Arşiv

Archive for the ‘Тарих’ Category

ЯРАТУВЧАН МАҲКУМЛИК

 

 

Илгари уйғур фатализми ҳақида ёзгандим. Шу йил ёз ойида Туркияни кезар эканман, мустақил – иқтисодий, ҳарбий ва сиёсий жиҳатдан ислом дунёсида энг кучли ҳисобланган бу мамлакат аҳолисининг миллий шуурли, ватанпарвар қисмида айнан ўша ишғол остида яшаётган уйғурларда бўлган фатализмни, Қадарга маҳкумлик туйғусини кўрдим. Тасодифан бир автобус ҳайдовчиси билан гаплашиб қолганимда, унинг икки-учта одатий, кундалик  жумлалардан сўнг ҳеч қандай боғсиз, “кўприк”сиз ҳаёт-мамот сингари юксак бир мавзуга кўчиши, ўзларининг ватан ҳимояси учун ҳар лаҳзада ўлишга тайёр эканлиги ҳақида гапира бошлаши мени, худди илгари бошқа ватанпарвар турклар билан суҳбатда бўлгани каби, яна бир марта ҳайратга солди. “Бизнинг кетадиган жойимиз йўқ, бизнинг Ватан учун курашиб, ўлмакдан бошқа ҳеч чорамиз йўқ”, деди у маҳкум бир оҳангда. Ундаги бу маҳкумлик қарийиб ирсий бир туйғу эди – назаримда,турклар Анадолига кўчиб келганидан бери ўтган 900 йиллик давр мобайнида улар кўрсатган бутун қаҳрамонликлар заъмирида ана шу маҳкумлик туйғуси ётгандай..

 

Хитойликлар томонида ишғол этилиб, улар томонидан ассимиляция ва қатлиом қилинаётган Шарқий Туркистон аҳолиси билан, Туркия ҳудудини 900 йил аввал  фатҳ этиб, бутун бу давр мобайнида ўзларининг маҳаллий аҳоли тарафидан ассимиляция ва қатлиом қилинишига қарши доимий сафарбар ҳолатда бўлган турклар такдирида ва кайфиятида мудҳиш бир ўхшашлик бор эди. Яна бошқа бир турк, Миллиятчи Ҳаракат Партиясининг ветеранларидан бирининг Ватан ҳақида бундан 20 йилча олдин айтган сўзлари янада фожеалироқ эди, у айнан шундай деди:”Агар бир кун душманларимиз бизни бу ердан қувиб чиқарса, бизнинг ота юртимиз – Туркистондан бошқа борадиган жойимиз йўқ”.

 

Энди, ҳаётининг ҳар лаҳзасини шундай туйғу билан яшаётган бутун бошли бир миллатнинг кундалик ҳаётини тасаввур қилиб кўринг. Боши берк маконга кириб қолган руҳ энергиясининг нақадар таҳликали эканини бир кўз олдингизга келтиринг. Бизнинг боболаримиз Туркистон чўлу-биёбонларида, водий ва воҳа кенгликларида ўзларидан бошқа биронта ёт улусни учратмай от чоптирар экан, улардаги руҳ хам ҳадсиз кенгликларга ёйилиб, сингиб, қаршилик кўрмаган ҳар қандай энергия сингари ўзидаги қувватни йўқотганини, руҳимиз худди камоннинг бўшашиб қолган ипи сингари яроқсиз ҳолга келганини ирсий бир хотира билан чуқур ҳис этамиз.

 

05.11.2018

Kategoriler:Тарих

Кунларимиз ҳақида

 

Ўзбекистонда фақат Хоразмдагина ҳафта кунлари ўзбекча айтилади, бошқа вилоятларда, ҳатто адабий тилимизда ҳам ҳафта кунларини форсча ном билан аташ қабул қилинган. Масалан, “душанба” Хоразмда “биринчи кун”, “сешанба”- “иккинчи кун” ва ҳ.к. сифатида айтилади. “Якшанба” эса, Хоразмда “бозор” деб аталади. Масалан, бошқа вилоятдан келган бир меҳмон: “душанба” ва ёки “чоршанба” (айни ўзбекча маъноси “иккинчи кун”, “тўртинчи кун”ни англатади), деса, оддий хоразмлик деҳқон хеч нарсани англамаслиги мумкин. Албатта, зиёлилар ёки адабий тилни ўрганганлар ва ёки Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларига бориб юрганлар бундан мустасно.

Хафта номланишидаги яна бир муҳим фарқ – ҳафта ўринларидаги фаркдир. Масалан, Хоразмдаги “Биринчи кун” бошқа вилоятлардаги ва шунингдек, адабий тилимиздаги “иккинчи кун”га, яъний, “Ду Шанба”га тўгри келади. Хафта номлари ўзбекча айтила бошланса, менимча, тилимиз ҳеч нарса йўқотмайди, аксинча, ўзлигини топади. Рақам ва кун номларини форсча айтишда бир “шеърият” кўрадиганлар сони унча кўп бўлмаса керак, деб умид қиламан.

 

05.03.2015

 

Kategoriler:Тарих

“ТУРКИЙЗАБОНЛАР” КИМ?

“ТУРКИЙЗАБОНЛАР” КИМ?

Сўзбоши

Бу мақола бундан 18 йил муқаддам, яъний, 1994 йилда ёзилган эди. Бу вақт ичида мақолада тилга олинган муаммо бартараф бўлгани йўқ, аксинча, янада чуқурлашди. Бугун Ўзбекистондаги аксилмиллий режим ҳатто Навоийни ҳам “турк халқларининг шоири” деб аталишини истамайдиган даражага келди. Бу билан бизнинг бутун тарихимизга даҳл қилиб, уни йўқ қилишга, халқимизни келгинди бир унсур, Ўрта Осиёнинг бир неча минг йиллик маданий ва давлатчилик тарихига алоқаси бўлмаган бир тўда сифатида, кимлардир билан “қоришиб-чатишиб” кетган, насл ва насаби номаълум бир оломон сифатида тақдим этишга ҳаракат қилмоқдалар. “Биз турк эмас, фақат туркийзабонмиз”, деган иғво мана шу мақсадга қаратилгандир. Бугун “Самарқанд ва Бухорони ўзбеклар қурган, бу шаҳарлар ўзбек шаҳарлари” десангиз,  кулгига қоласиз. Тожикларнинг:”сизлар бу ерга бор-йўғи 16 асрда кириб келдинглар, сизлар бир беватан кўчманчисизлар”, дейиши ҳамма томонида кўникиб, ўрганиб қолинган гапларга айланди. Юқорида номи зикр қилинган шаҳарларда ўзбеклар ўзбекча гапиришдан уяладиган даражагача келди. Бундай сиёсат юргизаётган ва бу сиёсатни қўллаб-қувватлаётганларнинг турк наслидан эканлигига ишониш қийиндир.

МУАЛЛИФ

2012 йил.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Тарих