ДОВУД ЮЛДУЗИМИ?
Ўзбекистон ҳукумати инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари учун кўкрак нишони чиқариш ҳақда қарор қабул қилибди. Офарин! Бундай карор энди ҳукумат зиммасига “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” деб номланган ушбу нишонни тақиш учун Хуррам Бердиев каби туҳмат билан қамоқда ётган инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларини қамоқдан чиқариш мажбуриятини юклайди. Шу билан бирга бундай карор ҳозир Ўзбекистонда қатағон қилинаётган Фахриддин Тиллоев, Малохат Эшонкулова каби ҳуқуқ ҳимоячиларига карши ўтказилаётган репрессияларни тўхтатишни тақозо қилади.
Акс ҳолда, бу нишоннинг Иккинчи Жаҳон уруши пайтида фашистлар тарафидан яҳудийлар кўкрагига тақилган Довуд юлдузидан фарқи қолмайди. Маълум-ки, яҳудийлар тақишга мажбур бўлган Довуд юлдузи тайёрланаётган репрессиялар учун нишон, объект сифатида кўрилар эди.
Максуд Бекжон
06.11.2020