Başlangıç > Uncategorized > РУСИЯГА АМИНЛИК БЕРГАН ЎЗБЕКИСТОН

РУСИЯГА АМИНЛИК БЕРГАН ЎЗБЕКИСТОН

Шу йилнинг 25 сентябр куни оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон ҳукумати Русиядан короновирусга қарши 35 миллион дозалик вакцина сотиб олиш учун битим имзолагани ҳақидаги хабар тарқалди. Ушбу хабардан олдин рус вакцинаси хусусида дунё матбуотида яна қандай хабарлар тарқалгани инобатга олинмаганида эди, бу хабарда бир фавқулоддалик кўзга ташланмаган бўларди, албатта.

Аммо муаммо шунда-ки, ҳали август ойларидаёқ “Reuters” ахборот агентлиги «Спутник V» деб номланган рус вакцинасининг инсон соғлиги учун зарарли эканлиги хусусида дунё олимларининг фикрларини эълон қилган эди. Табиий-ки, Ўзбекистон ҳукумати вакиллари ҳам бу жараёнлардан хабардор, боз устига, маълумотларга кўра, АҚШ ҳукумати ҳам Ўзбекистонни Русиядан келадиган вакциналарни, уларнинг инсон соғлигига зарарли эканлиги туфайли сотиб олмаслик ҳақида огоҳлантирган. Ўзбекистон бундай огоҳлантиришлардан сўнг бир муддат иккиланиб турди, аммо бир ой сўнгра, рус вакцинасини олишга қарор берди.

Ҳозир Ўзбекистондан олинаётган хабарларга кўра, ҳеч қандай хасталик симптоми кўрилмаган жуда кўп одамларга хукумат медиклари тарафидан “сиз короновирусга чалингансиз” деган ташҳис қўйилиб, қандайдир “дорилар” ўтказилаяпти. Кўринишдан, рус вакциналари шу шаклда ўзбек халқи организми орқали синовдан ўтаётанга ўхшайди.

Кеча Норвегиянинг НРК ТВ веб саҳифасида “Рус вакцинаси “Спутник” ҳали синовдан ўтмай туриб, қўлланилмаслиги керак” номли мақола чоп этилди. Мақолада Анастасия Василева исмли рус медигининг рус вакцинаси ҳали синовдан ўтмаганлиги ва у оммавий шаклда қўлланилмаслиги кераклиги ҳақидаги фикрлари келтирилган.(https://www.nrk.no/…/russisk-legeforening-skeptisk-til…)

Мақолада шунингдек, коронавирус авжига чиққанига қарамай, Русияда сўров ўтказилган респондентларнинг 60 фоизидан кўпроғи рус вакцинасига ишонмаслиги ва уни олмаслиги ҳақидаги фикрлари келтирилади. Аммо шунга карамай, Русия ҳукумати икки ҳафтадан сўнг Русияда оммавий вакцинация бошланиши ҳақида эълон қилгани айтилади мақолада.

Русия ҳукуматидаги бундай аминликнинг сабаби нима экан, ажабо? Наҳотки, сентябр ойидан бери Ўзбекистонда ўтказилаётган оммавий экспериментлар натижаси Москвага улашган бўлса?

Бу ўринда АҚШ ҳукумати вакилларининг “Биз рус вакцинасини ҳатто маймунларга нисбатан ҳам ишлатмаймиз” деган гаплари хотирга келади. Аммо ўзбек маймун эмас, шундайми, жаноб мутасаддилар?

МАҚСУД БЕКЖОН

20.11.2020

Kategoriler:Uncategorized
  1. Henüz yorum yapılmamış.
  1. No trackbacks yet.

Bir Cevap Yazın

Aşağıya bilgilerinizi girin veya oturum açmak için bir simgeye tıklayın:

WordPress.com Logosu

WordPress.com hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Google fotoğrafı

Google hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Twitter resmi

Twitter hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Facebook fotoğrafı

Facebook hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Connecting to %s

%d blogcu bunu beğendi: