Başlangıç > Uncategorized > БИР ҒАЛИЗ НИСБА ҲАҚИДА

БИР ҒАЛИЗ НИСБА ҲАҚИДА

Ўзбеклар сўнгги 150 йил ичида Туркистон тарихини, ўз аждодлари тарихини фақат рус олимлари талқини ва таржималари орқали ўргандилар. Ва табиий-ки, колонистларнинг талқин ва таржималари ўша пайтда Туркистонда олиб борилган колониал сиёсатга мослаштирилган эди. Хусусан, тарихий манбалар таржималарини онгли равишда бузиш ва ёки уларга ўзгартиришлар киритиш, матнларни қолдириб таржима килишлар, тарихий факт ва ёки атамаларни янглиш талқин қилишлар олиб борилаётган колониал сиёсат нуқтаи назаридан нормал ҳисобланган. Шу маънода келажакдаги ўзбек тарихчи олимларимизни ўлкамизда ва дунё кутубхоналарида мислсиз кенг фаолият майдонлари ва очилмаган қўриқлар кутмоқда, дейишимиз мумкин.

Шундай фикрлар тўлқинида мен ҳам тарихимизга оид юқорида зикр этилган сифатдаги тарихий талқинлардан бири ҳақда ўз мулоҳазалримни айтишни лозим деб топдим. Мушоҳадалрим – ҳаммага маълум ва машҳур “Курагон” ва ёки яна бошка муаллифлар талаффузи билан айтганда “Гургон”лақабига оиддир.

Аслида, Амир Темур ҳазратлари номига қўшиб айтиш удум бўлган бу номни кўпчилик томонидан қабул қилинган ҳозирги мавжуд ҳолида исм эмас, лақаб деб аташ мантиқлироқ кўринади, менимча. Олимлар, асосан, рус олимлари, бу лақабни ҳозирги монгол тилидаги “хургэн” (яъний, ўзбекчадаги “куёв”) сўзи билан изоҳлайдилар. Яъний, илмий матнларда Амир Темур чингизийлар авлодидан бўлган Қозонхоннинг қизи Сарой Мулк хоним(Биби хоним)га уйланганидан сўнг Темурга бу лақаб (уни “нисба” деб атасак ҳам бўлади) берилгани ҳақда ва бу лақаб ёки нисбанинг сиёсий аҳамияти ҳақда айтилади.Амир Темурнинг бу лақабига оид илмий ишларда келтирилаётган талқинларда баъзи мантиққа уймаган жиҳатлар бор-ки, бу жиқатларни қисқача қуйидагидай шаклда ифода этиш мумкин:

1.Агар чингизийлардан бўлмаганларнинг хонлик қилиши ноқонуний ҳисобланган бўлса, хон бўлиш ҳуқуқини қозониш учун чингизий аёлга уйланган Темур “куёв” деган номдан бошқа қандай сиёсий рутба ёки титул қозонди?

2.Темур уйланганидан олдин “Амир” эди, “куёв” бўлганидан сўнг ҳам “Амир”лигича қолди. У холда, “Гурган” лақабининг қандай ахaмияти бор-ки, бу ҳақда алоҳида таъкидланади илмий ишларда?

3.Қолаверса, Темурнинг набираси, Самарқанд ҳукмдори Мирзо Улуғбек хам “Гурган” нисбасини ташиган, хўш, Улуғбек қайси “мўғул” хонининг куёви эди-ки, бундай лақабни олган?

4.Бундан ташқари, бугунги халқаро илмий-маърифий савия шу даражага етди-ки, ҳозирги пайтда камдан-кам ақли расо киши Чингизхон тарихини ҳозирги Мўғулистон ҳудудида “монгол” номи остида яшаётган бутпараст халқ билан боғлайди.

Бугун вужудга келган шундай зеҳний муҳит шоҳидлари ўлароқ, биз хам Темурга берилган “гурган” лақабини бугун Монголияда қўлланилаётган “хургэн”(“куёв”) билан боғлашда бир мантиқ йўқ. дея иддао қилишда унча тараддуд ҳис этмаймиз.

Темурнинг “Гурган” нисбасини олишининг олимлар таъкидлаётган тарихий аҳамияти факат бир нарсада зоҳир бўлиши мумкин, бу – “Гурган” сўзининг тўғри талаффузидадир. Ҳар манбада форсчага мослаштирилиб айтилганига урғу бериладиган “Гурган” сўзининг тўғри талаффузи эса, фақат “Гурхон” бўлиши мумкин. “Гурхон” ва ёки баъзи манбаларда “Қурхон” шаклида келадиган калима, “қур хони” маъносида ишлатилган бўлиб, бу нисба улкан Турк уруғларидан бири бўлган кара-китайлар орасида кўп қўлланилгандир. (Кара-китайлар бугун ўзбек, қозоқ, қиргиз, нўғой, бошқирд ва ҳатто гагауз каби турк халқлари таркибига кирган катта турк уруғларидан биридир). “Қур” калимасининг ўзи эса,”давра”, “жамоат” маъносида келган бўлиб, бу сўз энг эски туркча сўзлардан бири бўлган “қурултой” калимасининг ҳам ўзагини ташкил этади. Босмачилик ҳаракати даврида кенг ёйилган “қўрбоши” сўзи ҳам, аслида, “қурбоши” калимасининг бир оз ўзгартирилган кўринишидир.

