twitter hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Facebook fotoğrafı

Facebook hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Connecting to %s

%d blogcu bunu beğendi: