Başlangıç > Сиёсат > Ўзбекистон ҳукумати буюртмаларини бажараётган жиноий гуруҳлар ҳақида

Ўзбекистон ҳукумати буюртмаларини бажараётган жиноий гуруҳлар ҳақида

Ўзбекистон ҳукумати ўзбек мухолифатини ёмонотлиқ қилиш учун кимлар билан хамкорлик қилмаяпти, дейсиз. Ўзбекистон ҳукуматининг чет элдаги машҳур “ҳамкор”ларидан бири, Исроил фуқароси Олег Якубов исмли журналистдир. У сўнгги йилларда ўзининг ўзбек демократик мухолифатига қарши тўқилган туҳматлардан иборат “Бўрилар галаси”,”Агония” номли китобларини чоп этдирди.

“Агентура.ру” интернет саҳифасининг ёзишича (http://www.agentura.ru/culture007/art/lit/yakubov), у “Бин Ладен изидан” номли яна янги бир китоб нашр этдирибди. Мақолада ёзилишича, китобдаги энг муҳим боблардан бири Ўзбекистондаги машҳур “Жаслиқ” қамоқхонаси ҳақдаги боб экан. Якубовнинг “Агентура” мухбирига берган интервюсида айтишича, “Жаслиқ” қамоқхонаси инсон ҳақлари ҳимоячилари жар солганидай жаҳаннам эмас, балки, “халқаро нормаларга тўла мос келадиган” нормал қамоқхона” ва ҳатто у ердаги аҳвол Ўзбекистондаги бошқа қамоқхонлардан яхшироқ экан, чунки, Ўзбекистоннинг бошқа қамоқхоналарида маҳбусларга оддий сув беришса, бу ерда фақат чой беришар экан. Камералар ҳам тиқилинч эмас, кенгиш, маҳбусларга жой етиб ортар экан. Масалан, 16 кишилик камерада 10-12 маҳбус ўтирар, учрашув хоналарида эса, гиламалар тўшалган, қисқаси, салкам жаннат экан. Бундан ташқари, инсон ҳақлари ҳимоячиларининг, қамоқхонадаги радиактив фон даражасининг ўта юқори даражада эканлиги ҳақдаги факт ҳам Якубов сўзи билан айтганда “полная ерунда”(яъний, тўла, ёлғон экан). Мен, дейди Якубов, радиацияни физиологик савияда ҳис қиламан, оғзимда ҳатто аччиқ таъм пайдо бўлади, чунки, Чернобилда ишлаганман, биламан, “Жаслиқ” да эса, ишонаверинг, ҳаммаси жойида, у ердаги овқатлар ҳам нормал, ҳаммаси худди уйдагидай, дейди Олег Якубов катта кўтаринкилик билан(Сўзма-сўз:Я радиацию чувствую на физиологическом уровне – у меня даже во рту горечь появляется.Там, поверьте, все в норме. И с питанием там все в порядке. Там, если можно так сказать, все домашнее.)

Шунда Агентура” мухбири бундай “гўзал” шароитларда яшаётган террорчиларга бир оз ҳасад қилгандай:

“У ерда машҳур террористлардан кимлар ўтирибди, улардан қайси бирлари билан учраша олдингиз?” – дея савол беради.

Бунга жавобан Олег Якубов: “у ерда Солиҳ Бегжановнинг укаси Муҳаммадни кўрдим, аммо у ҳозир у ерда йўқ, бу одам Украинадаги исломий газетанинг редактори эди”, деб жавоб беради. Шунда “Агентура” мухбири Муҳаммад Солиҳнинг “Солих Бегжанов” деб аталишига ва Мухаммад Бегжаннинг исломий газета эмас, балки, демократик мухолифат газетасининг редактори эканлигини айтиб, эътироз билдирмаса ҳам, аммо бир газета редакоторининг нега “террорист” деб аталишига эътироз билдириб: “Уни “террорист” деб аташ мумкинми?”(Разве его можно назвать террористом?) дея савол беради. Шунда Якубов, дарров йўналишни ўзгартириб: “Яхши, мана, бошқаларни олайлик” (Хорошо. Вот другие. Там сидели несколько человек, которых приговорили к расстрелу за организацию теракта в Ташкенте), дея гапни бошқа томонга буриб кетишга мажбур бўлади.

Хўш, Ўзбекистон ҳукуматининг “буюртма”ларини сидқидилдан адо этаётган бу исроиллик журналист ким ўзи?

“Агентура. ру” нинг маьлумот беришича, Олег Якубов машҳур рус мафиозиси, Русияда ва хорижда Михась лақаби билан донг чиқарган Москвадаги “Солнцевская уюшган жиноий гуруҳини”нинг лидери Сергей Михайловнинг матбуот-котиби бўлиб хизмат қилади. Сергей Михайлов, яъний, Михась ҳақида қисқача маълумот:

Сергей Михайлов 1998 йилнинг 16 октбрида уюшган жиноий гуруҳларга мансубликда айбланиб, Швейцарияда қамоққа олинган ва маҳкамага тортилган. Хусусан, у Русиядаги Солнцевская жиноий гуруҳи лидери эканликда айбланган. Унга қарши бундай айбнома хозир Югославиянинг собиқ президенти Милошевичга қарши айбномалар келтираётган Швейцариянинг машҳур прокурори Карла де Понте томонидан олдинга сурилган. 2000 йилнинг 11 декабрида (2 йиллик қамоқдан сўнг) Швейцария суди “етарлича далилар йўқлиги” туфайли Михасьни қамоқдан озод этишга мажбур бўлган:

Михась требует миллион от швейцарского правосудия

russia/1999/12/05/mikhas/):

“Сергей Михайлов был арестован в Швейцарии 16 октября 1998 года и предстал перед судом по обвинению в принадлежности к организованным преступным сообществам. Он, в частности, обвинялся в том, что является руководителем Солнцевской ОПГ. Суду были предъявленй многочисленные поддельные документы Михайлова, включая греческие, португальские и бельгийские удостоверения личности. Выступавшая обвинителем на процессе генеральный прокурор Швейцарии Карла дель Понте вызывала в качестве свидетеля женевского корреспондента московской еженедельной газеты “Московские новости” Игоря Седых. Его статьи быйли приобщены судом к уголовному делу. 11 декабря Сергей Михайлов был оправдан швейцарским судом, освобожден из-под стражи прямо во дворце правосудия и на следующий день возвратился в Москву. Сразу после своего освобождения Михась заявлял, что взыщет с властей Швейцарии компенсацию за весь ущерб, причиненный его бизнесу и репутации пребыванием в женевской тюрьме”.

“ЭРК” партиясига қарши Ўзбекистон ҳукумати буюртмаларини бажараётган жиноий гуруҳлардан бири ҳақидаги қисқача маьлумот ана шундай

Мақсуд Бекжон

2006

Reklamlar
Kategoriler:Сиёсат
  1. Henüz yorum yapılmamış.
  1. No trackbacks yet.

Bir Cevap Yazın

Aşağıya bilgilerinizi girin veya oturum açmak için bir simgeye tıklayın:

WordPress.com Logosu

WordPress.com hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Google fotoğrafı

Google hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Twitter resmi

Twitter hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Facebook fotoğrafı

Facebook hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Connecting to %s

%d blogcu bunu beğendi: