Başlangıç > Сиёсат > ҚЎРҚИНЧЛИ ТИНЧЛИК

ҚЎРҚИНЧЛИ ТИНЧЛИК

                                       

“Тинчлиги учун ўз озодлигини қурбон қилган халқ на озодликка ва на тинчликка лойиқдир”, деган эди америкалик сиёсатчи Бенжамин Франклин.

Бу гапнинг исботини биз Ўзбекистон мисолида сўнгги 23 йил давомида узлуксиз кўриб келмоқдамиз. “Тинчлик бўлса, бўлди” деган тушунча Ўзбекистондан бошқа дунёнинг биронта мамлакатида халқ ва давлат шиорига, аҳолининг яшаш тарзига ва ҳатто унинг маънавий мезонига ва асосий қадриятига айлантирилмаган.

Ва айни пайтда “тинчлик ҳукм сураяпти”, деб ҳисобланган дунёнинг ҳеч бир мамлакатида Ўзбекистондаги сингари кўп қон тўкилмади, “тинч” деб аталган ҳеч бир ўлкада халқ Ўзбекистондаги каби нотинч ва беором бўлмади, ҳеч бир мамлакат Ўзбекистон қадар ҳақирлик, қуллик, таҳқир ва зулм остида қолмади.

“Тинчлик бўлса, бўлди”, деб тинчини йўқотган миллионлаб ўзбеклар тирикчилик дардида ва мамлакатда 20 йилдан ортиқ бош-бошдоқлик ва талон-тарож билан шуғулланаётган ҳокимиятдаги бир ҳовуч ўғрилар зулми туфайли дунё бўйлаб саргардон юрмоқда.

Совет давридан бугунги режимга мерос қолган бу сафсатадан кўзланган мақсад – халқннинг муҳтамал уруш қўрқувидан кўзлари  юмилишидан фойдaланароқ, халқни талаш, уни бор-йўғидан маҳрум этишдир.

Бу ўринда ўзимнинг совет даврида ёзган бир шеъримни эслайман:

ҚЎРҚИНЧЛИ ТИНЧЛИК

Кўчада кимдир

Ваҳший овоз билан бўкирар тинмай:

“Яшасин тинчлик! Тинчлик! Тинчлик…!”

Буни эшитиб, бошимизга

Қўрқинчли, қўрқинчли ўйлар келади…

Ф.М.Достоевский сохта “тинчлик” ҳақида шундай ёзган эди:  матн оригиналда, рус тилида келтирилмоқда:

“Великодушие гибнет в периоды долгого мира, а вместо него являются цинизм, равнодушие, скука и много — много что злобная насмешка, да и то почти для праздной забавы, а не для дела. Положительно можно сказать, что долгий мир ожесточает людей. В долгий мир социальный перевес всегда переходит на сторону всего, что есть дурного и грубого в человечестве, — главное к богатству и капиталу. Честь, человеколюбие, самопожертвование еще уважаются, еще ценятся, стоят высоко сейчас после войны, но чем дольше продолжается мир — все эти прекрасные великодушные вещи бледнеют, засыхают, мертвеют, а богатство, стяжание захватывают всё. Остается под конец лишь одно лицемерие — лицемерие чести, самопожертвования, долга, так что, пожалуй, их еще и будут продолжать уважать, несмотря на весь цинизм, но только лишь на красных словах для формы. Настоящей чести не будет, а останутся формулы. Формулы чести — это смерть чести. Долгий мир производит апатию, низменность мысли, разврат, притупляет чувства. Наслаждения не утончаются, а грубеют. Грубое богатство не может наслаждаться великодушием, а требует наслаждений более скоромных, более близких к делу, то есть к прямейшему удовлетворению плоти. Наслаждения становятся плотоядными. Сластолюбие вызывает сладострастие, а сладострастие всегда жестокость. Вы никак не можете всего этого отрицать, потому что нельзя отрицать главного факта: что социальный перевес во время долгого мира всегда под конец переходит к грубому богатству” Ф.М.Достоевский, “Парадоксалист” .

Ўтган куни “Озодлик” радиосига интервью берган берган бир мусулмон аёл ўз диний жамоаларидаги бир қанча мусулмон аёлларнинг ўзбек махсус хизмати ходимлари тарафидан қамоқда исканжаларга солингани ва зўрланганликлари ҳақида йиғлаб гапирди. Бу аёллар фақат ёш қизларга Қуръон ўқишни ўргатганлари учунгина шундай акл бовар қилмас ваҳшийликларга дучор қилинмоқда. Ҳар куни юзлаб, минлаб фуқаролар шу сингари зулмлар қурбони бўлмокда. Тинчлик шуми?

Хўп, майли, сиз сиёсатга ҳам аралашмайсиз, диндор ҳам эмассиз, фақат ўз қорнингиз ғамида юрган Каримов режими наздидаги “идеал” бир фуқаросиз – сиз ўзингизни тинчликка эришдим, деб ҳисоблай оласизми? Йўқ, албатта, агар сиз деҳқон бўлсангиз ва режим наздидаги “мукаммал” бир деҳқон сифатида раҳбариятдан ўзингизнинг меҳнат ҳаққингизни ҳам талаб қилмай, “оч қорним, тинч қулоғим” деб “тинчгина” яшамоқчи бўласиз, аммо қорнингизнинг очликдан чуғурлаши ва болаларингизнинг нон сўраб йиғлашлари сизнинг қулоғингизга тинчлик бермайди. Оч қорин қулоқнинг тинчлигига ва умуман, тинчликка кафолат беролмайди.

Сиз “тинчгина” тирикчилик қилишни истаган ишбилармон ва ёки миршаб бўлсангиз ҳам тинчгина яшай олмайсиз, Ўзбекистонда ҳеч бир сабабсиз ишбилармоннинг қўлидан иши тортиб олиниши ва энг яхши миршабнинг қисқа муддат ичида “юқори” буйруғи билан ашаддий жиноятчи ва жаллодга айлантирилиши кундалик воқеадир. Ҳатто мансабдор ҳам ҳаммадан пора олиб, “тинчгина”, мазза қилиб, яшай олмайди – Каримовнинг 23 йиллик ҳукмронлиги давомида бугунга келиб қамалиб кетмаган мансабдорлар сони жуда оздир. Бошқа касб эгаларининг тақдири ҳам – шу. Хуллас, “тинчлик” дегани шундай бир сароб, сен унинг изидан қанча қувсанг, у сендан шунча узоқлашар экан.

Ҳақиқий тинчлик – энг аввало, қонун устуворлиги, адолат тантанаси, халқнинг эркинлиги ва фаровонлигидадир.

Бундай тинчликнинг бузилишини ҳеч ким истамайди.

Мақсуд Бекжон

21.07.2012

Reklamlar
Kategoriler:Сиёсат
  1. Henüz yorum yapılmamış.
  1. No trackbacks yet.

Bir Cevap Yazın

Aşağıya bilgilerinizi girin veya oturum açmak için bir simgeye tıklayın:

WordPress.com Logosu

WordPress.com hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Google fotoğrafı

Google hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Twitter resmi

Twitter hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Facebook fotoğrafı

Facebook hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Connecting to %s

%d blogcu bunu beğendi: