Başlangıç > Сиёсат > ТАБИАТНИНГ “МАЪСУМ” БИР ЖОНЗОТИ ҲАҚИДА

ТАБИАТНИНГ “МАЪСУМ” БИР ЖОНЗОТИ ҲАҚИДА

”Денгизи қуриган халқ” деб ўтиргандан кўра, ”шўри қуриган халқ” деб қўя қолган маъқул эмасми? Халқнинг ”қуриган шўри” денгизнинг шўр сувидан кўра кенгроқ ва чуқурроқ мазмун касб этади, яъний, ”шўр”нинг Орол денгизи эгаллаган ҳудуддан анча каттароқ маконда ётганига ишора қилади.

Шундай бўлмаганида эди, ҳар ўтган-кетган бу халқни бир тепиб ўтмаган бўларди. 2005 йилнинг 2 август куни, Норвегиянинг НРК-2 телевизион канали орқали Орол денгизининг қуриб битаётганига оид бир ҳужжатли филм намойиш этилди. Филмда айтилишича, Орол денгизи келажак 14 йил ичида бутунлай қуриб йўк бўлади. Филмда Орол фожеаси – рус-совет колониализмининг ваҳшиёна сиёсати натижаси эканлиги таъкидланади. Орол бўйида яшовчи аҳолининг оддий вакиллари, илгари балиқчилик билан шуғулланган кишилар қатори филмда совет даврида Балиқчилик министри лавозимида ишлаган рус миллатига мансуб бир киши ҳам бу экологик фожеага ўз муносабатини билдириб. интервю берган. Агар шу одамнинг интервюси бўлмаганда эди, бу гапларни ёзиб ўтирмасдим, зеро, Орол хақида керагидан ортиқ гапирилди-ки, амал билан боғланмаган бу сафсатабозликлар Орол фожеасини чакана бир мелодрамага айлантириб қўйди; шу қадар кўп гапирилдики, ҳеч ким бу фожеани жиддий қабул қилмай қўйди.

Хуллас, бу филмдаги муносабат билдиришга арзийдиган ягона жиҳат рус шовинистининг гапидир, бу шовинист эса, Орол ҳалокатига сабаб бўлган асосий омилни бу ерда яшаётган халқнинг қўй мижозлиги, аникроғи, балиқ мижозлиги билан изоҳлаб, шундай деди: ”Бу ердаги халқ ҳамма нарсага кўниб, балиқ каби жим туравергани туфайли шундай аҳволгача етиб келинди”.

Бу – рус шовинистларининг анъанавий мушоҳада юритиш услубида айтилган бир гапдир. Бу гап худди советлар даврида ўзбекларга пахтани қўшиб ёзишга мажбур килиб, сўнгра бунинг учун яна уларнинг ўзини айблалаганлари ва бутун Совет империясига донғи кетган ”ўзбеклар иши” кампаниясини уюштирганлари сингари ва шунингдек, ўзбек халқи маънавияти учун ҳалокатли бўлган ва ўзбек халқи қабул килишни истамаган худосизлик, ароқхўрлик, фохишабозлик “маданияти”ни халққа сингдириб, сўнгра ”биз сизга маданият олиб келдик” дея писанда қилганлари сингари бир гапдир.

Русча мушоҳада юритиш анъанасига кўра, русларга ишониб уларнинг ортидан эргашган халқ – ”қўй”, ёки ”балиқ”, уларга ишонмай исён қилган халқ эса, ”босмачи” ёки ”каллакесар”, улардан мустақил бўлган халқлар эса, ”душман” ёки жуда бўлмаганда, ”рақиб” деб қабул қилинади.

Руслар ўз иддаоларини худди бир момоқалдироқ ва ёки шамол сингари табиий ва хаққоний деб, бошкаларнинг бу иддаоларига қарши чиқишларини эса, “овсарларнинг об-ҳавога карши чиқишлари” сифатида қабул қиладилар. Бу жиҳатдан, яъний, ”табиийлик” жиҳатдан русларга тенг келадиган бир халқ топилмаса керак – улар ўз иддаоларида худди узоқ Сибир ўрмонларида тентираб юрган қўнғир айиқ сингари самимий ва табиийдирлар. Айиқдан хафа бўлиш майдакашликдай туюлиши мумкин, аммо гап шундаки, бу айиқ гапирувчи, устига-устак инсонларга таъна-дашном берувчи ва ҳатто пайт пойлаб, уларнинг ерларини ишғол этиш учун ҳозир бўлган бир айиқдир, модомики, шундай экан, унга жавоб бериш ҳам у қадар бемаънилик бўлмаса керак, деб ўйлаймиз…

Табиатнинг бундай “маъсум” жонзотларига жавоб бериб туриш лозим, негаки, халқимизнинг яна юксалишига умидимиз бор, халқимизнинг умри Орол умридан узокроқ бўлишини Аллоҳдан тилаймиз. Халқимизнинг денгизи қуриди, аммо унинг “шўри қуриди”, дейишга тилимиз бормасин.

Мақсуд Бекжон

22.08.2005

Reklamlar
Kategoriler:Сиёсат
  1. Henüz yorum yapılmamış.
  1. No trackbacks yet.

Bir Cevap Yazın

Aşağıya bilgilerinizi girin veya oturum açmak için bir simgeye tıklayın:

WordPress.com Logosu

WordPress.com hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Google fotoğrafı

Google hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Twitter resmi

Twitter hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Facebook fotoğrafı

Facebook hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Connecting to %s

%d blogcu bunu beğendi: