Başlangıç > Сиёсат > “Ҳаракатсиз” Тимсоҳнинг ҳаракатлари

“Ҳаракатсиз” Тимсоҳнинг ҳаракатлари

Чет эллик сиёсатчилардан бири Хитойни майсалар орасида писиб, тўнка каби қимир етмай, ўз замонини кутиб ётган тимсоҳга қиёс қилган эди. Аҳолиси қарийб бир ярим миллиардга яқинлашиб қолган бу баҳайбат тимсоҳ Марказий Осиёдаги давлатлар ёнида фурсат пойлаб ётар экан, уни мутлақо ҳаракатсиз ётибди, дейиш хато бўлар эди.

Бу тимсоҳнинг ҳаракатсизлиги ҳақдаги мажоз,… кўпроқ бу махлуқ ҳаракатга келганида юз берадиган офатларга нисбат бериб айтилгани шубҳасиздир. Яъний, Хитойнинг бугун дунёда тутаётган мавқеи, унинг келажакда эгаллаши мумкин бўлган мавқеи олдида ҳаракатсизликдай гап. Бугун ё эрта, дунё коммунистик-империалистик ғоя билан суғорилган бу давлатдан нима кутиш мумкинлигини сарҳисоб қилишга мажбур бўлади.

Ҳозирча эса, Ғарб ва Марказий Осиё жумҳуриятларидаги авторитар режимлар, турли хушомадлар билан Хитойнинг кўнглини олишга, унинг кўнглини юмшатишга урунмоқдалар. У билан турли йўналишларда – сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий битим ва келишувлар имзоламоқдалар. Ва ҳалиданоқ, кўп жиҳатларда унга турли имтиёзлар яратмоқдалар. Марказий Осиёдаги Қирғизистон ва Тожикистон каби давлатлар эса, ўз ҳудудларидан каттагина бўлакларни Хитойга бера бошладилар. Бу ҳали “ҳаракатсиз тимсоҳ”нинг қозонаётган ғалабалари. Аммо Хитой экспансияси фақат Марказий Осиёдаги баьзи ҳудудларни эгаллаб олиш билангина чекланиб қолаётгани йўқ. Бугун Хитой Марказий Осиё халқларининг энг муҳим ҳуқуқларидан бири – эркин информация олиш ҳуқуқларига ҳам раҳна сола бошлади.

Куни кеча Халқаро ВВС радиоси Хитой ҳукуматига Ўзбекистон ва минтақадаги ўзбеклар учун мўлжалланган ВВС радиосининг ўзбек эшиттиришлари дастурини бўғаётгани учун кескин равишда норозилик билдирди. ВВС радиоси ўтказган тадқиқотларга кўра, шу йилнинг 1 сентаябридан бошлаб, бир Хитой радиостанцияси ВВС радиоси ўзбек эшиттиришларига қарши кучли сигналлар юбориб, унинг эшиттиришларини бўға бошлаган. Мутахассислар фикрича, бундай сигналлар фақат “радио бўғувчи” станция фаолияти маҳсули бўлиши мумкин – станция тинимсиз битта қўшиқни такрорламоқда. ВВС радиоси олган маьлумотларга кўра, Хитойнинг бу ҳаракати ҳозир хитойликлар Шинжон деб атаётган Шарқий Туркистондаги ўз озодлиги учун курашаётган уйғур халқига қасд ўлароқ амалга оширилмоқда. Маьлумки, икки қардош турк лаҳжаси – уйғур ва ўзбек тиллари бир-бирига жуда яқин бўлиб, Хитой хукумати ВВС радиосининг эркин овозини уйғурларнинг ҳам эшитиши мумкинлигидан хавотирланмоқда.

Хуллас, Хитой, унинг келажакда қилиши мумкин бўлган улкан ҳаракатлари назарда тутилиб, “ҳаракатсиз” дея аталаётган пайтида ҳам, у бугун Марказий Осиё давлатлардан кўра анча ҳаракатчанроқ кўринмоқда. Рус ҳукумати Сибирни хитойликлар эгаллаб олаётгани ҳақдаги ташвишларини яшираётгани йўқ. Аммо шунга қарамай, рус ҳукуматининг Хитой билан иқтисодий алоқаларни яхшилаш билан бирга, у ёқдан келаётган мигратцион оқим натижасида шаклланаётган Сибирнинг демографик қиёфасини илгариги шаклда сақлаб қолишга бўлган урунишлари ҳеч қандай натижа бермаяпти. Бундай жараён, кичикроқ кўринишда бўлса ҳам, Қирғизистон ва Қозоғистонда ҳам кузатилмоқда.

Ҳатто қозоқ оммавий ахборот воситалари ва маҳаллий аҳоли – қозоқларнинг хитойлик ишбилармонлар томонидан эксплуататсия қилинаётгани, таҳқирланаётгани ҳақида ҳам ёза бошлади.

Тинч экспансия – Хитой учун башорат қилинаётган энг реал тараққиёт йўлларидан бири бўлиб қолмоқда. Баьзан, Хитойнинг “тинч экспансияси”си ҳақида гапираётган мутахассислар, бу фаразни фақат бу улкан давлатнинг бошқача, агрессив шаклда эскпансия йўлига ўтиши мумкинлигини яшириш учунгина айтаётгандай туюлади. Ҳақиқатан ҳам, минглаб ядровий қуролларга эга, қарийб бир ярим миллиардга яқинлашиб қолган аҳолиси бор бу давлатнинг кескин бир ҳаракат қилиши нафақат минтақада, балки, бутун дунёда қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини тасаввур қилиш қийин эмас.

Ҳозирча эса, ҳаракатсиз кўринган Хитой, Марказий Осиёдаги посткоммунистик режимлар учун унчалик хатарли кўринмаяпти. Чунки, ҳозирча бу тимсоҳнинг нафси “бор-йўғи” бир неча минг гектарлик – Марказий Осиё диктаторлари тили билан айтганда – “унумсиз ер”ларни олиш, минтақадаги озгина иқтисодий ва сиёсий имтиёзларга эга бўлиш ва баьзан бу ердаги халқлар учун берилаётган эркин радиолар овозини бўғиб туриш билангина кифояланмоқда. Дарвоқе, яқинда Қирғизистонда қирғиз миршаблари ўқидан ҳалок бўлган олти киши, айнан қирғиз ҳукумати тарафдан “унумсиз” деб аталаётган мана шу ерлар учун жонларини қурбон қилган эдилар.

Мақсуд Бекжон

30.10.2002

Reklamlar
Kategoriler:Сиёсат
  1. Henüz yorum yapılmamış.
  1. No trackbacks yet.

Bir Cevap Yazın

Aşağıya bilgilerinizi girin veya oturum açmak için bir simgeye tıklayın:

WordPress.com Logosu

WordPress.com hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Google fotoğrafı

Google hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Twitter resmi

Twitter hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Facebook fotoğrafı

Facebook hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Connecting to %s

%d blogcu bunu beğendi: