Başlangıç > Сиёсат > СИБИРДАН НАЖОТ ИЗЛАБ…

СИБИРДАН НАЖОТ ИЗЛАБ…

Бундан икки ойча аввал Русиянинг Тюменск вилоятида бўлиб ўтган бир форумда Марказий Осиёга Сибир сувларини йўналтириш борасида баҳс ва мунозаралар бўлди. Рус Академиги Петер Гончаров ўшанда, “Сибир дарёлари сувини Марказий Осиё минтақасига йўналириш кўпгина салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

Сибир дарёларини Орол денгизига қуйиш ҳақидаги илк таклифлар ҳали 80- йиллардаёқ олимлар томонидан муҳокама учун ўртага ташланган. Ўшанда кўплаб ижодкорлар ва олимлар томонидан бу таклиф рад қилинган эди.

Бугунги кунга келиб, Марказий Осиё давлати раҳбарлари бу масалани яна кун тартибига киритишмоқда. Бу фикр Русия сиёсатчилари томонидан пул ишлаб қолишнинг бир йўли сифатида ижобий қабул қилинаётган бўлса-да, рус олимлари бу иш минтаканинг фақат ўсимлик ва ҳайвонот оламини ўзгартирибгина қолмай, балки, бутун Марказий Осиё минтақасидаги иқлимни ўзгартириб юборади, деб ташвишланмоқдалар.

Анчадан бери Марказий Осиёда сув ресурси масаласи катта муаммо бўлиб қолаётгани ҳаммага маълум. Бу минтақадаги ҳали советлар даврида қурилган сув тозалаш иншоотлари тамоман ишдан чиққан. Минтақа экологияси фалокат ёқасида эмас, ҳалокат ичида яшаяпти, дейиш мумкин. Устига устак, сўнгги йилларда бу минтақадаги сурункали қурғоқчилик туфайли экин майдонлари яроқсиз ҳолга келган. Ўзбекистонда ҳам, Қозоғистонда ҳам аҳоли, ичишга яроқсиз сувларни истеьмол қилишга мажбур бўлмоқда.

Айни пайтда “Экосан” фонди вакили Юсуф Шодиметовнинг айтишича, Ўзбекистонда Канададагидан кўра, икки ярим марта кўпроқ сув ишлатилади, аниқроғи, исроф қилинади. Албатта, бундай исрофгарчилик олдида Қирғизистоннинг сув учун Ўзбекистондан пул талаб қилиши мутлақо ўринли ва мантиқли кўринади.

Ўзбекистонда тоза ичимлик сувининг танқислиги ҳақида унча кўп гапиришни исташмаса-да, Қозоғистонликлар бу муаммони муҳокама учун тобора кенгроқ майдонга олиб чиқишга ҳаракат қилмоқдалар.

Қозоғистонлик экологларнинг айтишларига кўра, ҳар йили сув омборларига турли қувурлардан 5 кубокилометрга яқин ифлосланган сув келиб тушмоқда. Ҳукумат канализация ва сув омборлари аҳволини яхшилаш учун 750 миллион евро лозимлиги ҳақида гапирмоқда.

Маълумки, асосий табиий сув ресурслари Қирғизистонда жойлашган бўлиб, Ўзбекистон ва Қозоғистон унинг биринчи истеъмолчиларидир. Қирғизларнинг ўзлари сувнинг 20 фоизидан фойдаланади. Агар илгари сув муаммоларини қўшни давлатлар ўзаро келишув битимлари билан ҳал қилган бўлсалар, бугун бу давлатлар ўртасида на келишув бор, на битим.

Қирғизистон Парламенти Ўзбекистондан фойдаланаётган сув учун ҳақ тўлашини сўраган бўлса, Ўзбекистон ҳукумати бу талабга, “Худонинг берган бойлиги ҳамманики бўлади” қабилида жавоб қайтармоқда. Бу келишмовчиликлар ҳали ҳал этилмаган бўлса-да, оқар сувни ҳеч ким тўхтатолгани йўқ.

Яқинда тинч ҳаётни бошлашга ҳозирланаётган Афғонистон ҳам Амударёдан ўзининг улушини олишга шайланмоқда. Афғонистоннинг шимолий минтақаларидаги 400 минг гектарлик якин ерлари учун Амударёдан сув олинади. Бу ҳам, албатта, ўлаётган дарё ва денгизнинг аҳволини янада мушкуллаштиради.

Муаммолар гирдобида қолган Марказий Осиё давлатлари яна нажот излаб, Русияга, аниқроғи, Сибир томонга, Сибир дарёларига кўз тикишдан бошқа чоралари қолмаяпти. Ким билади, балки, сўнгги йилларда Марказий Осиёга ўз таьсирини ўтказиш учун зарур бўлган барча дастакларидан маҳрум бўлиб, ғазабланиб юрган Русия учун ҳам Сибир дарёлари кўринишидаги бундай қулай дастак жозибали кўриниб қолган бўлса, ажаб эмас.

Мақсуд Бекжон

01.08.2002

Kategoriler:Сиёсат
  1. Henüz yorum yapılmamış.
  1. No trackbacks yet.

Bir Cevap Yazın

Aşağıya bilgilerinizi girin veya oturum açmak için bir simgeye tıklayın:

WordPress.com Logosu

WordPress.com hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Google fotoğrafı

Google hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Twitter resmi

Twitter hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Facebook fotoğrafı

Facebook hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Connecting to %s

%d blogcu bunu beğendi: