Arşiv
“ТУРКИЙЗАБОНЛАР” КИМ?
“ТУРКИЙЗАБОНЛАР” КИМ?
Сўзбоши
Бу мақола бундан 18 йил муқаддам, яъний, 1994 йилда ёзилган эди. Бу вақт ичида мақолада тилга олинган муаммо бартараф бўлгани йўқ, аксинча, янада чуқурлашди. Бугун Ўзбекистондаги аксилмиллий режим ҳатто Навоийни ҳам “турк халқларининг шоири” деб аталишини истамайдиган даражага келди. Бу билан бизнинг бутун тарихимизга даҳл қилиб, уни йўқ қилишга, халқимизни келгинди бир унсур, Ўрта Осиёнинг бир неча минг йиллик маданий ва давлатчилик тарихига алоқаси бўлмаган бир тўда сифатида, кимлардир билан “қоришиб-чатишиб” кетган, насл ва насаби номаълум бир оломон сифатида тақдим этишга ҳаракат қилмоқдалар. “Биз турк эмас, фақат туркийзабонмиз”, деган иғво мана шу мақсадга қаратилгандир. Бугун “Самарқанд ва Бухорони ўзбеклар қурган, бу шаҳарлар ўзбек шаҳарлари” десангиз, кулгига қоласиз. Тожикларнинг:”сизлар бу ерга бор-йўғи 16 асрда кириб келдинглар, сизлар бир беватан кўчманчисизлар”, дейиши ҳамма томонида кўникиб, ўрганиб қолинган гапларга айланди. Юқорида номи зикр қилинган шаҳарларда ўзбеклар ўзбекча гапиришдан уяладиган даражагача келди. Бундай сиёсат юргизаётган ва бу сиёсатни қўллаб-қувватлаётганларнинг турк наслидан эканлигига ишониш қийиндир.
МУАЛЛИФ
2012 йил.