Запорож казаклари қўллаган “курень” сузи ҳам “қур” калимасидан олинган. “Курень” – уйларнинг жойлашиш шакли қур, яъний, доира шаклида бўлишини назарда тутган ва бундай шакл жамоанинг душмандан ҳимояланиши учун зарур бўлган қурилиш шакли бўлган. Буни руслар “круговая оборона” деб ҳам аташади. Кейинги даврларда эса, “курень” сўзи умуман, оддий жамоа ва қишлоқларга нисбатан ҳам ишлатила бошлаган. Википедияда биз “курень” сўзи ҳақида қуйидагича изоҳни топдик:

“Куре́нь (от чагат. kuran «толпа», «племя», «отряд воинов»; «пекарня»[1]) — казачье (также в некоторых областях Украины изба[1]) жилище, дом[2]”.

Кўриб турганимиздек, изоҳда, чиғатой тилидан, яъний, эски ўзбек тилидан келиб чиққани айтилган “қур” сўзининг маъноси унча тўғри талқин қилинмаган бўлса, ҳам, умумият-ла қабул қилиш мумкин бўлган шаклда берилгандир.

Яна шуни айтиш керак-ки, интернетдаги манбаларга кўра, ҳатто каракитайлар қўллаган “Курхон” хонлик унвонини ҳам ўша монголча “хургэн-куёв” билан боғлаган рус олимлари бўлган. Википедиядаги маълумотга кўра, 19 асрда яшаб ўтган рус тарихчи олими Василий Васильевич Григорьев (1816—1881) “Қурхон”нинг “Эл, жамоат хони” маъносида келишини инкор этиб, бу сўзнинг ҳам кидан-монгол тилидаги “хургэн”, яъний, “куёв” маъносидан олинганини иддао қилган. Григорьвенинг фикрича, каракитайлар династияси асосчисининг кидан-монгол императорлиги Ляо династияси( 907 — 1125 ) императорларига куёв бўлгани учун “Гурхан” деб аталганини иддао қилади.

Бундай “олим”ларнинг сўзига қулоқ осган фуқаро дунёда монголларга куёв бўлмаганларда хонлик қилиш шанси умуман бўлмаган экан, деган хулосага келиши турган гап. Чунки, “имтиёзли “куёв” ҳақидаги иддао фақат чингизийларга эмас, балки, Чингизхондан 100 йил олдин яшаб ўтган мўғул династияларига ҳам нисбат бериб айтилаётганини кўришииз мумкин:

(“Гурхан (от тюрк. и монг. «кур-гур» — собрание, объединение племен) — титул хана, возглавляющего союз равноправных племен. Титул гурхан носил глава каракитаев, потому что это была конфедерация 8 племен, объединившихся добровольно[1].Согласно мусульманским источникам, это слово означает «хан ханов» (хāн-и хāнāн). Григорьев (Риттер — Григорьев, Восточный Туркестан, вып. I, стр. 398) отвергает это толкование и сближает гурхан с монгольским гюрген («зять»); основатель государства кара-китаев будто бы принял этот титул как родственник прежних императоров из династии Ляо. Какие-либо сведения в источниках, на которых могло бы основываться это мнение, до сих пор не приведены; столь же мало известно, в какой степени язык кара-китаев был родствен монгольскому или заимствовал монгольские слова и может ли форма гурхан вместо гюрген быть объяснена какими-либо фонетическими особенностями этого языка; персидские известия о кара-китаях свидетельствуют даже, что при дворе гурхана понятие «зять» обозначалось китайским словом фума”. Источник: Википедия)

Ниҳоят, хулоса сифатида фақат шуни айтиш мумкин: Чингизийлар авлодига уйланган Амир Темурга берилган “Гургон” нисбаси фақат у тўғри талаффуз этилганида ва у тўғри талқин этилганидагина бир аҳамият касб этиши мумкин. Тўғри талаффуз ва тўғри маъно эса, “Гурхон”(ўғузча варианти) ва ёки “Қурхон”(қарлуқ-қипчоқ шакли)дир.

Яъний, “Курхон”лик, Қур хонлиги – чингизийлар оиласига кирган кишига берилган “юридик” ҳуқуқ, лавозимдир.

МАҚСУД БЕКЖОН

30.11.2020

Kategoriler:Uncategorized
  1. Henüz yorum yapılmamış.
  1. No trackbacks yet.

Bir Cevap Yazın

Aşağıya bilgilerinizi girin veya oturum açmak için bir simgeye tıklayın:

WordPress.com Logosu

WordPress.com hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Google fotoğrafı

Google hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Twitter resmi

Twitter hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Facebook fotoğrafı

Facebook hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Connecting to %s

%d blogcu bunu beğendi: