Başlangıç > Маданият > Дунё тарихи қайта ёзилиш арафасида…

Дунё тарихи қайта ёзилиш арафасида…

Дунё тарихи талқинидаги “евроцентризм” даври ўз якунига етаётган кўринади. Ўтган асрнинг ўрталарида, аниқроғи, 1947 йилда бир АҚШ харбий учувчиси тарафидан Хитойнинг ўрта минтақаси ҳисобланган Шанси вилоятида тасодифан расмга олинган улкан, Мисрдаги энг юксак пирамидадан деярли уч баравар баланд бўлган пирамида расми дунё илмий жамоатчилиги ақлини ларзага солди.

Шу пайтгача пирамидалар дунё олимлари тарафидан фақат Миср ўтмиши ва Лотин Америкасидаги ацтеклар ва маялар цивилизациясига оид иншоотлар деб қараларди.   Ва яна қизиғи шундаки, ўзини дунёнинг замонавий илмий қарашларини шаклантирувчи ва йўналтирувчи зеҳний кучи деб иддао қиладиган европалик олимлар жамоаси бу пирамидаларни Мисрнинг қадимий аҳолиси ёки Лотин Америкаси ҳиндулари (аборигенлар) тарихи ва маданиятига оид деб талқин килишдан имкон борича ўзларини тийиб келдилр. Хусусан, Ғарб олимларининг бу пирамидалар тарихига оид ўз талкинларида “бу пирамидалар ҳозир шу худудда яшаётган халқлар тарафидан эмас, балки, уларгача яшаб ўтган ва ҳозирги кунгача етиб келмай, қирилиб кетган бутунлай бошқа бир юксак цивилизцияга оид халқлар ва хатто, эхтимол, фазодан келган мавжудотлар тарафидан қурилган”, деган фаразлар тарғиб қилиб келинди.   Энди бугунга келиб, дунё жамоатчилиги фикрини йуналтираётган Ғарб олимларининг тафаккур кемаси Хитойда қурилган пирамидалар мисолида ўзларининг тарихларига оид бўлмагани туфайли эҳтиёткорлик билан “чеклаб ўтилиши” лозим бўлган яна бир катта сув ости (тарих ости) қоясини кўриб қолишди.

Аммо Хитой пирамидалари билан боғлиқ вазиятнинг яна бир ўзига хос хусусияти шундаки, бу пирамидаларнининг “тарихий нуқтаи назардан талкин этилиши”дан фақат дунё тарихига “евроцентризм” туйнугидан қарашни севадиган ғарбликларгина эмас, балки, камида 5 минг йиллик тарихга эга деб ҳисобланадиган буюк Хитой ҳам қўрқиб қолган. Ҳатто хитойликларнинг қўрқуви узун бир давлатчилик тарихига эгалиги билан ғурур туядиган катта бир халққа ярашмайдиган даражада кулгули шакллар ола бошлади. Хусусан, хитойликлар сони 120 тача булган пирамидалар турган ҳудудларни мухожирлар учун “ёпиқ зоналар” деб эълон қилиб, ҳатто бу пирамидаларнинг фазодан кўринмаслиги учун уларнинг устларига дарахтлар эка бошлади.

Нормал бир давлатда нормал бир хукумат ўз ҳудудида топилган тарихий обидаларни дунё жамоатчилигидан бекитиш у ёқда турсин, балки, уни хар ҳил йўллар билан тарғиб ва реклама қилишга, ҳам ўз милий ифтихор туйғусини ўстириш ишига йўналтирган, ҳамда улар оркали ўлкадаги туризм сохасини кучайтиришга урунган буларди. Хитойнинг уз ҳудудидаги бу пирамидаларга нисбатан ўзини бундай ғалати тутиши дунё жамоатчилиги ичида пирамидалар тарихига оид қизиқишни янада оловлантирмоқда.   Хўш, Хитойнинг ўз ҳудудидаги бу тарихий обидалардан “кўркиши” сабаби нимада? Бунга факат битта сабаб булиши мумкин: бу обидаларнинг Xитой халқи маданияти ва тарихига мутлақо алоқаси йўқлиги. Хитойликлар ўз ерларида топилган ва хусусиятлари билан (топилган ашёвий далиллар, тимсоллар, ҳайкаллар ва ёзувлар билан) хитойликларнинг тарихига оид эмаслиги аён бўлган бир обиданинг қанчалик маданий ва сиёсий аҳамиятга эга эканлигини тушунганлари учун ўзларини шундай аянчли шаклда тутишга мажбур бўлмоқдлар.

Хўп, хитойликларни бундай саросимага солган пирамидалар хитойликлар тарихига оид бўлмаса, кимнинг тaрихига оид?   Бу хусусда турк олимларининг фикри қатъий ва аниқ: бу пирамидалар тахминан 6 -7 минг йил олдин қурилган бўлиб, улар ўша пайтда бу ҳудудларда яшаган турк қавмаларига оиддир. Туркияда чиқадиган “Sabah” газетаси берган маълумотга кўра   (  http://www.sabah.com.tr/fotohaber/dunya/turk_piramitleri_butun_ezberleri_bozacak?tc=28&albumId=16250&page=1  )”Оқ пирамида” ва ёки “Турк пирамидаси” деб аталадиган пирамидалардан бирига бир хитойлик қария ёрдами билан киришга муваффақ бўлган турк тадқиқотчиси Октан Келеш пирамида ичида икки метрлик мумиёланган бир жасадни кўргани ва унинг ёнида уч метрлик катталикдаги бир бош ҳайкалини турганини ва бу ҳайкал, уша хитойлик қариянинг айтишига кўра, Турк ҳоқони Огузхоннинг тимсолий боши ҳайкали эканлигини айтади. Шунингдек, пирамида ичида ой-юлдуз ва бўри боши (туркларнинг тотеми) тасвирланган ҳайкал ва расмлар борлигини айтади.   Ўрни келганда ой-юлдуз тимсоли хусусида шуни айтиш керакки, бу тимсол ислом дини тимсоли сифатида Пайғамбаримиз (сав) даврида қабул қилинмагандир. Бу тимсолнинг ислом дини тимсолида дунёда тарқалишида асосан, салжуқли ва усмонлилар катта рол ўйнади. Уларга эса, бу тимсол исломдан аввал турклар эътикод этган Кўк тангричилик динига бориб тақалади. Ой-юлдуз – Кўкнинг (яъний, осмоннинг) тимсолидир. Туркларнинг ислом динига осон ўтишларига Кўк тангричилик ва Исломнинг моҳиятан бир-бирга жуда яқин эканлиги сабаб бўлганини Кўк тангричиликдан қолган ой-юлдуз тимсолининг Исломга ҳам кўчгани ва ҳатто бугунгача “Тангри” калимасининг “Аллоҳ” калимаси ўрнида хам ишлатилаётгани мисолида кўришимиз мумкин.   Хуллас, дунё тарихи, турк тадқиқотчиси Октен Келеш таъбири билан айтганда “қайта ёзилиш” арафасида турибди. Қайта ёзилган бу тарихда Турк халқлари ўзларининг муносиб уринларини эгаллашларига шубҳа йўқ.

Мақсуд Бекжон

18.01.2012

Kategoriler:Маданият
  1. Henüz yorum yapılmamış.
  1. No trackbacks yet.

Bir Cevap Yazın

Aşağıya bilgilerinizi girin veya oturum açmak için bir simgeye tıklayın:

WordPress.com Logosu

WordPress.com hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Twitter resmi

Twitter hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Facebook fotoğrafı

Facebook hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Connecting to %s

%d blogcu bunu beğendi: