Arşiv
Маҳалла ва маҳаллийчилик ҳақида
Хурматли домламиз Толиб ака Ёқубов ўзларининг “Маҳаллийчилик кимга керак эди?” номли мақоласида жамиятимиздаги чиркин иллатлардан бири бўлган маҳаллийчилик ҳақида мулоҳаза юритибдилар. Мақолада домла маҳаллийчиликнинг асос пойдеворларидан бири сифатида маҳалладаги ҳукумат тарафидан рағбатлантирилаётган икир-чикир урф-одатларни келтирганлар ва бу қараш умумият-ла тўғридир. Аммо шу билан бирга, фикримча, “маҳаллийчилик” сўзининг ўзаги “маҳалла” сўзидан олинган бўлишига қарамай, бу иккита ижтимоий кўринишни бир сифат билан баҳолаш, уларга бир-бирининг давомчиси сифатида қараш бир оз мунозарали кўринади.
Мавзуга қайтиб…
Бундан 7 йил муқаддам, 2005 йилда ёзилган “Қатлиом” деб номланган мақоламизда (https://maksudbekjan.org/2005/10/27/%d2%9b%d0%b0%d1%82%d0%bb%d0%b8%d0%be%d0%bc/?preview=true&preview_id=124&preview_nonce=c84b6a89b1) биз яқин келажакда Русия таркибидаги турк қавмлари яшайдиган автоном жумҳуриятларнинг номлари ўзгартирилажаги, аниқроғи, бу жумҳуриятлар номидан ушбу ҳудуд эгалари ҳисобланган турк халқларининг миллий номлари олиб ташланажаги эҳтимоли ҳақида ёзган эдик. Бугун, таассуфлар бўлсинки, ўша тахминларимизнинг тўғри чиқаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз.
“Қатлиом” номли маколада биз Русия ҳудудида миллий ҳудудлар сифатини фақат рамзий ўлароқ ташиётган, ассимиляция ва руслаштириш сиёсати туфайли миллий ўзликлари аллақачон бир афсонага, сояга айланган Корякия, Таймир, Эвенкия, Ненец, Коми каби автоном жумҳуриятларнинг номлари йўқ этилаётгани, улар Красноярск, Иркутск, Мурманск, Архангельск вилоятларига қўшиб олинаётгани ҳақида гапириб, агар бундай этник-маданий қатлиомга қаршилик кўрсатилмаса, навбат яқинда Русиядаги Бошқирдистон, Татаристон, Ёқутистон, Олтой ўлкаларига келажаги, уларнинг ҳам номлари (ва табиийки, шу орқали уларнинг сиёсий иродаси) йўқ қилинажаги ҳақида шундай жумлаларни ёзгандик:
Сабаб ва оқибатлар
“Камбағални туянинг устида ҳам ит қопади” дейди халқимиз, халқимизнинг бу мақоли ҳозир унинг ўз ҳаёти мисолида оғриқли бир шаклда ўз исботини топмоқда. Яъний, халқимиз бугун камбағалдир ва у минган туялар итларнинг қопишларидан уни асрай олмаяпти. Камбағалга нисбатан “ит ҳурар, карвон ўтар” деган бошқа бир мақол ҳам амал қилмас экан, ит фақат ҳурибгина қолмай, камбағални тишлаши ҳам мумкин экан.