Başlangıç > Сиёсат, Uncategorized > КОНФОРМИЗМ ВА ВАТАНПАРВАРЛИК

КОНФОРМИЗМ ВА ВАТАНПАРВАРЛИК

1980 йиллар охирида, Ўзбекистон Ҳужжатли фильмлар кинсотудиясида ишлаган пайтларимда шу ерда ишлайдиган режиссерлардан бири ўзининг “Ўзбекфильм”да ишлайдиган бир режиссер-ла ўтказган мулоқоти ҳақида гапириб берди. Суҳбатдошимнинг айитишча, “Ўзбекфильм”да ишлайдиган кинорежиссер ўша пайтларда “Қасоскорнинг олтин боши” номли сценарий ёзиб, шу сценарий бўйича олинаётган кинолавҳалар муҳокамасида иштирок этаётган шоир Муҳаммад Солиҳнинг бошқаларга қўяётган талабчанлигидан нолиб, шундай дебди:”Салих от всех требует чтобы они были борцами, но я не борец и не хочу бороться, а ему нравится бороться, пусть сам борется, зачем других к этому принуждать?”(Ўзбекчаси:”Солиҳ ҳаммадан курашчи бўлишни талаб Қилади, аммо мен курашчи эмасман ве мен курашишни истамайман, унга эса, курашиш ёқади, ўзи курашаверсин, бошқаларни бунга мажбур қилишнинг нима кераги бор?”). Бундай гапларни ҳатто ўша Қайта куриш сиёсати деб номланган либерализм шабадалари эсаётган бир онда ҳам тез-тез эшитиш мумкин эди. Бу даврдан олдинги Турғунлик ва ундан кейинги Каримов диктатураси ҳақида эса, гапириб ўтирмаса ҳам бўлади.

Аммо қизиғи шунда-ки, бундай инерт ва кнформист тоифанинг бир қисми кейинроқ, Каримов режимига қилган узоқ йиллик садоқатли хизматларидан сўнг бирдан, кутилмаганда кўзлари очилиб, шу пайтгача кўзи ўнгида узоқ йиллардан бери амалга оширилган режим жиноятларини “кўра бошладилар” ва “диссидент”га, ҳатто овози энг юксак чиқадиган “диссидент”га айландилар ва ҳатто эски диссидентларга, самимий курашчи, ватанпарварларга насиҳатлар ва ҳатто ифтиролар ҳам кила бошладилар. Бу тоифанинг бир қисми, Ўзбекистон миллий хавфсизлиги тарафидан мухолифат ичига киргизилган каламушлар бўлса, бошқа бир қисми режимга қилган садоқатли хизматига қарамaй, шунга лойиқ мукофот ололмаган аламазадлар эди. У ҳолда ҳам, бу ҳолда ҳам, бу – халқ дарди билан иши йўқ бир тоифа бўлиб, уларнинг асос мақсади – ўз қурсоқлари эди.

Умуман, ҳозирги кунга келиб, ўзбек диссидентлик ҳаракати ичида жуда кўп сохта қаҳрамонлар пайдо бўлди. Аслида, бундай сохта қаҳрамонларнинг яратилиш схемаси жуда жўн, масалан, бу схемага мисол бўладиган, ўзим гувоҳ бўлган бир воқеани сўзлаб бераман. Мустақиллик ҳаракати тафсилотларидан унча хабари бўлмаган диссидентлардан бири Мустақиллик кунига атаб, “Мустақиллик учун курашган инсонлар” сарлавҳаси остида рўйхат туза бошлади ва рўйхатнинг  тепасидаги ўринлардан бирига бир журналистнинг исмини ёзди. Бу журналист ўз номини бундай ғаройиб рўйхат тепасида кўриб, ҳайратга тушди ва “ҳай, биродарлар, мен мустақиллик учун курашганим йўқ-ку, мен доим Совет Иттифоқининг сақланиб колишини истаганман, ҳозир қам Совет Иттифоқи қайтиб келишини орзу қиламан, мен ҳатто Каримов сиёсатига ҳам қарши эмас эдим, фақат 1999 йил воқеларидан кейин, фикрим ўзгарди”,  деди самимият билан. Агар бу журналист самимий бўлмаганида эди, у бугун мутлақо мустақиллик курашчилари рўйхатининг бошида турган бўлар эди.

Мустақиллик арафасида Конформист қандай қилиб, “Диссидент”га  айланишиига доир яна бир ибратли воқеани менга  “бирлик”чилардан бири сўзлаб берган эди. Унинг айтишича, ҳаракат аъзоларидан бирини милиция олиб кетибди, маҳалладилар билан буни муҳокама қилишаётганда, у ердаги конформист фаоллардан бири:”Э, айби бордир-ки, милиция олиб кетган, айби бўлмаса, нимага олиб кетади?” деб ақл авваллик қилибди. Мухолифатчи:”Ҳеч кандай айби йўқ эди”, дейишига қарамай, бояги одам ўз сўзида туриб олибди. Орадан бир ҳафта ўтмай, ушбу конформистнинг ўзи мухолифатчининг олдига йиғлаб келиб, ўғлини милиция олиб кетганини, унинг чўнтагига наркотик ташлаб, қамашганини айтиб, зор йиғлабди. Бундай воқеадан хафа бўлиш ўрнига хурсанд бўлган мухолифатчи уни мазах қилиб:”Айби бордир-ки, қамашган, бизнинг милиция айбсизларни қамамайди, бир ҳафта олдин айтган гаплариниз эсингиздами?”, деб кулган.

Конформизм ва ватанпарварлик туйғуларига оид яна бир воқеа билан рисолани битиришимиз мумкин. “ЭРК” партияcи энди тузилган пайтларда партия раҳбари Муҳаммад Солиҳнинг шофери менга ўз маҳалласидаги қариялардан бири билан ўтказган диалогини гапириб берди. Унинг айтишича, қария Муҳаммад Солиҳ ҳақида гапирар экан, “Нима қилади мансабга интилавериб, тинчгина юравермайдими?” дебди. Бунга жавобан, шофер:”У киши сизлар учун қайғуряпти, сизлар ҳам яхши яшашингизни истайди, у ўзига тўқ, бой одам, агар истаса, ҳозир ҳам мазза қилиб яшаши мумкин”, деганидан кейин чол бирдан ўзгариб, Муҳаммад Солиҳни дуо қила бошлабди.

Хуллас, Конформистдаги комфорт ва дискомфорт ҳисси фақат унинг ўз шахси билан боғлиқ бўлса, Ватанпарвардаги бундай ҳис унинг Халқи билан боғлангандир.

 

Мақсуд Бекжон

 

17.11.2018

  1. Henüz yorum yapılmamış.
  1. No trackbacks yet.

Bir Cevap Yazın

Aşağıya bilgilerinizi girin veya oturum açmak için bir simgeye tıklayın:

WordPress.com Logosu

WordPress.com hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Google fotoğrafı

Google hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Twitter resmi

Twitter hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Facebook fotoğrafı

Facebook hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Connecting to %s

%d blogcu bunu beğendi: