Başlangıç > Сиёсат > Уйғур фатализми

Уйғур фатализми

Шарқий Туркистонда сўнгги кунларда рўй бераётган воқеалар , бир гуруҳ уйғур ўғлонларининг  пичоклар билан қуролланиб, полициячиларга ҳужум қилиши, уйғурларнинг ўз мустақиллиги учун кураш олиб бораётгани ҳақдаги воқеликни яна дунё жамоатчилиги диққат марказига қўйди, аммо бу диққат-эътиборда бирон бир туйғу йўқдир, агар бўлса ҳам, бу – уйғурларга ҳамдардлик туйғуси эмас, балки, улар олдидаги қўрқув туйғуси бўлиши мумкин.

На Ислом дунёсидан ва  на-да  “Турк дунёси” деб аталмиш ҳамжамият тарафидан ва ҳатто на ўз мустақиллик курашларида ғоядош бўлиши лозим бўлган Тибет сепаратистлари тарафидан бирон бир ҳамдардлик ва ёки маънавий дастак олаётган ва ўзларини бутун дунёда ёп-ёлғиз ҳис қилаётган Уйғур туркларининг матонати ва кураши бу ёппа лоқайдлик фонида бу воқеaларни кузатиб турган кишида мудҳиш бир фатализм туйғусини уйғотади. Факат пичоқлар билан қуролланиб, ўт очувчи қуроллар билан қуролланган аскарларнинг казармаларига (ўтган йили шундай ҳужумлар натижасида 14 хитой аскари ҳалок бўлганди), полициячиларга ҳужум қилиш – инсонлардан феноменал бир жасоратни талаб қиладиган харакатлардир.

Шу билан бирга бундай ақл бовар қилмас жасорат ортида Уйғур халқи фарзандларининг ўз озодлиги орзулари борасида накадар чукур умидсизликка тушганларини ҳам кўриш мумкиндир. Бу умидсизлик Турк ва Ислом дунёсининг ўз миллат ва дин қардошлари тақдирига лоқайдлиги натижасида пайдо бўлган умидсизликдир.

Мақсуд Бекжон

30.06.2013

Kategoriler:Сиёсат
  1. Henüz yorum yapılmamış.
  1. No trackbacks yet.

Bir Cevap Yazın

Aşağıya bilgilerinizi girin veya oturum açmak için bir simgeye tıklayın:

WordPress.com Logosu

WordPress.com hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Google fotoğrafı

Google hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Twitter resmi

Twitter hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Facebook fotoğrafı

Facebook hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Connecting to %s

%d blogcu bunu beğendi: