Başlangıç > Сиёсат > ГАП ДЎППИДАМИ Ё САЛЛАДА?

ГАП ДЎППИДАМИ Ё САЛЛАДА?

Сўнгги пайтларда халқнинг сиёсатга бефарқ бўлиб қолаётганига ягона сабаб – унинг диндорлиги, қабилидаги гап-сўзлар кўпайиб кетди. Бундай гаплар шундай қарорли равишда ва шу қадар кўп такорланаяптики, ўлкамиздаги аҳволдан хабари бўлмаган одам, “бу мамлакат роса сиёсатчиларга тўла экан-у, шу қолоқ диндорларгина кўпчиликдан ажралиб, худбинларча ўз икир-чикирлари билан овора бўлиб ётган экан”, деган фикрга келиши аниқ.

Масжидга бориш билан “сиёсийлашув”нинг бир-бирига тескари пропорцианал эканлиги ҳақда ўзбеклар ичида кенг тарқалган фикр – янглишдир. Ўз маишатидан, ҳузуридан бошка нарсани ўйламайдиган “секуляр”, “лойиқ”, “дунёвий” бир ароқхўрнинг ва ёки майиший бузуқ бир ижтимоий паразитнинг (улар жамият тараққиёти учун ҳеч нарса қилмайдилар) масжидга қатнайдиган бир одамдан кўра кўпроқ “сиёсийлашган” бўлиши ҳақидаги фараз ва тахминлар кулгулидир. “Халқ жомега қатнагани учун сиёсатдан узоқ” деган алмисоқдан қолган тушунча, “дин афюндир”, деган марксистик ақида хали-бери ўзбекларнинг миясидан чиқадиган кўринмаяпти.

Аполитизм факат диндорларга эмас (зотан, диндорлар аҳолининг жуда оз қисмини ташкил қилади) бутун жамиятимизга теккан хасталикдир. Ўзбекистонда биронта сиёсийлашган сиёсий арбобни, сиёсийлашган зиёлини, сиёсийлашган  тадбиркорни ва ёки бошқа бир касб эгасини топиш мумкинми? Йўқ, албатта. Шундай экан, ҳатто “сиёсатчилар”нинг ўзи хам сиёсатдан ташқари бўлган бир жамиятда моҳиятан доим сиёсатдан бир оз узоқ бўлиши керак бўлган динни ва диндорларни айблайверишда бир мантиқ борми?

Албатта, диндорлар ўз сиёсий пассивлигини диний ақидалар билан оқлаши мумкин, аммо бу — динга, диндорликка қарши курашишга сабаб бўлолмайди. Агар бу нарса шунга сабаб бўлса, худди шундай шаклда «ўз бола-чақасининг тинчлигини ўйлаб” сиёсатга аралашмаётган косибнинг, деҳқоннинг, зиёлининг, ишбилармоннинг  ва ҳатто давлат мансабдорининг ва ёки бошқа касб эгаларининг ҳам сиёсий фаол бўлишига халал бераётган нарсага, яъний, уларнинг “бола-чақаси”га қарши ҳам тарғибот олиб боришга тўғри келади.

Умуман олганда эса, «сиёсатга аралашмай турган» диндорни худди шундай сиёсий пассив вазиятдаги косиб, деҳқон, зиёли ва ҳатто давлатнинг “йирик сиёсий арбоблари”дан кўра анча сиёсий фаолроқ дейиш мумкин. Юқорида зикр этилган касб эгаларидан фарқли ўлароқ, диндорнинг жамиятга нисбатан тутган «позицияси» ва дунёқараши бор ва уни жиддий олмаслик мумкин эмас. Хуллас, муаммолар хакида гапиришдан олдин ҳар ким аввало, ўз дўпписини хонтахтага қўйиб, муаммоларнинг илдизлари ҳақида бир оз мулоҳаза юритгани ва шундан кейингина уни бошқалар билан баҳам кўргани маъқул.

Мақсуд Бекжон

15.07.2013

Reklamlar
Kategoriler:Сиёсат
  1. Henüz yorum yapılmamış.
  1. No trackbacks yet.

Bir Cevap Yazın

Aşağıya bilgilerinizi girin veya oturum açmak için bir simgeye tıklayın:

WordPress.com Logosu

WordPress.com hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Google fotoğrafı

Google hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Twitter resmi

Twitter hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Facebook fotoğrafı

Facebook hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Connecting to %s

%d blogcu bunu beğendi: