Başlangıç > Сиёсат > Чайқалувчи курси

Чайқалувчи курси

 Бундан бир неча йил олдин Ўзбекистондан келган дўстларимиздан бири ”Каримов режимининг курсиси лиқиллаб турибди, бир туртса, йиқилади”, қабилида гапирган эди. Ўшандан бери анча воқеалар бўлиб ўтди, бу лиқиллаб турган курси турли сабаблар билан жуда кўп туртилди, аммо туртилгани сайин ва бу курси лиқиллагани сайин режим курсига янада мустаҳкамроқ, яна ҳам роҳатроқ ўрнашиб олаверди….
Кейин маълум бўлдики, бу курси махсус шундай қурилган – ”кресло-качалка”, яъний, чайқалувчи кресло экан. Бу курси канча кучлироқ чайқалса, режим унда шунча кўпроқ роҳат килиб ясланиб олаверар экан. Пайқаган бўлсангиз, бу курсини доим туртиб, чайқаб  турган киши ҳам Каримовнинг ўзи бўлди. У бу ишни, мана, 15 йилдан бери мунтазам равишда, ”кресло-качалка” чайқалишдан тўхтаб қолмайдиган фурсат интервали билан амалга ошириб келяпти. Унинг ”турткилари” номларига қаранг, ”оммавий тартибсизликлар”,”Миллий мажлис иши”, ”давлат тўнтаришига уруниш”, ”экстремизм”, ”диний экстремизм”, ”ваҳобийлик”, ”терроризм”, ”исломий терроризм”, ”давлат раҳбарига суиқасд” ва ҳакозо ва ҳакозо. Бу ”туртки”ларнинг ҳаммаси Каримов ташаббуси билан амалга оширилгандир.
Энг сўнгги ва энг кучли турткини Каримов Андижонда амалга оширди. Афтидан, у чайқалишдан оладиган лаззат кайфи билан креслони керагидан ортиқроқ куч билан туртиб юборди, шекилли, кресло-качалка ағдарилиб кетишига сал қолди, аммо ағдарилмади, Русия ва Хитой бу курсини ушлаб қолди. Ҳозир Каримовнинг атрофида уни чайқаб турадиган шу иккита барзангидан бошқа кимса қолмади, Каримов яхши бузоқ иккита сигирни эмади, деган халқ мақолига амал қилиб, качалкада роҳат қилиб ётар экан, гоҳ Русияни, гох Хитойни эммоқда.
Бу ”яхши бузуқ”, кечирасиз, ”яхши бузоқ” куни кеча креслони тебратиб ўтирганлардан бири – Русияга, унинг ”Газпром” ширкатига мамлакат газ конларидан учтасини ҳадя килиб юборди.  15 йилдан бери ”мустақилликни мустаҳкамлаш” ҳақида маъраб келган бу ”яхши бузоқ”, ўзига зўр тушганида бир зумда мамлакат мустақиллигини сотиб, уни ўзини чайкаётганнинг қўлларига тутқазиб қўйди. Бугун у ”Иттифоқ” ҳақида маърамоқда.
Мақсуд Бекжон
21.01.2006

Reklamlar
Kategoriler:Сиёсат
  1. Henüz yorum yapılmamış.
  1. No trackbacks yet.

Bir Cevap Yazın

Aşağıya bilgilerinizi girin veya oturum açmak için bir simgeye tıklayın:

WordPress.com Logosu

WordPress.com hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Google fotoğrafı

Google hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Twitter resmi

Twitter hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Facebook fotoğrafı

Facebook hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Connecting to %s

%d blogcu bunu beğendi: