Başlangıç > Сиёсат > И. КАРИМОВ: “ИСЛОҲОТЛАРНИНГ МУҲИМЛИГИНИ ЭНДИ ТУШУНДИМ…”

И. КАРИМОВ: “ИСЛОҲОТЛАРНИНГ МУҲИМЛИГИНИ ЭНДИ ТУШУНДИМ…”

 

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов АҚШга визити пайтида, журналистларга берган интервюсида мамлакатда ислоҳотлар ўтказиш борасида гапирар экан, бу ислоҳотларнинг муҳимлигига ўзи хам иқрор бўлганини айтиб, шундай деди: “Ислоҳотларнинг шундай муҳим эканлигини менга биров олдинроқ ана шундай яхши тушунтириб берганида эди…”.

Буни эшитган ҳар қандай одамнинг тилига:”Ажабо, демак, давлатни қандай бошқаришни сизга биров тушунтириб бериши керак экан-да, унда сизнинг ўриндиқни эгаллаб ўтиришингиздан не наф, давлатни ислоҳот ҳақида маслахат беришга қодир бўлган одамнинг ўзи бошқаргани маъқул эмасми?” деган гап келади. Аммо Марказий Осиёдаги раҳбарларнинг сиёсий савиясидан келиб чиқиб, мамлакат раҳбарининг “ислоҳотлар ҳақида маслахат бермаган” ўзбек халқига қаратилган бундай ўпка-гинасига: “қамоқда ётган минглаб ўзгача фикрловчилар айнан ислоҳот ҳақида сизга маслахат бергани учун қамоқда ётмаяптими?” қабилидаги савол билан жавоб бериш ўринлироқ кўринади. Ўн минглаб бегуноҳ одамлар фақат ислоҳотлар ҳақида гапиргани учун таъқиб қилинмаяптими ҳозир ҳам?

Албатта, бу одамлар Каримовга ислоҳотларнинг мухимлигини Америка каби яхши тушунтира олмаган бўлишлари мумкин. Чунки, уларнинг, АҚШ давлатида бўлгани каби гапирмайдиганни ҳам гапиртирадиган миллионлаб долларлари йўқ.

АҚШ маъмуриятининг исми ошкор бўлишини истамаган бир вакили Ўзбекистон раҳбарининг Америкага ташрифи чоғида ўзини тутишини кузатиб, унинг жуда ақлли бир одам сифатида таассурот қолдирганини айтади ва ҳар эҳтимолга қарши: “агар бу шундай бўлмаса, демак, Ўзбекистон раҳбарида катта артистлик қобилияти бор”, дея қўшиб ҳам қўяди. Албатта, Ўрта Осиёлик бир диктаторнинг Америкада ҳам ўзини Ўрта Осиёдагидай тутиши учун бу диктатор, юмшоқ қилиб айтганда, ўта гўл одам бўлиши лозим эди. АҚШ – Ўрта Осиё эмас, бу ерда ҳар гапни ўйлаб, хорижий маслаҳатчилардан маслаҳат олиб гапиришга тўғри келади. Аммо барибир баъзан, юқорида келтирганимиз ислоҳотлар борасидаги айтилган луқма сингари “дил сўзлари” айтиб юборилмаслигига ҳеч ким кафолат беролмайди.

Оқ Уй Давлат маслаҳатчиси Елизабет Ёнс Ислом Каримовга “авторитар раҳбар” дея баҳо берар экан, унинг давлатни ичкаридан Сталин каби бошқариб, ташқарига Горбачов каби кўринмоқчи бўлаётганлигини айтади. Хуллас, ислоҳотлар борасида Ўзбекистон раҳбари томонидан АҚШга қанча кўп ваъдалар берилган бўлмасин, Ўзбекистонда ислоҳотлар бошланаётгани ҳақида ҳали-бери бирор янгилик эшитилиши гумон.

Мақсуд Бекжон

06.04.2002

Kategoriler:Сиёсат
  1. Henüz yorum yapılmamış.
  1. No trackbacks yet.

Bir Cevap Yazın

Aşağıya bilgilerinizi girin veya oturum açmak için bir simgeye tıklayın:

WordPress.com Logosu

WordPress.com hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Twitter resmi

Twitter hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Facebook fotoğrafı

Facebook hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Connecting to %s

%d blogcu bunu beğendi: