Başlangıç > Сиёсат > ХАЛҚ ЎЗ ҲОЛИГА, “ДАВЛАТ” ЎЗ ҲОЛИГА

ХАЛҚ ЎЗ ҲОЛИГА, “ДАВЛАТ” ЎЗ ҲОЛИГА

(Халқaро санкцияларга муносабат)

Шу йилнинг 4 октябр куни Европа Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича қўмитаси аъзолари Ўзбекистонда етиштириладиган тўқимачилик маҳсулотларини шу ташкилотнинг ўзаро ҳамкорлик хақидаги Битимлари рўйхати таркибига киритмаслик ҳақида қарор қабул қилдилар.

Бунга сабаб – Ўзбекистон ҳукуматининг пахта териш кампанияларида мажбурий равишда болалар меҳнатидан фойдаланаётганидир. Илгарироқ айни шу сабабга кўра, дунёнинг тўқимачилик маҳсулотлари борасида Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилаётган бир қанча йирик халқаро ширкатлари ўзбек пахтасини сотиб олмаслик(бойкот қилиш) хақида қарор қабул қилишган эди. Бугунги воқелик шундай-ки, мамлакатимизда ҳукм юритаётган режим Ўзбекистон давлати ва халқини тамсил эта олмайди. Чунки, бу хукумат узурпатоторлардан – ҳокимиятни ноқонуний равишда эгаллаб олган жиноятчилардан  иборат бир тўдадир. Бу узурпаторлар мамлакат, давлат ва халқ манфаатларига зид ва унга карши саботаж сиёсати, халқнинг иктисодий, миллий, маданий. маънавий, ва интеллектуал бойликларига зарба бериш билан машғулдирлар, ўн минглаб мухолифат аъзолари, эркин фикрловчи инсонлар, диний уламолар ва оддий диндорларни қамоқларда йўқ қилишга қаратилган геноцид сиёсати халқ, ва “ҳукумат” – асло бир нарса сифатида қабул қилинмаслиги кераклигини кўрсатувчи далиллардир.

Шунинг учун ҳам мамлакатимизда ҳукм сураётган бугунги аксилмиллий режимнинг ялтоқилари мухолифатга қарши “мухолифат Ўзбекистонга қарши халқаро санкцияларни қўллаб-қувватлаб, халққа зарар етказаяпти”, дея ваъз қилар экан, буни эшитган киши беихтиёр русларнинг “Кавказ асираси” комедиясидаги қаҳрамонлардан бирининг ўгри мансабдорга қарата айтган:”Сен ўзингнинг қўйларинг билан давлатнинг қўйларини қориштирма”, қабилидаги кинояли гапларини эслайди.

Ҳукумат лаганбардорлари “халқ, давлат манфаати” дер экан, ўз жиғилдони манфаатини назарда тутадилар, чунки, бугунги кунда мамлакатнинг бутун бойликлари, ер ости ва ер усти заҳиралари, бизнес соҳаси, саноат ва маданият ва хатто спорт ҳам ҳукумат тепасидаги бир ҳовуч кланлар томонидан назорат қилинмоқда. Халқ ўз кунини давлат тизимларида меҳнат қилиб эмас (давлат халкни бепул ишлатмоқда, давлат томонида берилаётган чой-чақа ҳеч нарсага етмайди), балки, давлатга алоқаси бўлмаган соҳалар орқали, асосан, чет элларда энг оғир шароитларда ишлаб ва хатто қуллик қилиб, кун кўрмоқда, яъний, “давлат” деб аталган нарса ўз ҳолига, халқ ўз холига яшамоқда.

“Давлат” тушунчаси на хуқуқ-тартибот тизимларида, на маҳкама(суд) ва маҳаллий хокимият тизимларида ҳеч кандай кўринишда мавжуд эмас, мавжуд бўлган нарса – коррупция ва таниш-билишчилик, ҳокимият тепасидаги кланлар манфаатларидир. Шунинг учун ҳам Ўзбекистондаги бугунги режим ҳақда гапирар экан, “Ўзбекистон иқтисоди эмас”, “Каримов режими иқтисоди”; “Ўзбекистон армияси ва милицияси эмас”, “Каримов режими армияси ва милицияси”; “Ўзбекистон пахтаси эмас”, “Каримов режимининг пахтаси”, дейиш тўғри ва мантиқли бўлади.

МАҚСУД БЕКЖОН, Ўзбекистон Халқ Харакатининг Норвегия бўлими раиси.

10.10.2011

Kategoriler:Сиёсат
  1. Henüz yorum yapılmamış.
  1. No trackbacks yet.

Bir Cevap Yazın

Aşağıya bilgilerinizi girin veya oturum açmak için bir simgeye tıklayın:

WordPress.com Logosu

WordPress.com hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Twitter resmi

Twitter hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Facebook fotoğrafı

Facebook hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Connecting to %s

%d blogcu bunu beğendi: