Başlangıç > Uncategorized > ЎЛДИРУВЧИ УМИД

ЎЛДИРУВЧИ УМИД

Мексика вилоятларидан бирида Кучуфлето исмли (балки, Кучукфлетодир?) ит уч ҳафтадан бери кўмир шахтаси олдидан кетмайди. У уч ҳафтадир-ки, ер остига кириб кетган шахта туннели эшиги олдида ўз эгасини кутади. Ҳолбуки, уч ҳафта олдин шахта деворлари ўпирилиб, шахта ичидаги етти нафар шахтер, шу жумладан, итнинг эгаси ҳам ҳалок бўлган ва орадан икки кун ўтиб, уларнинг жасадлари шахтадан олиб чиқилган эди ва бу воқеалардан итнинг хабари йўқ, аниқроғи, ит бу воқеаларга, эҳтимолан, гувоҳ бўлган бўлса ҳам, уларни ўз эгасининг тақдири билан боғламагани аниқ эди. Ит ҳар куни шахта эшиги олдида соатлаб кутади, сўнг у ерни тарк этиб, уйига қайтади ва уйда хўжайинини тополмай, яна шахта эшигида пойлашда давом этади.

Кучуфлето шахтернинг беваси бераётган овқатга қайрилиб ҳам қарамайди ва кун сайин унинг вужудини ҳаёт тарк этади.

Бу воқеа менга умиднинг нақадар таҳликлаи бўлиши мумкинлигини эслатди. “Ўлимчил Умид” – биз ўрганмаган фикрий категориялардан биридир. Биз кўпроқ “Ҳаётбахш Умид” ҳақида гапирамиз ва шуни улуғлаймиз. Ваҳолан-ки, Умиднинг сифатини унинг нима устига қурилгани белгилайди. Умид – содир бўлган Ўлим устига қурилганида у ёлғиз Ўлимнигина олиб келиши мумкин.

Қадарга, содир бўлган нарсага (бу вазиятда – Ўлимга) Таслимият – Умидсизлик эмас, балки Ўлимчил Умиддан қутилиш ва янги, Ҳаётбахш Умид учун ер ҳозирлашдир.

МАҚСУД БЕКЖОН

28.06.2021

Kategoriler:Uncategorized
  1. Henüz yorum yapılmamış.
  1. No trackbacks yet.

Bir Cevap Yazın

Aşağıya bilgilerinizi girin veya oturum açmak için bir simgeye tıklayın:

WordPress.com Logosu

WordPress.com hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Google fotoğrafı

Google hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Twitter resmi

Twitter hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Facebook fotoğrafı

Facebook hesabınızı kullanarak yorum yapıyorsunuz. Çıkış  Yap /  Değiştir )

Connecting to %s

%d blogcu bunu beğendi: