Başlangıç > Сиёсат > Мавзуга қайтиб…

Мавзуга қайтиб…

Бундан 7 йил муқаддам, 2005 йилда ёзилган “Қатлиом” деб номланган мақоламизда (https://maksudbekjan.org/2005/10/27/%d2%9b%d0%b0%d1%82%d0%bb%d0%b8%d0%be%d0%bc/?preview=true&preview_id=124&preview_nonce=c84b6a89b1) биз яқин келажакда Русия таркибидаги турк қавмлари яшайдиган автоном жумҳуриятларнинг номлари ўзгартирилажаги, аниқроғи, бу жумҳуриятлар номидан ушбу ҳудуд эгалари ҳисобланган турк халқларининг миллий номлари олиб ташланажаги эҳтимоли ҳақида ёзган эдик. Бугун, таассуфлар бўлсинки, ўша тахминларимизнинг тўғри чиқаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз.

“Қатлиом” номли маколада биз Русия ҳудудида миллий ҳудудлар сифатини фақат рамзий ўлароқ ташиётган, ассимиляция ва руслаштириш сиёсати туфайли миллий ўзликлари аллақачон бир афсонага, сояга айланган Корякия, Таймир, Эвенкия, Ненец, Коми каби автоном жумҳуриятларнинг номлари йўқ этилаётгани, улар Красноярск, Иркутск, Мурманск, Архангельск вилоятларига қўшиб олинаётгани ҳақида гапириб, агар бундай этник-маданий қатлиомга қаршилик кўрсатилмаса, навбат яқинда Русиядаги Бошқирдистон, Татаристон, Ёқутистон, Олтой ўлкаларига келажаги, уларнинг ҳам номлари (ва табиийки, шу орқали уларнинг сиёсий иродаси) йўқ қилинажаги ҳақида шундай жумлаларни ёзгандик:

“2005 йилнинг 23 октябр куни миллий озчиликларнинг номини админстаратив-территорриал атамалардан олиб ташлашни кўзда тутган ана шундай сиёсий тадбирлардан бири амалга оширилди – Камчатка ўлкаси ва Корякия автоном округини бирлаштириш ҳақдаги референдум бу ҳудудларда муваффақият билан ўтказилди: овоз берганларниинг 85 фоизи бу иккита Русия субъектининг қўшилиши учун, 15 фоизи эса, бунга қарши овоз берган…Бу референдумдан сал илгарироқ, шу йил баҳорида, 22 апрел куни эса, бирданига Русия таркибидаги иккита миллий террриториал субъект – Таймир (долган-ненетс) автоном округи ва Эвенкия автоном округи референдум орқали Краснояр ўлкаси таркибига қўшиб олинган эди. Яқин орада Адигая мухтор округи Краснояр ўлкасига, Уст Орда автоном округи Иркутск вилоятига, Ненец автоном округи ва Коми автоном жумҳурияти эса, Архангелск ва Мурманск вилоятларига қўшиб олинади. Агар бу режалар амалга ошса, кейин навбат Русия таркибидаги турк қавмлари яшайдиган Бошқирдистон, Татаристон, Ёқутистон, Чувашистон, Олтой ўлкаларига келади. Айтгандай, ўтган йили Олтой республикасини Олтой ўлкасига қўшиб олишга уруниш бўлди, аммо Олтой жумҳурияти маъмуриятидан бунга қарши чиққанлар бўлгани учун бу иш сал орқага сурилди”.

Бугун, орадан 7 йил ўтиб, ушбу жараённинг изчиллик билан давом эттирилаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз.”Известия” газетасининг ўтган ҳафта, 16 ноябр кунги сонида чиққан “Миллий республикалар номини ўзгартириш таклиф қилинмоқда” деб номланган мақолада (http://izvestia.ru/news/539729) бу ҳақда шундай ёзилади:”Доғистонликлар Кабардино-Балкарияни Приэлбрус респубиласи деб, Татаристонни Қозон республикаси, Бошқирдистонни эса, Уфа республикаси деб аташни таклиф қилмокдалар”.

Бундай таклифлар, ҳар доимгидай, энг аввал маҳаллий аҳоли вакиллари, тўғрироғи, у ердаги коллаборационистлар тарафидан киритилади ва кейин “маҳаллий аҳоли истакларини инобатга олишга мажбур бўлган” марказ – Москва тарафидан ҳаётга тадбиқ қилина бошлайди. Бу – “совет одамлари қалбларига яқин” эски коммунистик империя анъаналардан биридир.

Фикримизча, Русиядаги турк жумхуриятларига нисбатан тадбиқ этилиши кўзда тутилаётган бундай ассимиляция сиёсати Корякия ва ёки Эвенкиядаги сингари муваффақиятга эришмайди, чунки, бу турк жумҳуриятлари халқлари сўнгги ўн йиллар ичида ўзларини ёлғиз эмас, балки, Буюк Турк дунёсининг бир парчаси сифатида ҳис қила бошлаганлар. Бу туйғу Русиядаги турк халкларини русларнинг ассимиляция сиёсатига қарши қўя оладиган кучли иммунитетлардан биридир.

Мақсуд Бекжон

25.11.2012

Kategoriler:Сиёсат
  1. 01.12.2012, 10:48

    Мурод-Содда дил Халк.
    26/11/2012 – 14:26

    Ассалому алайкум. Мени ожиз фикримча бундай маколалар асли тугри, лекин маколанинг замиридаги хулоса айни хозирги маврутда УХХга салбий тасир килиши мумкин. Киска килиб айтганда, биринчидан, Узбекистондаги у еки бу узгаришларга Россия хеч качон бефарк колмайди. Иккинчидан харкандай холатда хам Узбекистон ва Россия хамкорлиги албатта керак булади. Учинчидан, энг асосий мавзулардан бири шуки, яъни, Узбекистондаги режим узгартирилиб, УХХ иктидорга келиб, Аллох учун халкка, бизга холис хизмат килишни ирода килган булса! албатта бу купчилик уйлагандай осон кечмайди 1-ер ости усти бойликлари талон-тарож клинган ва угирланган, захиралар канча колган? 2-бюджетда пул борлигидан йуклиги хакикатга якин. Демак шундай экан, УХХ иктидорга келиши билан -олма пиш, огзимга туш булмайдику! Давлат аекка туриш учун бир неча йил вакт керак булади. Унгача халк нима килади?! Демак уша аекка туриш вактигача, УХХ мехнат мухожирларини хак-хкукларини Россия хкумати билан хамкорликда химоя килишга мажбур булади, шундай эмасми?! Маколалар максадга якин мавзуда булса яхширок булар эди!

    Javob

    Мақсуд Бекжон
    27/11/2012 – 22:34

    Валейкум ассалом, биродар, фикрингиз учун катта рахмат. Бу борада мен хам уз тушунчаларимни билдирсам… Менинг тушунишимча, хар кандай айтилган фикр, чакирик ёки хайкрирк бир йуналишда эмас, турли йуналишларда, турт тарафга таркалади, ёйилади. Яъний, бу чакиригимзни факат руслар эмас, турк кардошларимиз хам эшитишини унутмаслигимиз керак. Албатта, туркчилик хакидаги, айникса, Русиядаги турклар хакидаги гаплар русларга ёкиши мумкин эмас, бу – хакикатдир. Аммо бу хакикатнинг нариги томони хам бор (худди руслардаги “медалнинг иккинчи томони” иборасидаги сингари), бу нариги томон – хакикатнинг турк кардошларимиз томон караган тарафидир. Агар биз факат русларнинг юкоридаги айтилган фикрга муносабати хакида уйлаб утирганимизда бундай фикрларни айтиб утирмас эдик ва бу холда, биз яна уша советлар пайтидаги ахволимизга кайтган булардик; эсингизда булса, советлар пайтидаги кенг ёйилган тахминий манзара шундай эди: “Уртоклар, -дерди, 40 кишилик мажлисни бошкараётган мажлис раиси, – орамизда бир рус урток хам булгани учун мажлисни узбек тилида эмас, рус тилида олиб боришга карор килдик, буни, бизнинг байналмилал тарбиямиз такозо килади”. Яъний, байналмилаллик факат бир тарафга, руслар тарафига ишларди, бошкача айтганда, 1 нафар руснинг байналмилаллик хукуки 39 узбекнинг байналмилаллик хукукидан устун турарди, яна хам аникрок айтганда, русларда, умуман, байналмилал булиш мажбурияти йук эди, чунки, рус булишнинг, русча гапиришнинг узи байналмилаллик хисобланарди. Узбекистонда 60 йил яшаб, узбекчани урганмаслик “байнамилаллик”нинг юксак тантанаси хисобланарди.

    Хуллас, биз узбеклар доим руслар(ва ёки бошка халклар) биз хакда нима уйлайди, дея андиша килиб келдик, аммо биз хеч качон биз хакда бизнинг якинларимиз(юртдошларимиз, миллатдошларимиз, кардошларимиз) нима уйлайди деб андиша килмадик. Бугунги бутун фожеларимиз заъмирида хам, аслида, мана шу бир-бирини кадрламаслик, бегоналарнинг фикрини уз миллатдошларимиз ва кардошларимиз фикридан устун куйиб келганимиздан келиб чикмокда, деб хисоблайман. Руслар, биз уларга ёкишга канча урунмайлик, биз хакдаги фикрини узгартирмайди, биз улар учун хар доим “шубхали”, “миллатчи” ёки “исломчи” булиб колаверамиз, шундай экан, емаган сомсага пул тулагандан кура, сомсани еб туриб, пул тулаган, яъний, узимиз кандай булсак, ушандай булганимиз макулрок, мантиклирок булмайдими?

    Хуллас, биродар, айтилиши керак булган фикрнинг энг яхши”мавриди”, бу фикр тугилган пайтнинг узидир, деб хисоблайман. Унинг “зарари” хам, “фойдаси” хам шу мавриднинг ичидадир.

  1. 08.12.2012, 13:38

Bir Cevap Yazın

Aşağıya bilgilerinizi girin veya oturum açmak için bir simgeye tıklayın:

WordPress.com Logosu

WordPress.com hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Google fotoğrafı

Google hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Twitter resmi

Twitter hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Facebook fotoğrafı

Facebook hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Connecting to %s

%d blogcu bunu beğendi: