Arşiv
КИСЛОРОД ОЧЛИГИ
Кислород очлиги ҳар хил бўлиши мумкин. Қамоқ камерасининг сассиқ ҳидига қоришган тамаки тутуни ва оёқ остида худди бир афсонавий қора тупроқ сингари ёйилмиш қалин сигарет куллари қатламидан кўтарилаётган чанглар ичида бўғилган маҳбуснинг бир ютум тоза ҳаво ҳақидаги орзусини – кислород очлиги деб аташ мумкин.
Қатлиом
Русияда сўнгги йилларда мамлакат таркибидаги миллий мухториятларни бартараф этиш сиёсати интенсив равишда олиб борилмоқда. Бундай сиёсат, аслида, рус давлатчилиги учун янгилик эмас: чор империяси ҳукмронлиги даврида, кейинроқ рус-совет империяси пайтида ва ниҳоят, забт этган ерларининг анчасидан маҳрум бўлган бугунги Русия федерациясида ҳам миллий озчиликларни руслатириш, ассимилияция қилиш, уларни миллий-маданий-ҳудудий ўзликларидан маҳрум қилиш сиёсати ҳеч тўхтагани йўқ.