Arşiv

Archive for Mayıs 2016

Дин ва анъана

 

Ўзбекнинг Анъанаси унинг Динига ҳам “тузатишлар” киритиши мумкин экан баъзан. Маълум-ки, ўзбек оилаларида аёл ўз эрининг исмини айтиб чақирмайди, уни ё “дадаси” деб ва ёки фарзандларидан бирининг исми билан ва ёки биронта лақаб билан чақиради.

Менга Афғонистондан Оврупога келиб яшаётган бир ўзбек оиласидаги Раҳматулло исмли бир ўзбек одамнинг аёли намоз ўқир экан, ҳар раккат сўнгида “Ассалому алайкум ва рахматуллоҳ”, дейиш ўрнига “Ассалому алайкум, Потмажоннинг дадаси” (“Потмажон” асли Фотимажон бўлиб, ушбу аёлнинг қизи экан) дея аввал ўнг томонига, кейин яна “Ассалому алайкум, Потмажоннинг дадаси”, дея сўл томонига салом бериб юргани ҳақида ҳикоя қилишди. Патриархал жамият устуворлиги маҳсули бўлган бундай латифанамо кўриниш баъзи мусулмон оилаларнинг ҳақиқий исломдан нақадар узоқда эканлигига, улар ислом деб ўйлаётган нарсанинг бор-йўғи анъана, урф-одат эканлигига ишора қилмaйдими? Ва бундай ҳолатларни инобатга олиб, дин танқидчилари “ислом” дея танқид қилаётган жиҳатларнинг, асли ислом эмас, балки, унга ҳеч алоқаси бўлмаган урф-одатлар эканлиги ҳақидаги хулосага келиш керак эмасми?

 

Мақсуд Бекжон

01.05.2016

Kategoriler:Uncategorized