Arşiv

Archive for the ‘Маданият’ Category

ОСМОНДАН НИМА ЁҒАДИ?

 

 

Адaбиётимизда Ёмғир ҳақида шу қадар кўп гўзал тасвирлар битилган-ки, бу сўзни талаффуз қилишнинг ўзиёқ руҳимизни кўк билан боғлаб, бизга романтик бир кайфият бахш этади. Аммо таассуфлар бўлсин-ки, “ёмғир” деган сўзда этимологик жиҳатдан ҳеч қандай илдиз йўқ, шу пайтгача бизнинг руҳимиз ва қулоғимизни эракалаб келган бу сўз сунъий, ясама, сохтадир. Бу сўз қайсидир тилшуноснинг фатвоси билан расмий мақомга эришиб, инсонлар қалбидаги ўзига оид бўлмаган тахтиравонга ўтириб, мана, қанча даврлардан бери ҳукм юритмоқда. Аслида, калблардаги тахтда ўтириши керак бўлган асл сўз худди Туркиядаги сингари “Ёғмир”дир. Хоразмда баъзан “ёғиш” деб ишлатиладиган бу сўз этимологияси “ёғмоқ” феъли устига қурилгандир. “Ёмғир” деган сўзни, аниқроғи, “ём” деган ўзакни эса, ўзбек-турк тилидаги ҳеч қандай тушунча билан боғлаб, изоҳлаб бўлмайди. Табиий, “ёмби олтин” деган сўзимиз бор, аммо бу иккита тушунчага юкланган мазмун бир-бирига сув билан ўтдай тескари, десак, лоф бўлмайди..

 

Худди шунга ўхшаш вазиятни бошқа туркий тилларда ҳам кўриш мумкин. Хусусан, якинда озарбойжон қардошимиз Натиқ Адилов билан ўтказган суҳбатимизда бизда салбий маънода, этимологик жиҳатдан тўғри бўлган “йўлдан озган”, маъносида ишлатиладиган “гумроҳ” сўзининг озарбойжон тилида, асосан ижобий маънода – “маҳкам, “қувватли”, “соғлом” маъносида ишлатилиши маълум бўлди. Тўғри, озарбойжон изоҳли луғатида бу сўз бир-бирига том қарама-қарши бўлган икки кўринишда, биринчисида “маҳкам, “қувватли”, “соғлом” маъносида берилган бўлса, икинчи кўринишда “йўлидан озмиш”, “тўғри йўлдан озмиш” шаклида берилган:

gümrah : sif. Qıvraq, möhkəm, sağlam, qüvvətli. Yaşına baxmayaraq, çox gümrahdır. – Odun götür, yaxşı yar; Yaxşı doğra, yaxşı yar; İyidi gümrah eylər; Qədirbilən yaxşı yar. (Bayatı). // Çevik, cəld, diribaş. Gümrah gənc. – Almurad cəld və gümrah hərəkətlə qalxıb ata mindi. İ.Əfəndiyev.

gümrah 2: sif. [fars.] köhn. Yolunu azmış, doğru yoldan sapmış. [Əjdər:] Düşərək çöllərə, Allaha pənah; Biz də qaçaqlartək olarıq gümrah! H.K.Sanılı. ..[İnsanlar] dinəmi yavıq gələcəklər, ya gümrah olacaqlar. C.Məmmədquluzadə.

 

Бундай ақлга сиғмас мантиққа суяниб, изоҳли луғатлар тузган тилшунослар ҳақидаги энг ижобий фикримиз – улар миллий тил ва маданиятимизга қарши фаолият олиб борган конспирологик ҳаракатнинг бир парчаси эдилар, деган баҳо бўлиши мумкин, холос.

Ҳеч шубҳасиз, советлар даврида тузилган изоҳли ва имловий луғатлaрда бундай ноилмий, мантиқсиз сўзлар етарлича топилади, мен бу ҳақда ўтган асрнинг 80 йилларида, ўзбек тилига давлат тили мақоми беришга оид мунозараларда кўп гапирдим, ёздим. Хусусан, вилоятлардаги лаҳжаларни, айниқса, Хоразм лаҳжасини заррача ҳам инобатга олмай тузилган сунъий луғатларга чек қўйиш керак. Масалан, Норвегияда мамлакатдаги барча лаҳжалар, хатто, эски Норвег тили хам расмий тил сифатида қабул қилинган.

04.01.2019

Reklamlar
Kategoriler:Маданият

Дунё тарихи қайта ёзилиш арафасида…

Дунё тарихи талқинидаги “евроцентризм” даври ўз якунига етаётган кўринади. Ўтган асрнинг ўрталарида, аниқроғи, 1947 йилда бир АҚШ харбий учувчиси тарафидан Хитойнинг ўрта минтақаси ҳисобланган Шанси вилоятида тасодифан расмга олинган улкан, Мисрдаги энг юксак пирамидадан деярли уч баравар баланд бўлган пирамида расми дунё илмий жамоатчилиги ақлини ларзага солди.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Маданият