Başlangıç > Uncategorized > НАТУРАЛИЗМ ҲАҚИДА

НАТУРАЛИЗМ ҲАҚИДА

“Ўзкинохроника”да ишлаган пайтимда Таҳрир ҳайъати ихтиёрига муҳокама учун қисқа метражли бир фильмни тақдим этишди. Фильм режиссери ижод йўлини энди бошлаётган русий забон бир ёш режиссер эди. Фильм сюжети эсимда йўқ, аммо эсимда қолган нарса – фильмдаги  хоккей ўйнаётган қандайдир ёш инсонларнинг ҳаракати ва уларнинг сўзларидаги қўпол натурализм бўлди. Фильмни кўриб бўлганимиздан кейин залда ўтирган режиссер ва муҳаррирлар фильм ҳақда ўз фикрларини айта бошладилар.

Қизиги шунда-ки, фикр билдираётганлар фильмдаги асосий жиҳат – фильм персонажлари лексиконидаги ҳавойилик ва шармсизликни пайқамай, жиддий бир қиёфа билан фильмнинг иккинчи даражали жиҳатлари ҳақида гапирар эдилар. (Албатта, жамият устунлари, факат совет жамияти устунлари эмас, балки, умуман жамият тушунчаси йиқилаётган “қайта қуриш” йилларида инсонларнинг қўпол натурализмга кўрсатган бундай “толеранс”ини қандайдир даражада тушуниш мумкин). Хуллас, ҳамма истаганлар гапириб бўлганидан сўнг энг олдинги қаторда ўтирган студия  Таҳрир Ҳайъати раҳбари раҳматли Малик Қаюмов менга ўгирилиб, русчада: “А вы что думаете, молодой человек?” деб сўради.

Мен саволга шундай жавоб бердим: “Фильмда  муаллиф реализм, самимийлик, табиийлик ортидан қувиб, том тескари натижага эришган: фильм персонажлари ҳар сўкинган ва куфр қилган пайтида томошабин персонажларни унутиб, фильм ичидан “чиқиб”,  ўз персонажлари тилига бундай куфр сўзларни жойлаган муаллиф киёфаси ҳақида ўйлай бошлайди. Яъний, ҳаётда самимийлик сифатида қабул қилиниши мумкин бўлган Натурализм санъат заминига кўчганида носамимийликка(энг ози билан томошабиннинг фильм қаршисидаги носамимийлигига) айланган. Бундай кетишда жамият ичида яланғоч юришни ҳам “самимийлик” сифатида тарғиб қилиш мумкин”. 

Бу эпизоддан кейин, мана, 30 йилдан кўра кўпроқ вақт ўтди, аммо Натурализм ҳеч битмади, аксинча, Интернет тантана қилаётган бугунги кунларда у ўзининг энг тубан чуқурликларигача етиб борди. Бугун жамият ҳаётининг жуда катта қисмини ташкил этаётган Интернет майдонида Натурализмнинг юз минг хил шакл-шамойилига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Бу “натуралист”ларнинг ҳар бири ўзининг “Абсолют Ҳақиқат”ни очиб ташлаётганига чуқур ишонган ҳолда Яланғочлик ботқоғига  ботмоқдалар. Ва бу оммавий “ботиш”нинг улкан бир ижтимоий Ҳалокатга қадар давом этиши аниқ.

МАҚСУД БЕКЖОН

22.02.2021

Kategoriler:Uncategorized
  1. Henüz yorum yapılmamış.
  1. No trackbacks yet.

Bir Cevap Yazın

Aşağıya bilgilerinizi girin veya oturum açmak için bir simgeye tıklayın:

WordPress.com Logosu

WordPress.com hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Google fotoğrafı

Google hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Twitter resmi

Twitter hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Facebook fotoğrafı

Facebook hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Connecting to %s

%d blogcu bunu beğendi: