Başlangıç > Сиёсат > БУЮК ИДЕОЛОГИК ЧАТНОҚ

БУЮК ИДЕОЛОГИК ЧАТНОҚ

uten navn

“Фарзандимиз отасиз, онасиз яшаши мумкин, аммо Ватансиз яшай олмайди”, “Аллоҳга шукр-ки, фарзандимиз шаҳидлик мартабасига эришди, у бир хасталикдан ва ёки автоҳалокатда ўлиши хам мумкин эди”, “Ватан учун бир оёқдан ажралиш нима бўлибди, биз майдонга жонимизни бериш учун чиққан эдик”, қабилидаги хитобларни бугун Туркиянинг ҳар ерида эшитиш мумкин.

 

Давлатни тўнтармокчи бўлган хоинлар ўзлари ҳам билмай, сўнгги ярим асрдан кўпроқ давр ичида мамлакатни идора қилган Ер Ости Зулм Салтанатини тўнтариб ташладилар. Биз аёлим билан Туркия шаҳарларида кечалари давом этаётган демократия йиғинларидан бирида иштирок этиш учун кетар эканмиз, йўлда биз бораётан Жумҳурият майдони томон кетаётган бир эр-хотин билан гаплашиб қолдик. Бизнинг ёшлардаги, туркчани бир оз бузиб гапирадиган бу одамга “Намойишга кетаётган эдик”, десам, энсаси қотди, “Сизнинг у ерда нe ишингиз бор”, дея киноя қилди. Мен унга “Сен демократия тарфдори эмасмисан, давлат тўнтаришига қарши эмасмисан?”, десам, “Бу ерда демократия йўқ”, деб жавоб берди. “Демократия – халқнинг иродаси эмасми, халқнинг 52 фоиз овози билан сайланган президент ва ҳукумат демократик бўлмайдими, демократия – кўпчиликнинг ҳоҳиши эмами?” десам, “Демократия – ақлсиз кўпчиликнинг истаги билан эмас, озчиликини ташкил этган бир гуруҳ ақлли одамлар томонидан барпо этилиши керак”, қабилида жавоб берди. “Ҳар аҳмоқ ўзини ақллиман, деб ўйлайди, кимнинг ҳақиқатан ҳам ақлли эканини ким аниқлайди?” дегандим, суҳбтдошим бирдан балодан қочгандай, хотинини судраб, илгарилаб кета бошлади. Мен унинг орқасидан кулиб:”Хайрли оқшомлар!” дея бақирганча қолдим.

Аслида, бу одам ўзининг “ақлли озчилик” тадбиқ қиладиган демократия” ҳақдаги телбача гапи билан шу пайтгача Туркияда ва бутун мусулмон ўлкaларда ҳукм суриб келган ғайри миллий-маданий-аҳлоқий-ижтимоий-сиёсий воқеликни ўрнатишда жонбозлик кўрстганларнинг ғояларини такрорлаган эди, холос. Буюк Турк халқини “бетон қафа (яъний, “аҳмоқ”) деб ҳақоратлайдиган бу – дини, миллати ва насаби номаълум бўлган “ақлли озчилик”, аслида, мамлакат ташқарисидаги, бутун дунёда ўз дунёқарашини ҳаётга тадбиқ этган баҳайбат ғайри муслим тўплимнинг маҳаллий сўзчилари эди, холос.

Бугун Туркия мисолида биз жаҳоншумул, тарихий бир идеологик чатнашнинг гувоҳи бўлмоқдамиз. Бу чатноқ ораларидан бутун дунё мусулмонларининг Уйғониш даври сизиб чиқаётган бўлса, ажаб эмас

 

Мақсуд Бекжон

 

 

07.08.2016

 

Reklamlar
Kategoriler:Сиёсат
  1. Henüz yorum yapılmamış.
  1. No trackbacks yet.

Bir Cevap Yazın

Aşağıya bilgilerinizi girin veya oturum açmak için bir simgeye tıklayın:

WordPress.com Logosu

WordPress.com hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Google fotoğrafı

Google hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Twitter resmi

Twitter hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Facebook fotoğrafı

Facebook hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Connecting to %s

%d blogcu bunu beğendi: