Arşiv

Archive for Eylül 2012

Чиркин хронология

Хабарларга  кўра, 2007 йилдан бери Ўзбекистонда фаолият юритаётган Швециянинг “TeliaSonera” алоқа ширкати лицензия олиш учун Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримовага 352 миллион доллар пора берганликда айбланмоқда.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

Сатирага ҳам арзимаган режим

Сафдошларимиздан бири Ўзбекистондаги режимга қарши сиёсий сатира орқали самарали курашиш мумкин, деган фикрни айтиб қолди ва мен ҳам унга бу жанрда юртимиздаги мустабид ҳокимиятга қарши бирон нарса ёзишга сўз бердим. Сўз бердим-у, аммо бу жанрнинг, сатиранинг ҳам ўз “объект талаблари” борлиги, яъний, барча “объект”лар ҳам сатира даражасигача чиқавермаслиги ҳақида ўйлаб кўрмабман.
Сатира – бир стандарддир, бу бир савия, ҳажм ва миқёсдир. Масалан, бир ўғри ёки киссавурни сатира қилиш қийиндир. Бу тоифадаги одамлар сатира даражасидан паст турадилар. Худди шундай, бир лўли ёки тиланчини ҳам сатира қилиш имконсиздир, чунки, уларнинг ҳам сатира орқали йўқотиши мумкин бўлган бир қадрияти, яна ҳам тўғрироги, сатира кулги остига олиши мумкин бўлган бир хислати йўқдир. Зеро, сатира асосан, объектнинг – жамият ёки шахснинг кундалик ҳаётдаги қусурларини эмас, балки, бу қусурларга манба бўлаётган бир ишонч, ғоя, эътиқод устидан қилинадиган кулгудир.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

Мустақилликкача бўлган масофа

(Мустақиллик куни муносабати билан)

Халқимиз ўз миллий мустақиллигини эълон қилганига 21 йил бўлибди, орадан шунча вақт ўтибди-ю, аммо ҳали ҳам  юртимизга ушбу мустақилликнинг нурлари етиб келганича йўқ. Гўё миллатимизга тегишли озодлик мисли кўрилмаган олис бир сайёрада юз берган-у, энди ушбу озодлик нурларининг бизга етиб келиши учун шунча муддат ҳам озлик қилмоқда.

Қуёш нурининг Ерга етиб келиши учун 8 дақиқа ва 19 лаҳза сарфланади, энди 21 йилдан бери бизга етиб келолмаётган Мустақиллик нурларининг қанчалар узоқликдаги бир сайёрадан келаётганини бир тасаввур қилиб кўринг. Аслида, бу  узоқлик, бу масофа халқ Шуури билан Мустақиллик туйғуси ўртасидаги узоқлик ва масофадир. Совет колониал тузуми миллатимиз онгидан Мустақиллик ва Озодлик туйғуларини шу қадар узоқлаштирган экан-ки, энди унинг нурлари бизга етиб келиши учун ҳатто 21 ёруғлик йили(“световой лет”) ҳам етмаяпти. Натижада бу қоронғуликка чидамаган баъзилар бугун “бундан кўра, мустақил бўлмаганимиз афзалроқ эди”, дейишгача бормоқдалар.

Бугун бизнинг, мухолифатнинг вазифаси Мустақиллик нурларини халққа тушунтириш, етказиш эмас, балки, Мустақиллик ҳилқатининг ўзини халқнинг қалбига жойлашдан иборат бўлмоғи лозим. Мухолифатнинг вазифаси масофаларни йўқ қилишдан иборат бўлиши керак: ҳоҳ бу – шуур билан тушунча ўртасидаги масофа, ҳоҳ халқ билан ҳокимият ўртасидаги ва ҳоҳ ўзи билан ватани ўртасидаги масофа бўлсин…

Аллоҳ Мустақиллик аталмиш манзилимизни яқин, масофасини қисқа қилсин!

Мақсуд Бекжон

01.09.2012

Oslo

Kategoriler:Сиёсат