Başlangıç > Сиёсат > Кислород очлиги

Кислород очлиги

 

Кислород очлиги ҳар хил бўлиши мумкин. Қамоқ камерасининг сассиқ ҳидига қоришган тамаки тутуни ва оёқ остида худди бир афсонавий қора тупроқ сингари ёйилмиш қалин сигарет куллари қатламидан кўтарилаётган чанглар ичида бўғилган маҳбуснинг бир ютум тоза ҳаво ҳақидаги орзусини – кислород очлиги деб аташ мумкин.

Шунингдек, худди  қамоқ камерасидаги каби мамлакатни тутган маънавий чиқиндилар ҳидидан ва ёниб бўлган орзулардан қолган култепалардан кўтарилаётган чанг ва тўзонлардан нафас ололмай, худди юқоридаги маҳбус сингари бўғилаётган миллатни ҳам кислород очлигини бошдан кечираяпти, деса бўлади.

Энг қўрқинчли кислород очлиги эса, бу воқеликни идрок этолмай, “менга тегишмаса бўлди, ўзингни бил, ўзгани қўй”, деб, ёнидагиларга қарши ўтказилаётган зулмни кўриб – кўрмаганга олаётган ва ўзининг ҳам қурбон бўлиш муддатини қўй сингари кутаётган мавжудотнинг миясидаги маҳкумлик ҳисси – унинг миясида ҳосил бўлган кислород очлигидир.

Советлар даврида қишлоқ хўжалигида кенг қўлланилган турли хил дефолянтларнинг ҳалокатли оқибатлари ҳақида бундан 12 йил муқаддам қирғизистонлик бир олим ёзиб чиққан эди. Унинг ёзиишича, советлар Ўрта Осиёда қўллаган химиявий моддалар таркибида инсон миясини ва унинг иродаси ва руҳини фалаж қилиб қўядиган моддалар қўлланилган. Олимнинг айтишича, бу дорилардан “баҳраманд” бўлганлар апатия ва лоқайдлик, сабабсиз қўрқув ва ироданинг тўла фалажлик ҳолатига тушиб, фақат ўзининг ўсимликсимон турмуш тарзига ғарқ бўлади ва атрофда бўлаётган воқеаларни адекват қабул қила олмайди.

Яқинда ёши кекса ҳурматли домлаларимиздан бири менга ўзи гувоҳ бўлган бир мудҳиш ҳодисани гапириб берди. “Бир куни овқатланиш учун ошхонага чиқдим, белим қаттиқ оғриётган ва овқатланиб, тезроқ уйга кетишнни кўзлаётган эдим. Қўшни столда эса, тўртта барваста йигит, нарироқда, иккита кампир ва иккита чол, улардан нарироқда ҳам бир қанча одамлар овқатланиб ўтирар эди. Бир пайт қаердандир 20 ёшлардаги бир рус йигити келиб, кампирлардан бирининг қўлидаги сумкани тортиб олишга ҳаракат қила бошлади, аммо сумканинг тасмаси кампирнинг билагига ўралган экан шекилли, дарров чиқиб кетмади. Шунда талончи уни бор кучи билан тортди ва кампирни ерга йиқитди-да, оёғини кампирнинг кўксига қўйиб, сумкани тортиб олди ва бемалол одамлар орасидан ўтиб, кета бошлади. Мен ўрнимдан туриб, ўғрининг изидан қувмоқчи бўлдим, аммо белдаги оғриқ зўридан яна жойимга ўтирдим, атрофдагилар эса, киприк қоқмай ҳангомани кузатиб ўтиришар, кампирнинг ёнидаги барзангилар эса, қўрқувдан без бўлиб қолишганди. Кампир додлаб, ўғрининг изидан қувмоқчи бўлди ва кичик ариқдан сакраб ўтаман деб, балчиққа юзтубан йиқилди. ўғри эса, худди ҳеч ким мушугини пишт демаслигини олдиндан билгандай шошилмай у ерни тарк этди. Мен бу воқеадан кейин хасталаниб қолдим ва бир ойгача ўзимга келолмадим”, дея ҳикоясини тугатди кекса домла.

Бу – ҳеч қандай муболағасиз айтиш мумкин-ки, Ўзбекистон ҳаётидаги энг оддий ва кундалик кўринишдир. Домла яна шунга ўхшаган, аммо ўзи гувоҳ бўлмай, танишларидан эшитган бир қанча воқеаларни гапириб берди. Бу воқеаларнинг ҳаммаси одамларнинг худди қўй суруви каби бир-иккита рамақижон ўғри ва талончиларнинг қурбони бўлиб қараб туравергани ҳақида эди.

Қирғиз олими айтган “миядаги кислород очлиги” шу эмасми? Агар одамларнинг бу руҳий ҳолати соғлиқ деб аталса, у ҳолда, хасталик қандай бўлади? Одамлар шундай экан, улар яшаётган жамият бугунгидай бўлмай, яна қандай бўлиши керак?

Ўзбекистондаги бугунги талончи режимнинг яратувчиси ва озиқчиси ҳам одамлардаги мана шу маънавиятсизлик эмасми? Бу режим ўз заминида яшамаяптими? Халқнинг бутун кўргуликлари ўз заминида яшамаяптими?

Мақсуд Бекжон

2005

Kategoriler:Сиёсат
  1. Henüz yorum yapılmamış.
  1. No trackbacks yet.

Bir Cevap Yazın

Aşağıya bilgilerinizi girin veya oturum açmak için bir simgeye tıklayın:

WordPress.com Logosu

WordPress.com hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Google fotoğrafı

Google hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Twitter resmi

Twitter hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Facebook fotoğrafı

Facebook hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Connecting to %s

%d blogcu bunu beğendi: