Başlangıç > Сиёсат > Қолип ҳақида баъзи мулоҳазалар

Қолип ҳақида баъзи мулоҳазалар

Ўтган йили бир қатор араб мамлакатларида бўлиб ўтган инқилоблар кўпчиликда Ўзбекистонда ҳам шундай жараёнлар бошланишига умид уйғотди. Аммо афсуски, ўтган вақт ичида бундай жараёнлар дунёнинг энг мустабид режимларидан бири ҳукм сураётган Ўзбекистонга ўз-ўзидан  “юқ”иб, у ерда тарқалмади. Cабаб нимада?

Менингча, aсосий сабаблардан бири, бу жамиятлардаги халқларнинг маънавий-зеҳний хусусиятларидаги фарқдадир. Араб мамлакатлари халқлари ўз ўлкаларидаги  ҳокимиятларнинг қанчалик мустабид ва зулмкор бўлишларига қарамай, ўзларининг маънавий, диний қадриятларини ва негизида диний кадриятлар ётган патриархат яшаш тарзини сақлаб қола билдилар. Бундай сақланишга бу халқларнинг ўз қадриятлари муҳофазаси борасида ўз мустабидларига шижоат-ла қарши тура олганларигина эмас, балки, бу мустабид ҳукмдорларнинг қадриятлар борасида ўз халқига Ўзбекистондаги диктатор каби зулм ва тазйиқлар ўтказмагани ҳам сабаб бўлди. Зулм ўтказмаганларининг сабаби эса, ўз навбатида, бу мустабидларнинг ўзлари ҳам қайсидир маънода шу қадриятлар ичида яшаганларидадир. Араб мустабидлари ҳокимият тепасида ўз нафсларига эрк берар эканлар, айни пайтда халқнинг эътиқодлари ва қадриятларига ҳам ўз нафсларининг бир қисми сифатида боққанлари учун бу қадриятларга қарши Ўзбекистондаги насабсиз ҳокимият ўз халқининг қадриятларига қарши курашгани сингари кураш олиб бормадилар. Нима бўлганда ҳам aраб мустабидлари, Ўзбекистондаги мустабиддан фарқли ўлароқ, ўз халқининг қадриятлари ичида яшар, ўзбек мустабиди сингари бу қадриятларга ёт, бегона эмас эдилар. Ана шу қадриятларнинг сақланб қолгани араб халқларининг бу қадриятлар атрофига бирлашиб, ўз озодлиги учун курашга чиқишларига замин бўлди.

Хўш, Ўзбекистонда бундай қадриятлар ҳақида ва умуман, бирон бир шаклдаги қадрият ҳақида гапириш мумкинми? Йўқ, албатта. Ўзбекистон бугун бир мудҳиш шаклсизлик ўпқонига ғарқ бўлгандир. Жамият ҳаётида ва ҳатто давлат сиёсатида ҳам бир шакл-шамойил, бир қолип йўқ. Қолип эса, жуда муҳим бир нарсадир. Колип – интизом, муқимлик, собитлик, қонунйилик ва маънавият бўлишдан ташқари, у бу маънавиятларни муҳофаза этувчи куч – халқнинг жипслиги ва бир жойга (шу қолип ичига) тўпланиб туришининг гаровидир ҳам. Қолип, ҳатто зарур бўлган пайтда, унинг ичидан отилиб чикиш учун (яъний, инқилоб учун) ҳам керак бўлган нарсадир. Қолип – порохни порох қиладиган бир ёпиқ макондир. Қолип – таянч нуқтасидир.  ”Менга таянч нуқтасини беринг, мен Ерни ағдариб юбораман”, деган экан Архимед.

Ўзбекистонда эса, бугун ҳеч қандай қолип йўқ: на диний, на маънавий, на анъанавий, на Ғарбдан келган стандартлар ва на давлат идеологиясига қурилган қолип бор. Ўзбекистонда бир пайтнинг ўзида хамма нарса қилиш мумкин (яъний, ҳамма нарсани сотиб олиш мумкин – қонунчилик, тўғрироги, қонунсизлик анархияси) ва айни пайтда ҳатто қонуний йўл билан ҳам ҳеч кимга ҳеч нарса қилишга изн йўқ. Араб мамлакатларидаги инқилобларнинг келиб чиқиш сабабларини қаранг, баъзиларида бир кишининг режимга исён сифатида ўзини ёққани сабаб бўлган бўлса, бошқасида яна бир гуруҳ кишининг маълум бир сиёсий талабларни кўтариб чиқиши умум халқ ҳаракатига туртки бўлди.

Хўш, Ўзбекистонда бир кишининг хукуматга норозилик сифатида ўз жонига қасд қилгани ёки бир гуруҳ мухолифатчи ёки оддий фуқароларнинг норозилик чиқишлари оммани жунбушга келтириб, бу норозилик ҳаракатига келиб  қўшилишига сабабчи бўла оладими? Йўқ. Андижонда юз берган воқеалар ва ундан олдинроқ бир гуруҳ қуролли ёшларнинг Тошкент шаҳри ва вилоятида ўз орқасидан миршаб ва аскарларни эргаштриб, одамларнинг уйларига кириб, уларни кўчага, норозилик билан чиқишга қилган даъватлари ҳеч кимнинг парвосига ҳам келмагани, ҳамма ин-инига кириб кетгани ва бу ёшларнинг бекорга қурбон бўлиб кетганлари бунга яққол мисолдир. Жамият қўлига курол олиб, кайси кадриятни химоя килиш кераклигини билмасликдан ташқари, у ўзида биронта қадрият учун курашиш истаги ва эҳтиёжи ҳам сезмайди, чунки, бундай истак ва эҳтиёжни уйғотадиган қадриятнинг ўзи йўқдир.

60 йилларда бир миллий футбол командасининг мағлубияти ва ёки кўчада бир аёлнинг калта кўйлак кийиб кўчага чиқиши одамларнинг миллий ҳамиятига тегиб, оммавий норозиликларга ва тўполонларга сабаб бўлиши мумкин бўлган бўлса, бугун минглаб миллатдошларининг рус ирқчилари тарафидан ўлдирилаётгани, уларнинг дунёдаги энг таҳқирли, шармандали ҳолатларда қул қилинаётгани ва ўлкадаги бузуқчилик, фоҳишабозлик дунё халқлари кўрмаган миқёсларга етгани ҳам хеч кимнинг парвойига келаётгани йўқ. Мамлакатдаги ҳокимият тарафидан халққа, унинг динига, қадриятларига ва умуман, жисмоноий борлиғига қарши қилинаётган бошқа мислсиз жиноят ва зулмларни, том маънодаги генодсидни  эса, гапириб ўтирмаса ҳам бўлади.

Ўзбекистондаги бугунги ҳокимият тарафидан ўзбек халқига ҳатто рус мустамлакачилари ҳам қилмаган даражада зулм ва душманлик қилиниб, халқнинг қолипи бутунлай синдириб ташлангандир: на салла ўраган муллада дин қолипи, на дўппи ва чопон кийган эркак ва ёки бошига рўмол ўраб, лозим кийган аёлда ўзбекчилик қолипи, на “зиёли” деб аталадиган ва европача кийинган замонавий ўзбекда европача мустақил фикрлаш қолипи, на миршаб кийимини кийган миршабда ва костюм-шим кийиб, галстук тақиб олиб, ҳар куни машинда кеккайиб ишга бориб-келадиган мансабдорда  қонун қолипи бор – ҳамма ёқда маънавиятсизлик, фикрсизлик ва туссизлик.

Шундай вазиятда мухолифатнинг халқни “ўз кадриятларини ҳимоя қилиш учун” курашга чорлаши бирон бир самара беришига ишониш мумкинми? Йўқ нарсани ҳимоя қилиш қийиндир. Фақат қорин учун курашишга чақиришдан  ҳам ҳеч қандай натижа чиқмайди, чунки, қорин деган нарса “кураш” деган тушунчадан анча пастда туради, қолаверса,”оч қорним, тинч қулоғим” деган мақол бекорга  халқимиз орасида бу қадар кенг тарқалмаган.

Хўш, у ҳолда, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати бугун ўлкамизни мустабид тузумдан қутқариш учун қандай йўл тутиши керак? Бунинг учун, менимча, Ҳаракат стратегиясидаги  диққат қаратилиши лозим бўлган устувор объектлар, йўналишлар рўйхати бир оз таҳрир этилиши лозим: халқ ичидаги олиб бориладиган тарғибот ишлари  ва шунга йўналтирилган ресурсларнинг энг ози билан тенг ярми армия, ҳукумат, миллий хавфсизлик хизмати, ички ишлар вазирлиги органларида ишловчи, ўз халқига лоял бўлган ва мавжуд тузум адолатсизликларидан ичидан норози бўлган кишилар билан алоқага чиқиб, уларни халқ тарафига, яъний, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати тарафига оғдириб олиш ишига каратилиши керак. Яъний, Ҳаракатнинг ҳокимият ичидаги одамлар билан олиб бораётган ҳозирги гизли алоқа ва тарғиботларига янада кенгроқ ер берилиши лозим. Бу ҳолда Ҳаракат стратегияси реал бир заминга кўча бошлайди, яъний, бўлажак инқилоб оқими пастдан тепага эмас, тепадан пастга қараб йўналтирилади, яъний, иш анча осонлашади, зотан, оқимни  пастдан тепага чикаришдан кўра, тепадан пастга йўналтириш осонрокдир. Буни, албатта, “сарой тўнтариши” деб аташ ҳам мумкиндир, аммо унинг қандай аталиши муҳим нарса эмас. Муҳим нарса – бугунги зулм салтанатининг битирилишидир. ” Сарой тўнтариши”га бош қўшган, ўз халқига хайрихох, лоял мансабдорларга Ўзбекистон Халқ Ҳаракати энг аввало ваъда қиладиган нарса – уларнинг режим ўзгарганидан сўнгги даҳлсизлиги ва ҳатто, иложи бўлса – агар бу мансабдорлар ўз мансабида экан, жиноий ишлар қилмаган бўлса – ўз мансабларини сақлаб қолиш имкони бўлиши лозим, бундай ваъда ҳокимият мансабдорларининг иккиланмай Ўзбекистон Халқ Ҳаракати тарафига ўтишга рағбатлантиради. Мансабдорларнинг халқ тарафига ўтиши халқ шуури учун жуда муҳим рамзий маъно ҳам касб этади: у инертлик, қўрқув ва парокандалик ичида ётган халққа бирлашиб, қўзғолиш учун берилган жуда кучли сигнал вазифасини ўташ билан бирга, мухолифат амалга ошираётган тадбирларни халқ кўзида қонунийлаштиради, уни машру қилади.

ЎХҲ Норвегия бўлими раиси Мақсуд Бекжон

01.05.2012

Reklamlar
Kategoriler:Сиёсат
  1. Henüz yorum yapılmamış.
  1. No trackbacks yet.

Bir Cevap Yazın

Aşağıya bilgilerinizi girin veya oturum açmak için bir simgeye tıklayın:

WordPress.com Logosu

WordPress.com hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Google fotoğrafı

Google hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Twitter resmi

Twitter hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Facebook fotoğrafı

Facebook hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Connecting to %s

%d blogcu bunu beğendi: