Başlangıç > Сиёсат > Демократия яшаш тарзи эмас, балки, яшаш тарзини танлаш учун берилган ҳуқуқдир…

Демократия яшаш тарзи эмас, балки, яшаш тарзини танлаш учун берилган ҳуқуқдир…

“Халқ демократияга тайёр эмас”, деган гап билан “демократия – куфр низоми” деган гап орасида ўхшашлик кўринмаяптими? Ҳар ҳолда, бу иккита гапнинг ҳам демократияни рад этишдаги ўхшашлигидан бошқа яна бир ўхшашлиги бор, бу – халққа ҳурматсизликдир. “Халқ демократияга тайёр эмас”, деяётган Ўзбекистон президенти И. Каримовнинг гапида хам,  ”демократия – куфр низоми” деяётган Хизбут Таҳрир”нинг гапида ҳам халққа эркинлик берилса, у қутуриб кетади, шунинг учун ҳам уни бир ҳайвон сингари доим назорат остида, эркинлик бермай ушлаб туриш лозим, деган фикр ётади.

Каримов демократия келса, Ўзбекистонда Тожикистондагидай тўполонлар бошланади, деса, хизбутчилар демократия келса, Овруподаги каби бузуқчиликлар бўлади, деб ҳисоблашади. Аммо хеч ким Каримовдан “нега сиз демократиянинг оқибатларига мисол тариқасида ҳеч қачон демокрaтик тузум ичида яшамаган Тожикистонни ибрат қилиб кўрсатасиз-у, аммо ривожланган Ғарбий Оврупо давлатларини мисол қилиб келтирмайсиз?” деб сўрамайди.

Айни шаклда ҳеч ким хизбутчилардан “нега сиз ғайри исломий жамиятларда танланган яшаш тарзини мусулмон бир жамиятга кўчириб, ҳукм чиқараяпсиз?” деб сўрамайди. Ҳеч ким уларга “демократия – яшаш тарзи эмас, демократия танлаш ҳуқуқидир ва жамият ғайри исломий жамият бўлса, ғайри исломий қадриятларни ва аксинча, агар жамият асосан мусулмонлардан иборат бўлса, у ислом қадриятларини танлайди”, демайди. Ҳеч ким улардан “демократия халқ ҳокимияти экан, нега сиз мусулмон бўлган ўз халқингизнинг эркинлигидан қўрқасиз, нега сиз ўз халқингизнинг мутлақо куфрни танлашига бу қадар аминсиз?” деб сўрамайди.

Демократия яшаш тарзи эмас, балки, яшаш тарзини танлаш учун берилган ҳуқуқдир. Демократия қонун ҳам эмас, балки, қонун чиқариш учун халққа берилган ҳуқуқдир. Бунинг яққол мисолини бугун демократик инқилобга эришган Мисрдаги воқеалар мисолида кўриб турибмиз. Мисрда халқ демократик йўл билан  узоқ йиллар давомида бутун дунё тарафидан “экстремистлар” дея ола-бўжи қилиб кўрсатиб келинган “Мусулмон биродарлар” жамоасига овоз берди. Бу – Мисрдаги демократиянинг маҳсулларидир. Яъний, Миср халқи демократик йўл билан мустабид ва ҳаромхўр бир режимдан қутулиб, ўзи истаган бир сиёсий ҳаракатга овоз берди. Бу воқеа демократиянинг куфр низоми эмаслигини кўрсатувчи далилдир. “Демократия – куфр низоми” деган гап “озодликка эришган мусулмон кофир бўлади”, деган гапдан бошқа нарса эмас. Майиший ҳаётда бир режимга – у ҳоҳ халифалик бўлсин, ҳоҳ толибон кўринишидаги бир тузум бўлсин ва ёки Ҳусни Муборак диктатураси бўлсин – тобеликнинг Аллоҳга қуллик туйғусига ҳеч алоқаси йўқдир. Худди шундай – демократик тузумнинг хам бу туйғуга алоқаси йўқ. Демократик тузумда ҳар бир халқ ўз яшаш тарзини, анъана ва диний мансубияти, урф-одатларини назарда тутган ҳолда қонунлар чиқаради ва бу қонунларда мусулмон жамият бўлса, ислом кадриятларини, кофир жамият бўлса, куфрий яшаш тарзини белгилаши мумкин.

Демократия орқали хатто мусулмон жамиятларда халифат қуриш эҳтимоли ҳам йўқ эмас, энг муҳими, бунинг муҳимлигига овоз берувчи ахолини ишонтира олишдир. Масалан АҚШдаги насроний мормонлар демократик йўл билан локал бир ҳудудларда ўз “халифалигини” қуриб олганини кўришимиз мумкин. Уларнинг сони хозир 5 миллионга етган ва улар келажакка умид билан боқиб, ўзларининг бутун дунёни “қутқарувчи кучи” эканлигига ишонмоқдалар. Бундай диний эркинликка улар фақат демократик йўл билан эришганлар.

Хуллас, демократик йўл билан ҳатто Гитлер каби фашист ҳам ҳокимият тепасига келиши мумкинлигини тарих кўрсатди.

Бу ерда нега мусулмон жамиятларда узоқ йиллардан бери Ғарб билан яқин дўст  бўлган диктаторлик тузумлари ҳукм суриб келди, нега доим демократиянинг йўли тўсилди, деган савол ўринли бўлади. Бир исломий жамият эркин бўлса, у, албатта, исломий бир жамият қуришни истайди. Мусулмонларнинг нега узоқ йиллар мобайнида демократиядан узоқ тутилгани сабабларини шу ердан излаш керак эмасми?

Халкнинг иродаси буюк кучдир. Факат бу ироданинг намоён бўлиши учун демократия, эркинлик зарурдир. Албатта, бу ерда баъзилар яна “халқнинг эмас, Аллоҳнинг иродаси билан яшаш керак,” дея эътироз билдиришлари мумкин. Агар мусулмонлар ҳеч нарса қилмай, қўл қовуштириб ўтираверсалар, Аллоҳнинг иродаси қай шаклда ер юзида ўзини намоён қилади? Инсонга Аллоҳ ато қилган жузъий ирода Аллоҳ иродасининг воситачисидир, буни тан олмаган инсонлар пайғамбаримиз(с.а.в) пайтида ғордан чиқмай, фақат тоат-ибодат билан машғул бўлиб,  кўкдан Аллоҳнинг неъмати ёғилишини кутиб, очликдан ўлишга сал қолган бир зоҳиднинг ҳолига тушган бўлардилар. Аллоҳ инсонни ҳур қилиб яратгандир, факат озод, ҳур инсонгина  ўзининг фақат Аллоҳга қул экaнлигини тўла ҳис қилиши мумкин.

Мақсуд Бекжон

03.03.2012

Reklamlar
Kategoriler:Сиёсат
  1. Henüz yorum yapılmamış.
  1. No trackbacks yet.

Bir Cevap Yazın

Aşağıya bilgilerinizi girin veya oturum açmak için bir simgeye tıklayın:

WordPress.com Logosu

WordPress.com hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Google fotoğrafı

Google hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Twitter resmi

Twitter hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Facebook fotoğrafı

Facebook hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Connecting to %s

%d blogcu bunu beğendi: