Başlangıç > Сиёсат > Қатлиом

Қатлиом

Русияда сўнгги йилларда мамлакат таркибидаги миллий мухториятларни бартараф этиш сиёсати интенсив равишда олиб борилмоқда. Бундай сиёсат, аслида, рус давлатчилиги учун янгилик эмас: чор империяси ҳукмронлиги даврида, кейинроқ рус-совет империяси пайтида ва ниҳоят, забт этган ерларининг анчасидан маҳрум бўлган бугунги Русия федерациясида ҳам миллий озчиликларни руслатириш, ассимилияция қилиш, уларни миллий-маданий-ҳудудий ўзликларидан маҳрум қилиш сиёсати, ҳеч тўхтагани йўқ.

23 октябр куни миллий озчиликларнинг номини админстаратив-территорриал атамалардан олиб ташлашни кўзда тутган ана шундай сиёсий тадбирлардан бири амалга оширилди – Камчатка ўлкаси ва Корякия автоном округини бирлаштириш ҳақдаги референдум бу ҳудудларда муваффақият билан ўтказилди: овоз берганларниинг 85 фоизи бу иккита Русия субъектининг қўшилиши учун, 15 фоизи эса, бунга қарши овоз берган. Бу 15 фоиз, афтидан, норасмий равишда олиб борилган аҳолини ”алкоголлаштириш” сиёсати натижаси ўлароқ йўқолиб битаёзган ”коряк” миллатининг вакиллари бўлса керак. Коряклар ҳақида қисқача маълумот: аҳоли сони – 9242, тили – палеосиё тиллари оиласига кирувчи чукотка-камчатка гуруҳидаги бир лисон, яшаш макони Коряк автоном округи ва Камчатка вилояти. Машғулоти – денгиз ҳайвонларини овлаш, балиқчилик овчилик, чорвачилик (кийикчиик). Илк бор руслар билан 18 аср бошларида мулоқтага кирганлар. Яъний, уларнинг миллий бир гуруҳ сифатида битишлари учун 2 асрча вақт зарур бўлган.  Бу референдумдан сал илгарироқ, шу йил баҳорида, 22 апрел куни эса, бирданига Русия таркибидаги иккита миллий террриториал субъект – Таймир (долган-ненетс) автоном округи ва Эвенкия автоном округи референдум орқали Краснояр ўлкаси таркибига қўшиб олинган эди. Бу воқеага рус ҳукумати қанчалар катта аҳамият берганини ушбу референдум ҳақдаги маълумот ёзилган пластинканинг Ер йўлдоши орқали космосга юборилиши ҳақда қарор қабул қилинганинидан ҳам билса бўлади. Бу воқеа ҳақда рус матбуоти шундай деб ёзди:”Уч минтақанинг қўшилишига Русия ҳукумати космик миқёс бериб, уни коинот аҳамиятига молик воқеа деб қарамоқда.Реферундум ҳақдаги пластинкани космосга юбориш ҳақда қарор қабул қилинди, энди бу пластинка 10 минглаб йиллар давомида космосда, вазнсизлик ҳолатида сузиб юрадиган бўлди.” Руслар, афтидан, бу ҳудудларда келажакда юзага келиши мумкин бўлган сепаратизм таҳликасига қарши ана шундай тадбирлар олиш ортиқча бўлмайди, деб ҳисобайдиган кўринади. Бу худди ёши катта одамнинг “боланинг қўлидан узоқроқда турсин”, дея бир муҳим қоғозни юқорироққа, “токча устига” олиб қўйганига ўхшаб кетади. Тўғри-да, бундай ҳужжатни космосдан қайтариб олиш учун эвенк, долган ва ёки ненецлар аввало, космик кемалар ишлаб чиқишлари лозим бўлади, бу эса, ушбу этник гуруҳларнинг бугунги аҳволидан келиб чиқиб хулоса юритиладиган бўлса, имконсиз нарса. Хуллас, бу жараён руслар учун муваффақиятли кечмоқда, навбатда яна бир қанча миллий-ҳудудий субъектлар кутиб турибди, яқин орада Адигая мухтор округи Краснояр ўлкасига, Уст Орда автоном округи Иркутск вилоятига, Ненец автоном округи ва Коми автоном жумҳурияти эса, Архангелск ва Мурманск вилоятларига қўшиб олинади. Агар бу режалар амалга ошса, кейин навбат Русия таркибидаги турк қавмлари яшайдиган Бошқирдистон, Татаристон, Ёқутистон, Чувашистон, Олтой ўлкаларига келади. Айтгандай, ўтган йили Олтой республикасини Олтой ўлкасига қўшиб олишга уруниш бўлди, аммо Олтой жумҳурияти маъмуриятидан бунга қарши чиққанлар бўлгани учун бу иш сал орқага сурилди. Албатта, Олтой жумҳуриятининг Олтой ўлкасига қўшилишида қандай ёмонлик бўлиши мумкин, ахир ”Олтой” номи сақланиб қоляпти-ку, деган савол туғилиши мумкин. Гап шундаки, ”Олтой республикаси” маъмурий-ҳудудий субьект, Олтой ўлкаси эса, факат территориал номдир. Бу икковини қўшишдан мақсад Олтой жумҳуриятини, яъний, бу ерда яшайдиган халқнинг сиёсий иродасини ифода этувчи қурилмани йўқ қилишдан иборатдир. Хуллас, бутун дунё кўзи ўнгида буюк бир ассимиляция ва миллий-сиёсий-маданий генодсид амалга оширилмоқда ва бунга ҳеч ким жиддий қараётгани йўқ.

Мақсуд Бекжон

2005

Kategoriler:Сиёсат
  1. Henüz yorum yapılmamış.
  1. No trackbacks yet.

Bir Cevap Yazın

Aşağıya bilgilerinizi girin veya oturum açmak için bir simgeye tıklayın:

WordPress.com Logosu

WordPress.com hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Google fotoğrafı

Google hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Twitter resmi

Twitter hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Facebook fotoğrafı

Facebook hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Connecting to %s

%d blogcu bunu beğendi: