Arşiv

Archive for Aralık 2019

МАНҚУРТЛИК

 

Ўзбекистон президенти Ш.Мирзиёевнинг “Мухолифат ташқаридан олиб келинмаслиги керак, мамлакат ичкарисида пайдо бўлиши керак” деган гапига яна қайтайлик. Ташқаридаги мухолифатдан ичкарида пайдо бўлажак (пайдо бўлиши ҳам гумон бўлган) мухолифатнинг қандай фарқли хусусиятлари бўлади? Умуман, бундан чорак аср олдин мамлакатдан қувғин қилинган мухолифатнинг адолатсиз равишда қатағон қилинганини тан олмай туриб, мамлакат ичкарисида қандай қилиб янги мухолифатг қуриш мумкин? “Мухолифат” дегани бир савдо ширкати эмас-ки, бириси бекилса, ўрнига дарров иккинчиси қурилсин?

Мухолифат маънавий пойдеворга қурилади: мухолифат илдизлари, бир, икки, ўн ва ҳатто 30 йилга эмас, 100 йил ва ҳатто ундан олдинги даврдаги маънавий илдизларга – жадидларга, босмачилик ҳаракати ва миллий озодлик курашларига бориб улангандир. “ЭРК” партияси ва ёки “Бирлик” ҳаракати номлари осмондан олингани йўқ, бу партия ва ҳаракатлар аждодларимиз маънавий мероси билан чамбарчас боғланган ва ҳатто уларнинг тўғридан-тўғри давомчисидир.

Сиз ўз тарихингиз ва маънавий меросингизни унутиб, ўрнига нима қурмоқчисиз, қайси манқурт идеологияни барпо этмоқчисиз?

Мақсуд Бекжон

29.12.2019

Kategoriler:Сиёсат

Демократические выборы – результат уже сделанного Выбора

 

Демократические выборы – это просто результат, плод уже сделанного Выбора. А Выбор народа должен иметь место намного, намного раньше демократических выборов – право на демократические выборы должны завоевываться народом. То есть, народ прежде всего должен Выбрать Борьбу.

 

08.12.2019

Kategoriler:Сиёсат

ЯРИМ ТУНДА ОТГАН (Т)ОНГ МАНЗАРАЛАРИ

(Муҳаммад Солиҳ ва Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон сухбатларини тинглаб)

1980 йиллар бошида раҳматли отам Мадамин Бек билан шоир Омон Матжоннинг уйида меҳмонда бўлганимизда, у ерга биз каби меҳмон бўлиб келган кишилардан бири Муҳаммад Солиҳ ҳақида:”Солиҳ замонамиздан анча олдинга ўтиб кетган, биз ҳозир уни тушунмаймиз, аммо кейинроқ  унинг замони  келади ва одамлар уни тушуна бошлайди”, деган эди. Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Адабиёт