Arşiv

Archive for Haziran 2021

“ЎРТАЧА” БЎЛИШДАН ЙИРОҚ ХАЛҚ

Астрологияда (Ибн Арабийга кўра) мамлакат ўлароқ Ўзбекистоннинг юлдузи Юпитер экан, Юпитернинг сифатини эса, “кўпайтирувчи”, “баракат берувчи” ўлароқ талқин қилишади мунажжимлар. Яъний, бу юлдуз яхшиликни ҳам ёмонликни ҳам кучайтириш хусусиятига эга. Яхшиликнинг кўпайиши ҳам, ёмонликнинг урчиши ҳам шу минтақа аҳолисининг ниятига боғлиқ. Аҳоли яхшиликка сафарбар бўлса, Юпитер яхшиликни мўл-кўл қилади ва агар ёмонликка йўналса, яна шу зайлда ёмонликни кўпайтиради.

Ўзбекистон аҳолисининг “ҳамма қатори” бўлиш шанси йуклиги туфайли хам, балки, халқимиз ҳақда “бундай фаришта халқ дунёда йўқ” каби мақтовлар баробарида, “дунёда булардан ҳам тубанроқ халқ йўқ” каби том тескари қутбдаги баҳолашларга гувоҳ бўламиз тез-тез. Ўзбек халқининг бундай “меъёрсиз”лиги, “ўртача”ликдан йироқлиги унинг: “Кеккайганга кеккайгин бошинг кўкка етгунча, эгилганга эгилгин бошинг ерга теккунча” каби меъёр ташқарсидаги мақолларида ҳам ўз аксини топган, дейиш мумкин.

Хуллас, қадим Рум мифолгиясида “Юпитерга рухсат қилинган нарса хўкиз учун таъқиқланган” қабилидаги иборани сал ўзгартирган ҳолда “Хўкизга рухсат қилинган нарса Юпитер учун таъқиқланган” шаклида ҳам айтиш мумкин.

МАҚСУД БЕКЖОН

04.06.2021

Kategoriler:Uncategorized