Başlangıç > Uncategorized > ТИЗИМЛАР ИСЛОҲОТИ

ТИЗИМЛАР ИСЛОҲОТИ

Жамиятни демократиялаштиришни фақат ҳукумат раҳбарини ўзгартириш билангина боғлаш тўғри бўлмайди, демократиялаштириш давлат тизимларининг ишлаш методларини ўзгартиришдан бошланиши ҳам мумкин. Албатта, бу фикрга жавоб ўлароқ, “бу масала яна ўша ҳукумат рахбарини ўзгартириш масаласига бориб тақалади” деган жавобни бериш мумкин ва бу жавоб ҳам тўғри бўлади. Аммо муаммо шунда-ки, сиёсий тизимлар реформа (бунга конституция реформаси хам киради) қилинмагани туфайли ҳукумат тепасига ҳатто либерал қарашли бир киши келганида ҳам (тизимлардаги эскича фаолият шаблони туфайли) сиёсий тузум ўзгармай қолавериши мумкин.

Яъний, сиёсий тузумнинг ўзгартирилишига сиёсий тизимлар реформаси (давлат аппаратлари фаолияти реформаси) орқали ҳам эришиш мумкин. Бунинг ёрқин мисолини биз Туркия тажрибаси орқали кўрдик. Эрдўғон ҳукумати иқтидорга келганининг илк кунидан бошлаб, ўз фаолияти учун майдон ҳозирлади, давлат тизимларида ислоҳот ўтказди, конституцияга ўзгартиришлар киритди. Агар у бу ишларни амалга оширмаганида эди, у аллақачон бир ҳарбий давлат тўнтариши орқали ҳокимиятдан четлаштирилган бўларди. Чунки, давлат тизимларининг бошқача ишлаш шаблони йўқ эди. Мисрда иқтидорга келган ва қисқа вақт ичида ағдарилган ва бутун ҳукумат таркиби билан ҳибсга отилиб, кўпчилиги қатл этилган “Мусулмон биродарлар” ҳукуматининг аччиқ тажрибаси орқали эса, биз бунинг аксини кўрдик: яъний, давлат тизимлари фаолияти шаблонини ўзгартирмай туриб, сиёсий ислоҳотлар ўтказиш имконсиз.

Тизим фаолияти “шаблони” ҳақида ўқувчига тушунарлироқ бўлиши учун Русияда яқинда юз берган (бундай воқеалар Ўзбекистонда 30 йилдан бери ҳар куни содир бўлади) шундай бир содда мисолни келтириш мумкин. Бир миршаб раҳбарият тарафидан белгиланган “жиноятчи тутиш плани”ни бажариш учун ўзининг бу нарсалардан умуман хабари йўқ иккита қариндоши номига “рухсат қилинмаган жойда сигарет чекди” деб жарима ёзади ва жаримани ҳам ўз киссасидан тўлаб, бу ҳақда сохта ҳужжат тайёрлайди ва шу тарзда ўзича “план”ни бажарган бўлади. Энди бу “шаблон” фаолиятининг бутун мамлакат бўйлаб қандай миқёсларгача етиб бориши мумкинлигини бир тасаввур қилинг. Ўзбекистонда бегуноҳ одамларни қамоққа ташлаб, “планни бажариш”га мўжалланган бундай “конвейер усул” 30 йилдан бери амал қиляпти.

Балки, бугунги Ўзбекистон раҳбари бу нарсалар ҳақда бир мулоҳаза қилиб кўриши керакдир?

МАҚСУД БЕКЖОН

08.02.2021

Kategoriler:Uncategorized
  1. Henüz yorum yapılmamış.
  1. No trackbacks yet.

Bir Cevap Yazın

Aşağıya bilgilerinizi girin veya oturum açmak için bir simgeye tıklayın:

WordPress.com Logosu

WordPress.com hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Twitter resmi

Twitter hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Facebook fotoğrafı

Facebook hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Connecting to %s

%d blogcu bunu beğendi: