Başlangıç > Сиёсат > Халқнинг уйғониши учун кенг жабҳали бир маърифий ҳаракат яратилиши лозим…

Халқнинг уйғониши учун кенг жабҳали бир маърифий ҳаракат яратилиши лозим…

 

 (Норвегиянинг Драммен вилоятида ўтказилган Улкучилар қурултойида ўқилган нутқ)

Азиз бирoдaрлaрим,

Бугун Туркчилик юкини ўз елка ва ва қалбларида ташиган биродарларимизнинг кўзларида бир оз ҳорғинлик ва саросима, бир оз шубҳа ва тараддуд кўрмоқдамиз. Бугун Туркчилар сафида ўн  йиллар аввалги руҳий сафарбарлик ва руҳий юксалишларни, у дабдаба ва талотумларни кўрмаяпмиз. Совет императорлиги  йиқиларкан, кутганимиз воқеалар – Турон  эллари ва халқларининг Турк миллиятчилиги йўлбошчилигида бир-бирига талпинароқ йўлга чиқажакларига доир умидларимиз амалга ошмади, афсус.

Совет Иттифоқи қулагандан сўнг илк дафъа Туркистон ерларига оёқ босган миллиятчи турк қардошларимизнинг мамлакатдаги аҳволни кўриб, паришонлик ичида қолганига гувоҳ бўлганман. Хусусан, 1991 йилда Олманиядан келган бир миллиятчи дўстимиз икки ҳафта давомида Ўзбекистонни кезиб чиқиб, пойтахт Тошкентга қайтганида ундан:”Вазият қандай?” деб сўраганимда, ундан эшитган ягона калимам: “Халқ уйқуда ётибди” бўлди. Орадан 13 йил ўтди, аммо, афсуски, аҳвол ўзгаргани йўқ, ҳатто  аксинча, иқтисодий қийинчиликлар халқнинг уйқусини янада чуқурлаштирди. Бу уйқу одддий бир уйқу эмас, шуур уйқусидир.

Бугун Турк жумҳуриятлари Совет империализмидан қутулган ва сиёсий ўлароқ мустақил бўлсалар ҳам, Совет зеҳниятидан қутула олганлари йўқ. Чунки, Совет Иттифоқи битганидан сўнг совет идеологиясининг ўрнини боса оладиган бир идеология топа олмадилар, аниқроғи, ҳали ҳам хокимият тепасида бўлган собиқ коммунистлар ҳокимияти халқни ўтмиш қуллигидан озод бўлишга етаклайдиган бир идеология топилишига тўсқинлик қилиб келдилар.

1990 йилда турк миллиятчилиги ва демократия ғоялари билан сиёсий майдонга чиққан бизнинг ЭРК Демократик Партиямиз мамлакат ичида бор-йўғи 3 йил эркин фаолият юргиза олди, холос, унинг қолган 11 йиллик фаолияти ҳукумат тазйиқлари ва террори остида кечди. Яъний, партиямиз ўз ғояларини халқ ичида ёйиши учун фурсат жуда оз бўлди. Бир қанча партия фаолларимиз қамоқларга ташланди, бир қисми у ердаги исканжалар натижасида оламдан ўтди, бошқалари эса, қамоқхоналардаги хасталаклар туфайли ўлди, бир қисми эса, мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди. Аммо партиямиз куршни тўхтатгани йўқ ва биз истиқболга умид билан боқмоқдамиз.

Халқнинг чуқур уйқудан уйғониши учун кенг жабҳали бир маърифий ҳаракат яратилиши лозим. Халқ ўзлигини англаб етиши керак. Айни шаклдаги ҳаракат айни пайтда бошқа Турк жумҳуриятларида ҳам бошланиб, жумҳуриятлар ўртасидаги алоқалар мустаҳкамлантирилиши лозим. Ки, Турк улуслари бир-бирларини танисин, ки, Туркия турклари 1922 йилда Мустафо Чўқай ёзгани каби:”Қирғизлар мусулмонми?” ва ёки “Ўзбеклар қайси тилда гапирадилар?” деб сўрамасинлар.

Мавжудияти бор-йўғи бир неча ой давом этган Туркистон мухторияти раҳбари Мустафо Чўқай ўзининг 1922 йилда Франциядаги бир журналда чоп этилган Анвар Пошонинг Туркистонда олиб борган фаолияти ҳақидаги бир мақоласида шундай деб ёзади: “Туркия турклари ўз ота юртлари бўлмиш Туркистонга ўзларининг бу ўлкадан айри кечган бутун тарихлари мобайнида фақат бир марта, 1788 йилда Русия ва Усмонли салтанати ўртасида уруш чиққан пайтда қизиқиш кўрсатдилар, ўшанда Усмонли подшоҳи Туркистон хонларидан ва Русия тасарруфидаги қозоқ улусларидан Русияга қарши урушда дастак истаган эди. Бундан бошқа Туркия тарафидан Туркистонга бирон бир қизиқиш кўрсатилмади”.

Аммо бугун вазият ўзгарди, ўтган асрнинг 10 йили ичида Турк жумҳуриятларининг бир-бирига бўлган қизиқишлари мисли кўрилмаган даражага етди, ҳатто мархум Турғут Ўзал бу руҳий кўтаринкилик ҳаяжони билан:” Йигирма биринчи аср Турк асри бўлажак” дея башорат ҳам этганди. Аммо афсуски, биз Турк жумҳуриятларидаги иқтидорни қўлдан чиқаришни истамаган собиқ коммунистларни ҳисобга олмаган эдик. Бугун улар советларнинг “Парчала ва идора эт” принципи билан бутун Турк жумҳуриятларини эзиб, ўлкани талон-тарож этишда давом этмоқдалар.

Турк жумҳуриятларида рус шуурли коммунистлар иқтидорда қолар экан, ўлкалар ўртасида том маънодаги маданий ва сиёсий алоқалар ўрнатилиш ҳақида гапириш имконсиздир. Алоқаларнинг ўрнатилиши учун Турк жумҳуриятларида ҳокимиятга миллий-демократик йўналишдаги кучлар келиши лозим.

Биз бу йўналишдаги ўз курашимзини давом эттирмоқдамиз.

Мақсуд Бекжон

2003

Kategoriler:Сиёсат
  1. Henüz yorum yapılmamış.
  1. No trackbacks yet.

Bir Cevap Yazın

Aşağıya bilgilerinizi girin veya oturum açmak için bir simgeye tıklayın:

WordPress.com Logosu

WordPress.com hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Google fotoğrafı

Google hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Twitter resmi

Twitter hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Facebook fotoğrafı

Facebook hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Connecting to %s

%d blogcu bunu beğendi: