Arşiv
ТАНИШ БИР САССИҚ ҲИД
1987 йилда ўзбек кинорежисери Шуҳрат Махмудов рус тилида ”Ислом алянси” номли бир ҳужжатли филм чиқарган ва бу филм, гарчанд, совет пропагандасига қурилган бўлса ҳам, менда чуқур таассурот қилдирган эди. Бу таассурот сабаби шунда эди-ки, филмда 1920 чи йиллардаги босмачилик ҳаракатидан сўнгги давр мобайнида илк бор мамлакатда Ўзбекистоннинг Совет империясидан ажралиб чиқши учун ҳаракат қилаётган инсонлар борлиги ва улар совет қонунларига кўра жиноий жавобгарликка тортилгани ҳақида ҳикоя қилинаётган эди.
ТУНГИ БАЗМ
(Мустақиллик кунига бағишланади)
“Тун ярмида, овлоқ бир масканда базм бошланди”… Бу жумлани ўқиган ҳар қандай кишида тунда ёмон бир ҳаракат бошланган, деган тушунча пайдо бўлади, негаки, жиноятларнинг аксарияти, асосан, тун коронғилигида содир этилади, шунингдек, дунё халқлари фолклорида хам тун – жин ва алвастилар салтанати сифатида такдим этилади: тунда бу маҳлуқлар базмга йиғилиб, ўз борлиқларини байрам қиладилар.