Başlangıç > Сиёсат > Озодлик сари узанган умид йўллари

Озодлик сари узанган умид йўллари

(ЭРК Партияси Қурултойи олдидан)

Ўзбек халқи узоқ вақт сиёсатдан узоқ қолди. Советлар даврида коммунистлар адолатига умид қилди, мустақилликка эришгач эса, советлар етиштирган ва меросхўр қилиб қолдирган корчалонларга умид боғлади.

Сўнгги ўн йилни ўзбек халқи тарихининг энг қора, умидсиз кунлари бўлди, десак, лоф бўлмаса керак. Негаки, бу даврда халқ шуури ва қалби том маънода саҳрога айланди. Жамиятда на бир маънавий таянч, на бир мезон ва на бир жилов ёки ақида қолди. На йиллар давомида мақталиб келинган “маҳалла институти”, на оқсоқоллар машварати, на “ўзбекчилик”, на бир диний қолип ва йўриқлар, хуллас, бир жамиятнинг нормал (ҳар томондан: маънавий, моддий, маданий, маърифий жиҳатдан) яшаши учун лозим бўлган биронта ҳам унсур қолмади. Ҳатто буларнинг ўрнини босмаса ҳам, ҳар ҳолда, жамият маънавий таназзулининг ҳалокатли тус олмаслиги учун ҳокимият томонидан йўналтирилувчи тузук-қуруқ бир ғоя ҳам ўйлаб топилмади.

Хуллас, мамлакатда ўғри ўзини тўғри ҳис қиладиган, тўғри эса, ўғридай мунғайиб юрадиган замонларга келди. Ўғрилардаги бирлашиш инстинкти тўғриларникидан анча устун келди. Тўғрилардаги бундай парокандалик уларнинг ўз тутган йўли, яъний, тўғрилигининг тўғрилигига бўлган шубҳадан келиб чиқди. Бу шубҳа эса, илдизи болталанган иймон маҳсули эди. Ўғирлик, порахўрлик, зўравонлик, фирибгарлик давлат сиёсатига айланганида, иймон илдизлари болталанади, бундай жамиятдаги тўғрилар доим ўзларини ўғридай, ўғрилар эса, ўзларини тўғридай ҳис қиладилар.

Бугун тўғриларнинг кўпчилик, ўғриларнинг эса, озчилик эканини кўрсатадиган замон келди. Бундай замон вақти-вақти билан келиб туради, аммо у доимий турмайди, замон гардиши айланар экан, тўғрилар учун берилган фурсат ҳам замон гардиши билан бирга яна ўтиб кетиши мумкин. ЭРК Партиясининг шу йил 20 сентябрда бўлажак Қурултойи замон гардишининг тўғрилар учун айланиб келаётганига бир далолатдир. Сиёсатсиз на иқтисод ва на бошқа нарса бўлмаслигини англаб етиши учун кўпчиликка, айниқса, “зиёли”ларга ўн йил вақт керак бўлди. Бугун Ўзбекистонда “сиёсатдан йироқ тураман”, деган хомхаёл одам қолмади, ҳисоб. Ҳамма сиёсатнинг нақадар муҳим эканини англаб етди. Афсуски, бу онг баъзиларга ошқозон орқали етиб келди. Оч қоринлардан, ичаклардан чиққан қуриллаган товушлар уларга аскарлар сафарбарлиги учун чалинадиган сурнайнинг товуши ёки жуда бўлмганада уйғотувчи соатнинг жиринглаши сингари таъсир қилди.

Ҳар нарсада хайр бор дейдилар…Бугун реал ҳаракатга кечиш, бирлик ва биродарлик ичида ўз даъволаримизни айтиш фурсати келди. Сиёсий фаоллик бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарброқ масалага айланди. Яъний, бугун, таъбир жоиз бўлса, халқимиз олдин ўтган “сиёсатдан ҳоли”(аполитик) йиллари эвазига хам сиёсий фаолият кўрсатиш зарурати олдида турибди.

ЭРК Партиясининг 20 сентябрда бўлажак Қурултойи халқимизнинг озодлик сари узанган умид йўлларини ёритишига ва халқимизни ёруғ истиқбол сари дадил бошлашига ишонамиз. Қурултойга келган барча биродарларимизни янги бир мужда билан дилдан қутлаймиз ва барчамизга тезроқ халқимиз озодлигини кўриш насиб этишини тилаймиз.

Мақсуд Бекжон

07.08.2003

Kategoriler:Сиёсат
  1. Henüz yorum yapılmamış.
  1. No trackbacks yet.

Bir Cevap Yazın

Aşağıya bilgilerinizi girin veya oturum açmak için bir simgeye tıklayın:

WordPress.com Logosu

WordPress.com hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Google fotoğrafı

Google hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Twitter resmi

Twitter hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Facebook fotoğrafı

Facebook hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Connecting to %s

%d blogcu bunu beğendi: