МУСТАҚИЛЛИК ТИЛДАН БОШЛАНАДИ

 

Бир гуруҳ русийзабон ўзбеклар ( атамани қаранг!) рус тилига давлат мақоми берилишини сўраб, Ўзбекистон раҳбарига мурожаат қилибди. Илгарироқ буларга ўхшаган яна бир гуруҳ Ўзбекистонга Русиядан бир неча минг рус тили ўқитувчисини олиб келиб, уларни ўзбек халқига кенг миқёсда русча ўргатишга жалб қилишни илтимос қилиб чиққан эди хукуматдан. Бу воқеалар бир-бири билан боғлиқ бўлмаслиги мумкин эмас. Чунки, бундай тоифа одамларнинг ташаббус билан чиқишлари Ўзбекистоннинг яқин тарихида ҳеч кўрилмаган бир ҳолдир. Мадомики, улар бир ташаббусга бел боғлаган эканлар, билинг-ки, уларнинг орқасида уларнинг белини боғлаган одамлар бор, акс ҳолда, ҳокимият қаршисида қаттиқроқ нафас олишдан ҳам қўрқадиган бу тоифа бундай иддаоли чиқиш қилишга журъат қилмаган бўларди.

Албатта, улар: “Ҳурматли президент, сиз бизга оёғингизни ялашни таъқиқлай олмайсиз, бу бизга нисбатан адолатсизликдир!”, деган шаклда президентга қарши “исён” қилишлари мумкин, зотан, бунга ўхшаган “исёнкор”ларни Советлар пайтида ва кейинроқ И.Каримов зулмати ҳукм сурган пайтларда кўп кўрдик. Бу “исёнкор” лаганбардорларнинг ўз жонбозликларида давлат раҳбари соғлиғи ва сиҳатини ҳатто давлат раҳбарининг ўзидан ҳам ҳимоя қилиш даражасида ақлдан озишлари мумкинлигини кўп кузатганмиз. Аммо давлат тили масаласи мазкур тоифа журъат қилиб ўртага ташлайдиган масала эмас, агар булар шу нарсага журъат қилган бўлслар, демак, уларнинг орқасида давлат миқёсидаги кучлар мавжудлиги шубҳасиздир.

Агар ҳақиқатан ҳам давлат мустақиллигига таҳдид солувчи бундай ғайри миллий овозлар бугунги ҳукумат тарафидан уюштирлаётган ва дастакланаётган бўлса, у ҳолда, Мирзиёев президентлик мақомига келганидан кейин “ислоҳотчи” сифатида қозонган озми-кўпми обрўйини ҳам тўла йўқотиши мумкин. Бундай иши билан у тарих саҳифасида ҳатто халқни ва мамлакатни абгор қилган диктатор Каримовдан ҳам тубанроқ ўринга қўйилиши эҳтимолдан узоқ эмас. Нега-ки, ҳатто миллат душмани Каримов ҳам рус тилини давлат тили қилишни хаёлига келтирмаган эди. Албатта, бу унинг давлат мустақиллиги учун қайғурганини англатмайди. 1990 йил баҳорида ўтказилган Иттифоқ референдумида ўзбек халқини СССРнинг сақлаб қолиниши учун овоз беришга чақирган ва кейинроқ Мустақиллик Декларациясига тиш-тирноғи билан қарши турган Каримовдай одамни мустақиллик курашчиси деб гумон қилиш кулгулидир. Ўзи асосан русча гапирган ва ўзбекчани чала-чулпа билган Каримовнинг рус тилини давлат тили қилмаганининг ягона сабаби – унинг дикататор сифатидаги ўз шахсий мустақиллигини сақлаб қолиш истаги эди. Рус тилига давлат мақоми берилиши Русиянинг унинг ишларига (давлатнинг ишларига эмас!) аралашишини қулайлаштиришига унинг ақли етарди.

Хуллас, Мирзиёев тарих саҳифаларида: “У ҳатто қонхўр Каримов ҳам қилмаган ишни қилди – давлат мустақиллигига зарба берди”, қабилидаги иснодли баҳо олмаслиги учун рус тилига давлат мақоми бериш сингари бугун кўтарилаётган фитналарга зудлик билан чек қўйиши керак бўлади.

Мақсуд Бекжон

03.05.2019

Reklamlar
Kategoriler:Сиёсат

ҚАДРИЯТЛАРНИНГ ЯНГИ БАҲОСИ

Ўзбек модерн метафорик шеърияти асосчиси Муҳаммад Солиҳнинг шеърларидан бирида “Кийим йўқ тинимсиз, тинимсиз кийишга” шаклидаги гениал бир ташбеҳ бор эди, бугунги Ғарб жамияти ҳозир бу шеърда ифода қилинган ҳолатнинг том аксини яшамоқда. Ғарб жамиятининг ҳозирги маънавий, руҳий ҳолатини юқорида келтирилган муҳташам сатрларга том тескари шаклда “Кийим йўқ тинимсиз, тинимсиз ечмоққа ” шаклида ифода этиш мумкин.

“Йўқотадиган нарсаси қолмаслик” – мудҳиш бир нуқтадир, бу нуқтани ҳаётга (“ҳаёга” дейиш хам мумкин) қўйилган нуқта десак лоф бўлмайди. Қуйидаги расмда оммавий равишда ечилиб, глобал бир миқёсда оғочларга осилган кўйлаклар акс этган.

Албатта, бир декаданс санъати тадқиқотчиси бу контрукцияни “Голгофа” ёки “Оммавий хочга михланиш” дея номлаёрок, бу хусусда узундан узоқ маъруза қилиши мумкиндир. Худди шундай шаклда бошқа бир киши, масалан, бир комик артист бу конструкцияни “Оммавий кийим қуритиш” деб ҳам номлаши мумкин ва эътироф этиш керак, бундай ном, ечилган кир кийимлар санъатнинг сўнгги ифода воситасига айланган жамиятда ушбу инсталлацияга берилган анча тўғри баҳо бўлар эди.

“Илгари “эксперимент” деб аталган нарсалар ҳозир “санъат” деб аталмокда”, деган эди 19 аср мутафаккирларидан бири.

Мақсуд Бекжон

06.04.2019

Kategoriler:Адабиёт

ТАФТ

 

Қояга отилган тош янглиғ
Шуурга урилар Хотира –
Зарбадан учқунлар сачрар атрофга.

Юлдуздан тафт истаган ҳорғин йўлчидай
Бу икки тош орасидан чиққан учқунда
Исинмоқчи бўлар тўнгган бир Юрак.

 

25.02.2019

Kategoriler:Шеърият

Божественный Промысел

Человек приобретает особый вес, когда смотришь на него как на продукт Провидение. Как Божественный Промысел человеческая тупость и злоба имеет такое же значение как ум и доброта. Если посмотреть на людской род с такой высоты, то есть, с точки зрения Провидения, многие люди перестали бы презирать друг-друга. Но беда в том, что мало кто в состоянии подняться на такую высоту.

М.Б.
25.01.2019

Kategoriler:Uncategorized

ОСМОНДАН НИМА ЁҒАДИ?

 

 

Адaбиётимизда Ёмғир ҳақида шу қадар кўп гўзал тасвирлар битилган-ки, бу сўзни талаффуз қилишнинг ўзиёқ руҳимизни кўк билан боғлаб, бизга романтик бир кайфият бахш этади. Аммо таассуфлар бўлсин-ки, “ёмғир” деган сўзда этимологик жиҳатдан ҳеч қандай илдиз йўқ, шу пайтгача бизнинг руҳимиз ва қулоғимизни эракалаб келган бу сўз сунъий, ясама, сохтадир. Бу сўз қайсидир тилшуноснинг фатвоси билан расмий мақомга эришиб, инсонлар қалбидаги ўзига оид бўлмаган тахтиравонга ўтириб, мана, қанча даврлардан бери ҳукм юритмоқда. Аслида, калблардаги тахтда ўтириши керак бўлган асл сўз худди Туркиядаги сингари “Ёғмир”дир. Хоразмда баъзан “ёғиш” деб ишлатиладиган бу сўз этимологияси “ёғмоқ” феъли устига қурилгандир. “Ёмғир” деган сўзни, аниқроғи, “ём” деган ўзакни эса, ўзбек-турк тилидаги ҳеч қандай тушунча билан боғлаб, изоҳлаб бўлмайди. Табиий, “ёмби олтин” деган сўзимиз бор, аммо бу иккита тушунчага юкланган мазмун бир-бирига сув билан ўтдай тескари, десак, лоф бўлмайди..

 

Худди шунга ўхшаш вазиятни бошқа туркий тилларда ҳам кўриш мумкин. Хусусан, якинда озарбойжон қардошимиз Натиқ Адилов билан ўтказган суҳбатимизда бизда салбий маънода, этимологик жиҳатдан тўғри бўлган “йўлдан озган”, маъносида ишлатиладиган “гумроҳ” сўзининг озарбойжон тилида, асосан ижобий маънода – “маҳкам, “қувватли”, “соғлом” маъносида ишлатилиши маълум бўлди. Тўғри, озарбойжон изоҳли луғатида бу сўз бир-бирига том қарама-қарши бўлган икки кўринишда, биринчисида “маҳкам, “қувватли”, “соғлом” маъносида берилган бўлса, икинчи кўринишда “йўлидан озмиш”, “тўғри йўлдан озмиш” шаклида берилган:

gümrah : sif. Qıvraq, möhkəm, sağlam, qüvvətli. Yaşına baxmayaraq, çox gümrahdır. – Odun götür, yaxşı yar; Yaxşı doğra, yaxşı yar; İyidi gümrah eylər; Qədirbilən yaxşı yar. (Bayatı). // Çevik, cəld, diribaş. Gümrah gənc. – Almurad cəld və gümrah hərəkətlə qalxıb ata mindi. İ.Əfəndiyev.

gümrah 2: sif. [fars.] köhn. Yolunu azmış, doğru yoldan sapmış. [Əjdər:] Düşərək çöllərə, Allaha pənah; Biz də qaçaqlartək olarıq gümrah! H.K.Sanılı. ..[İnsanlar] dinəmi yavıq gələcəklər, ya gümrah olacaqlar. C.Məmmədquluzadə.

 

Бундай ақлга сиғмас мантиққа суяниб, изоҳли луғатлар тузган тилшунослар ҳақидаги энг ижобий фикримиз – улар миллий тил ва маданиятимизга қарши фаолият олиб борган конспирологик ҳаракатнинг бир парчаси эдилар, деган баҳо бўлиши мумкин, холос.

Ҳеч шубҳасиз, советлар даврида тузилган изоҳли ва имловий луғатлaрда бундай ноилмий, мантиқсиз сўзлар етарлича топилади, мен бу ҳақда ўтган асрнинг 80 йилларида, ўзбек тилига давлат тили мақоми беришга оид мунозараларда кўп гапирдим, ёздим. Хусусан, вилоятлардаги лаҳжаларни, айниқса, Хоразм лаҳжасини заррача ҳам инобатга олмай тузилган сунъий луғатларга чек қўйиш керак. Масалан, Норвегияда мамлакатдаги барча лаҳжалар, хатто, эски Норвег тили хам расмий тил сифатида қабул қилинган.

04.01.2019

Kategoriler:Маданият

МУҲОЖИРНИНГ ВАТАНИ

Бу ҳилқат билан боғлиқ бўлган хотиралар худди минг йиллар илгари сўнган юлдузнинг нурлари каби муҳожир кўзини ва руҳини аллалашда давом этади. Юлдуз йўқ, аммо унинг нурлари келишда давом этмокда. Бу юлдузнинг аллақачон йўқликка юз тутганини англаши учун боёқиш муҳожирга яна бир неча минг йил керак бўлади.
24.11.2018
Kategoriler:Адабиёт

КОНФОРМИЗМ ВА ВАТАНПАРВАРЛИК

1980 йиллар охирида, Ўзбекистон Ҳужжатли фильмлар кинсотудиясида ишлаган пайтларимда шу ерда ишлайдиган режиссерлардан бири ўзининг “Ўзбекфильм”да ишлайдиган бир режиссер-ла ўтказган мулоқоти ҳақида гапириб берди. Суҳбатдошимнинг айитишча, “Ўзбекфильм”да ишлайдиган кинорежиссер ўша пайтларда “Қасоскорнинг олтин боши” номли сценарий ёзиб, шу сценарий бўйича олинаётган кинолавҳалар муҳокамасида иштирок этаётган шоир Муҳаммад Солиҳнинг бошқаларга қўяётган талабчанлигидан нолиб, шундай дебди:”Салих от всех требует чтобы они были борцами, но я не борец и не хочу бороться, а ему нравится бороться, пусть сам борется, зачем других к этому принуждать?”(Ўзбекчаси:”Солиҳ ҳаммадан курашчи бўлишни талаб Қилади, аммо мен курашчи эмасман ве мен курашишни истамайман, унга эса, курашиш ёқади, ўзи курашаверсин, бошқаларни бунга мажбур қилишнинг нима кераги бор?”). Бундай гапларни ҳатто ўша Қайта куриш сиёсати деб номланган либерализм шабадалари эсаётган бир онда ҳам тез-тез эшитиш мумкин эди. Бу даврдан олдинги Турғунлик ва ундан кейинги Каримов диктатураси ҳақида эса, гапириб ўтирмаса ҳам бўлади.

Аммо қизиғи шунда-ки, бундай инерт ва кнформист тоифанинг бир қисми кейинроқ, Каримов режимига қилган узоқ йиллик садоқатли хизматларидан сўнг бирдан, кутилмаганда кўзлари очилиб, шу пайтгача кўзи ўнгида узоқ йиллардан бери амалга оширилган режим жиноятларини “кўра бошладилар” ва “диссидент”га, ҳатто овози энг юксак чиқадиган “диссидент”га айландилар ва ҳатто эски диссидентларга, самимий курашчи, ватанпарварларга насиҳатлар ва ҳатто ифтиролар ҳам кила бошладилар. Бу тоифанинг бир қисми, Ўзбекистон миллий хавфсизлиги тарафидан мухолифат ичига киргизилган каламушлар бўлса, бошқа бир қисми режимга қилган садоқатли хизматига қарамaй, шунга лойиқ мукофот ололмаган аламазадлар эди. У ҳолда ҳам, бу ҳолда ҳам, бу – халқ дарди билан иши йўқ бир тоифа бўлиб, уларнинг асос мақсади – ўз қурсоқлари эди.

Умуман, ҳозирги кунга келиб, ўзбек диссидентлик ҳаракати ичида жуда кўп сохта қаҳрамонлар пайдо бўлди. Аслида, бундай сохта қаҳрамонларнинг яратилиш схемаси жуда жўн, масалан, бу схемага мисол бўладиган, ўзим гувоҳ бўлган бир воқеани сўзлаб бераман. Мустақиллик ҳаракати тафсилотларидан унча хабари бўлмаган диссидентлардан бири Мустақиллик кунига атаб, “Мустақиллик учун курашган инсонлар” сарлавҳаси остида рўйхат туза бошлади ва рўйхатнинг  тепасидаги ўринлардан бирига бир журналистнинг исмини ёзди. Бу журналист ўз номини бундай ғаройиб рўйхат тепасида кўриб, ҳайратга тушди ва “ҳай, биродарлар, мен мустақиллик учун курашганим йўқ-ку, мен доим Совет Иттифоқининг сақланиб колишини истаганман, ҳозир қам Совет Иттифоқи қайтиб келишини орзу қиламан, мен ҳатто Каримов сиёсатига ҳам қарши эмас эдим, фақат 1999 йил воқеларидан кейин, фикрим ўзгарди”,  деди самимият билан. Агар бу журналист самимий бўлмаганида эди, у бугун мутлақо мустақиллик курашчилари рўйхатининг бошида турган бўлар эди.

Мустақиллик арафасида Конформист қандай қилиб, “Диссидент”га  айланишиига доир яна бир ибратли воқеани менга  “бирлик”чилардан бири сўзлаб берган эди. Унинг айтишича, ҳаракат аъзоларидан бирини милиция олиб кетибди, маҳалладилар билан буни муҳокама қилишаётганда, у ердаги конформист фаоллардан бири:”Э, айби бордир-ки, милиция олиб кетган, айби бўлмаса, нимага олиб кетади?” деб ақл авваллик қилибди. Мухолифатчи:”Ҳеч кандай айби йўқ эди”, дейишига қарамай, бояги одам ўз сўзида туриб олибди. Орадан бир ҳафта ўтмай, ушбу конформистнинг ўзи мухолифатчининг олдига йиғлаб келиб, ўғлини милиция олиб кетганини, унинг чўнтагига наркотик ташлаб, қамашганини айтиб, зор йиғлабди. Бундай воқеадан хафа бўлиш ўрнига хурсанд бўлган мухолифатчи уни мазах қилиб:”Айби бордир-ки, қамашган, бизнинг милиция айбсизларни қамамайди, бир ҳафта олдин айтган гаплариниз эсингиздами?”, деб кулган.

Конформизм ва ватанпарварлик туйғуларига оид яна бир воқеа билан рисолани битиришимиз мумкин. “ЭРК” партияcи энди тузилган пайтларда партия раҳбари Муҳаммад Солиҳнинг шофери менга ўз маҳалласидаги қариялардан бири билан ўтказган диалогини гапириб берди. Унинг айтишича, қария Муҳаммад Солиҳ ҳақида гапирар экан, “Нима қилади мансабга интилавериб, тинчгина юравермайдими?” дебди. Бунга жавобан, шофер:”У киши сизлар учун қайғуряпти, сизлар ҳам яхши яшашингизни истайди, у ўзига тўқ, бой одам, агар истаса, ҳозир ҳам мазза қилиб яшаши мумкин”, деганидан кейин чол бирдан ўзгариб, Муҳаммад Солиҳни дуо қила бошлабди.

Хуллас, Конформистдаги комфорт ва дискомфорт ҳисси фақат унинг ўз шахси билан боғлиқ бўлса, Ватанпарвардаги бундай ҳис унинг Халқи билан боғлангандир.

 

Мақсуд Бекжон

 

17.11.2018

ЯРАТУВЧАН МАҲКУМЛИК

 

 

Илгари уйғур фатализми ҳақида ёзгандим. Шу йил ёз ойида Туркияни кезар эканман, мустақил – иқтисодий, ҳарбий ва сиёсий жиҳатдан ислом дунёсида энг кучли ҳисобланган бу мамлакат аҳолисининг миллий шуурли, ватанпарвар қисмида айнан ўша ишғол остида яшаётган уйғурларда бўлган фатализмни, Қадарга маҳкумлик туйғусини кўрдим. Тасодифан бир автобус ҳайдовчиси билан гаплашиб қолганимда, унинг икки-учта одатий, кундалик  жумлалардан сўнг ҳеч қандай боғсиз, “кўприк”сиз ҳаёт-мамот сингари юксак бир мавзуга кўчиши, ўзларининг ватан ҳимояси учун ҳар лаҳзада ўлишга тайёр эканлиги ҳақида гапира бошлаши мени, худди илгари бошқа ватанпарвар турклар билан суҳбатда бўлгани каби, яна бир марта ҳайратга солди. “Бизнинг кетадиган жойимиз йўқ, бизнинг Ватан учун курашиб, ўлмакдан бошқа ҳеч чорамиз йўқ”, деди у маҳкум бир оҳангда. Ундаги бу маҳкумлик қарийиб ирсий бир туйғу эди – назаримда,турклар Анадолига кўчиб келганидан бери ўтган 900 йиллик давр мобайнида улар кўрсатган бутун қаҳрамонликлар заъмирида ана шу маҳкумлик туйғуси ётгандай..

 

Хитойликлар томонида ишғол этилиб, улар томонидан ассимиляция ва қатлиом қилинаётган Шарқий Туркистон аҳолиси билан, Туркия ҳудудини 900 йил аввал  фатҳ этиб, бутун бу давр мобайнида ўзларининг маҳаллий аҳоли тарафидан ассимиляция ва қатлиом қилинишига қарши доимий сафарбар ҳолатда бўлган турклар такдирида ва кайфиятида мудҳиш бир ўхшашлик бор эди. Яна бошқа бир турк, Миллиятчи Ҳаракат Партиясининг ветеранларидан бирининг Ватан ҳақида бундан 20 йилча олдин айтган сўзлари янада фожеалироқ эди, у айнан шундай деди:”Агар бир кун душманларимиз бизни бу ердан қувиб чиқарса, бизнинг ота юртимиз – Туркистондан бошқа борадиган жойимиз йўқ”.

 

Энди, ҳаётининг ҳар лаҳзасини шундай туйғу билан яшаётган бутун бошли бир миллатнинг кундалик ҳаётини тасаввур қилиб кўринг. Боши берк маконга кириб қолган руҳ энергиясининг нақадар таҳликали эканини бир кўз олдингизга келтиринг. Бизнинг боболаримиз Туркистон чўлу-биёбонларида, водий ва воҳа кенгликларида ўзларидан бошқа биронта ёт улусни учратмай от чоптирар экан, улардаги руҳ хам ҳадсиз кенгликларга ёйилиб, сингиб, қаршилик кўрмаган ҳар қандай энергия сингари ўзидаги қувватни йўқотганини, руҳимиз худди камоннинг бўшашиб қолган ипи сингари яроқсиз ҳолга келганини ирсий бир хотира билан чуқур ҳис этамиз.

 

05.11.2018

Kategoriler:Тарих

СОВЕТ МАНҚУРТЛИГИ ҲАҚИДА

 

(Жириновскийнинг Ўзбекистон сафарига доир мулоҳазалар)

Совет манқуртлигининг табиати мени ҳайратга солади, бу манқуртлик илдизлари ҳақида кўп ўйлайман. Албатта, манқурт психолoгияси заминида зеҳний, маънавий муаммолар билан бир қаторда ижтимоий сабаблар ҳам ётгани шубҳасиздир. Бундай сабаблардан бирининг манзараси, наздимда, қуйидагидайдир.

Совет йўқсиллиги аксарият одамларда маиший турмушга доир буюк бир ҳарислик, ташналикни устувор қилди. Йўқсиллик худди бир Лупа сингари ҳаётнинг энг майда жиҳатларини, воқеа ва ҳодисаларини йирик, аҳамиятли қилиб кўрсатар эди. Шу маънода совет одамлари кўзидаги бу йўқсиллик Линзасини, ҳеч иккиланмай, бахт-саодат манбаи деб аташ мумкин эди. Совет бахтиёрлиги моҳияти “Қоникиш” эмас, “Қаноат” бўлган. Албатта, фалсафий нуқтадан қараганда, бу икки ҳолатнинг бир-биридан фарки йўқ, дейиш мумкин, нега-ки, агар мавзу фақат бахт бўлса, бу бахтгнинг сабаби нима эканлиги кимни қизиқтиради? Яъний, бундай “фалсафий” заминда ҳатто Диоген сингари бочка ичида ўтириб ҳам бахтли бўлиш мумкин.

Бугун совет даврини носталгия билан эслаётганлар йўқсулликдан бунёд бўлган ўша “саодатли онлари”ни соғинаётган қуллардир. Бундай тоифанинг тубан соғинчига на ўз халқининг қуллардай эксплуатация қилингани ва таҳқирлангани, на оғир ҳаётга дош беролмай, ўзини ёққан минглаб ўзбек аёлларининг жувонмаг бўлган умри, на пахта далаларида ишлатилган кимёвий дорилар оқибатида халқ орасида ёппасига пуштсизлик ва хасталикларнинг авж олгани, ўлимлар сони кўпайгани, на Ўзбекистоннинг бутун ер ости ва ер усти бойликлари рус босқинчилари тарафидан талон-тарож қилингани, на мамлакат экологияси ва заминнинг асрларга етгулик даражада заҳарланиб, ифлослантирилгани ва на денгиз ва дарёларнинг қуритилиб, йўқ этилгани моне бўлaолaди. Бундай манфур тоифанинг носталгиясига ҳатто уларнинг ўз аждодларининг босқинчилар тарaфидан қатлиом қилингани-ю, тарих ва маданиятининг бузилиб, йўқ этилгани ҳам ҳеч ҳалақит бермайди.

 

03.11.2018

Kategoriler:Сиёсат

НА ЛИБЕРАЛЛИК, НА-ДА ДИКТАТОРЛИК МАСЪУЛИЯТДАН ҚУТҚАРАДИ

Репрессияларнинг давом этаётгани сўнгги пайтларда ўтказаётган ислоҳотлари туфайли Мирзиёев шахси (ҳукумати, демаймиз, чунки, Ўзбекистондаги тузум авторитардир) қозонаётган сиёсий капитални йўққа чиқаради. Мирзиёев бундай бўлишини истайдими? Менимча, истамайди.

У ҳолда, ўлкада пайдо бўлган сиёсий коллизияни изоҳлашда қизиқ бир дилемма ўртага чиқади: авторитар бир сиёсий тузум механизмларидан бирининг (масалан, МХХнинг) бу тузум раҳбарининг иродасига зид ҳаракат қилиши тузум раҳбарининг авторитарлигини (авторитетини, дейиш хам мумкин) инкор қиладими? Агар инкор этса, бу нарса Мирзиёевнинг авторитар эмас, либераллигини (ҳар ҳолда, сиёсий репрессияларга муносабатда либерал – парадокс) билдирадими ёки унинг сиёсий иродасининг заифлигини англатадими?

Нима бўлганда ҳам шуниси аниқ-ки,ўлкада юз бераётган воқеаларга асосий масъул бўлган киши – давлат бошлиғидир. На унинг диктаторлиги, на-да авторитар ёки либераллиги уни бу масъулиятдан халос қила олади.

06.01.2018

ТАҚРИЗ

1

Бу –
Мукаммал бир бўшлиқ эди,
Бу-
Ўзини-ўзи тўлдирган
ЗИЧ бир бўшлиқ эди.

2

Ичидаги туйғу эмас,
Туйғу ҳақидаги ТУШУНЧА эди.

 

03.10.2018

Kategoriler:Шеърият

БЎШЛИҚНИНГ ТЎЛДИРИЛИШИ

Ўзбекистон маориф вазирлиги Россиядан 25.000 нафар рус тили ўқитувчиси юборишини илтимос қилибди…
Ажойиб фикр! Аҳолига рус тилини ўргатиш учун 25 минг рус ўқитувчисини, инглиз тилини ўргатиш учун эса, яна шунча миқдорда инглизни таклиф этиш керак. Бундан ташқари, француз, немис, араб тилларини ўрганишга иштиёқмандлар хам топилади, улардан ҳам шунча миқдорда чет элдан ўкитувчи таклиф килинса, яхши бўлади.

Бу билан чекланилса, тўғри бўлмайди, маорифни яхшилаш учун, юқорида номи зикр этилган халқлардан маориф вазирлигини тўлдирадиган миқдорда вазирлик ва амалдорлик лавозимларига ақлли мутахассисларни ҳам таклиф қилиш керак.

Энг муҳими эса, давлатни бошқариш учун президент ва министрликлар ва бошқа давлат тизими раҳбарликларидаги лавозимларга катта бир контингент лозим бўлади, уларни ҳам таклиф килиш керак чет эллардан.

Ва ниҳоят, халқ халқ бўлиши учун Ўзбекистонга четдан 32 миллионлик аҳоли келтирилса, айни муддао бўларди.

26.09.2018

Kategoriler:Сиёсат

ИСРОФ ҚИЛМА УФҚНИ

 IMG_0261

 

Сўзга харжлама бу мовий осмонни,

Исроф қилма уфқни таърифларга,

Сарфлама ташбеҳга бу тенгсиз онни –

Зое қилма ҳашамни ҳарфларга.

 

Сени аврамасин башар матлаби –

Таърифга тушкунлик, сўзга ўсаллик.

Кўксингда яшасин Ҳарамда каби

Ирод қилинмaган номсиз Гўзаллик.

 

10.02.2018

 

Kategoriler:Шеърият

ГИПОТЕТИК ВАТАНПАРВАРНИНГ ГИПНОТИК МУОЛАЖАСИ

(роман учун мавзу)

Ватанпарвар ўз Ватанига бўлган севгисини “фош” қилиш учун, бу севгининг ўзи ўйлагандай самимий эмаслигини, унинг таъмага, манфаатга қурилганини исботлаш учун ўзига саноқсиз сабабларни келтиради, минглаб тахмин ва гумонларни айтади, юзлаб гипотезаларни қуради ва бу тахмин ва гумонларнинг лоақал биттаси ўзининг наздида салгина ҳақиқатга якинроқ бўлиб кўринса, бирдан тинчланади, ўзини анча бахтли ва ақллироқ ҳис қилади, кўксидаги мажҳуллик тарқагандай бўлади, энг муҳими, ўзининг у “қадар ҳам анойи” эмаслиги борасидаги ўз хулосасидан чуқур қониқиш туяди.

04.02.2018

Kategoriler:Сиёсат

МАНҚУРТЛИКНИНГ ЯНГИ КЎРИНИШИ

Сўнгги пайтларда ўзбеклар орасида “ислом – араблар дини” дейдиган бир тоифа пайдо бўлди. Бу гапни айтаётганларнинг аждодлари, агар улар ҳақиқатан ўзбек бўлган бўлса, энг ози билан бир минг икки юз йилдан бери ислом динини ўзининг дини деб келганлиги аниқдир.

“Ислом – арабларнинг дини” дейдиганларнинг мусулмон ота-боболари “ислом бизнинг динимиз” деб яшаб ўтгани уларнинг араб бўлганини билдирадими? Агар шундай бўлса, исломга тош отаётган бу манқуртнинг ўзи қандай килиб, турк бўлиб қолган? Ҳатто бу манқуртнинг гапларидан келиб чиқаётган “менинг аждодларим минг йилдан ошикроқ пайтдан бери аҳмоқ бўлиб келган, мен улардан ақллироқман, исломни рад этиб, “тангричи” бўламан”, деган ақлдан ташқаридаги хулосани теоретик ўлароқ қабул қилинганида ҳам унинг минг йил давомида мусулмон бўлиб келган “аҳмоқ” аждодларидан олдинги “аклли” аждодларининг “тангричи” бўлганига ҳам ҳеч қандай кафолат йўқ, чунки, туркларда тангричиликдан ташқари бутпарастлик ҳам, оташпарстлик ҳам, шомонизм хам бўлган.

 

17.10.2017

Kategoriler:Uncategorized

БОРЛИҚСИЗ ИСМ

 

 

Ўзбек Ватанпарварининг ўз халқига бўлган сабабсиз севгиси ҳақида кўп ўйлайман. Бу севги сабабсиздир, чунки, биринчидан, халқ деган ҳилқатни шу пайтгача ҳеч ким ҳеч қаерда кўрмаган; боз устига, ватанпарвар номи бор-у, ўзи йўқ ушбу ҳилқатдан унинг севилишига сабаб бўлувчи бирон бир яхшилик ҳам кўрмаган. Аксинча, “халқ вакиллари” сифатида тақдим қилинган зотлардан бу бечора ватанпарвар доим “уйинг куйгур бузғунчи”, “юртбошимизни тинч қўй” қабилидаги лаънат ва қарғишлардан бошқа ҳеч нарса эшитмаган. Агар, худо кўрсатмасин, ватанпарварнинг бошига бирон бир фалокат келса, “халқим” деб ўз жонини гаровга қўйган бу инсонга ёрдам кўрсатиш у ёқда турсин, аксинча, номи бор-у, ўзи йўқ бу борлиқ тамсилчилари “ҳа-а, бузғунчи, қўлга тушдингми,энди жазонгни оласан”, дея мазах қилганига кўп гувоҳ бўлганмиз. Бугун МХХ ертўласида қийноқлар ичида инграётган ватанпарвар Бобомурод Абдулла ўз “халқ”ига бўлган севгиси учун ана шундай товон тўлаяпти.

 

Ёзувчи дўстим Набижон Боқий МХХ ертўласида қийноқларга солинаётган Бобомурод Абдулла ҳақида ёзар экан, уни ўтган асрнинг 30 йилларида айнан шу ертўлада, айнан шу машъум октябр кунларида қатл этилган Чўлпон, Фитрат, Абдулла Қодирий каби ўзбек ватанпарвар ёзувчилари билан солиштирибди. Бугунги кун билан Тарихни шу шаклда БОҒЛАШ мавзуга энг табиий, энг мантиқли ёндошиш бўлишига қарамай, Ўзбекистондаги фақат бир-иккита ёзувчигина, гарчи, юмшоқ бир шаклда бўлса ҳам, шундай фикрлашга ботинади.

 

Аксари ёзувчиларимиз 1930 йилларда қатaғон қилинган миллатпарвар ёзувчи ва зиёлиларимизнинг аянчли тақдири ҳақида ҳаяжон билан гапирар эканлар, ўзларидаги бу пафоснинг соғлом ақл соҳиблари наздида нақадар сохта ва кулгули кўринаётганини ҳеч англамайдилар. Улардаги бу пафосни бир пул қилаётган нарса – 30 йиллардаги қатағонларнинг бугун ҳам ушбу ёзувчилар кўзи олдида, бурни тагида давом этаётгани ва буни улар кўришни истамаётгани, бугунги кундаги қатоғонларни ўтмишдаги катағонлар билан боғлашга журъат қилмаётганидир.

 

Ўзбек классиги, ўзбек ватанпарвари Абдулла Қодирийнинг “Мозийга қайтиб иш кўриш хайрлидир”, деган жумласини ишлатишни яхши кўрадиган ёзувчиларимиз 30 йиллар қатaғонлари ҳақида ёзиб, бугунги қатaғонлар қақида сукут сақлар экан, уларнинг мияларида фақат “Мозийга қайтиб иш кўриш таҳликасиздир” деган фикр чарх урадиган кўринади.

 

Ҳеч бўлмаганда фожеали ўтмиш ҳақида гапиришга Маънавий Ҳақ қозониш учун ҳам ўзбек ёувчилари ва зиёлилари бугун МХХ ертўласида мислсиз қийноқларга солинаётган журналист Бобомурод Абдулла ҳақида бонг уришлари, ҳукуматга мурожаат қилиб, журналистни зудлик билан қамоқдан озод этишларини талаб қилишлари лозим.

 

Мақсуд Бекжон

 

07.10.2017

Kategoriler:Сиёсат

ЯХШИ ГУМОН

Яхши гумонда бўлиш яхши хислат.

Масалан, мухолифатдаги кўпчилик шу кунгача Ўзбекистоннинг янги президентига яхши гумонда бўлиб келди.

Шавкат Мирзиёев ўзи яхши одам, аммо атрофидагилар ёмон, деган яхши гумон кенг ёйилди.

Лекин мухолиф фикрдаги одамларга қарши сўнгги кунларда ўтказилётган қатоғонлар янги президентга кўрсатиб келинган бу яхши гумонни анча задалади.

Энди бу яхши гумонни тарк этаётганлар сони аста секин кўпайиб бораётир, яхши гумонда қолиш истагидаги одамлар учун эса, аргумент ҳам қолмаяпти.

Хуллас, агар мамлaкатадаги сиёсий жараён шу тарзда давом этса, яқинда ҳатто энг собит яхши гумондаги одамлар учун ҳам: “Мирзиёев ўзи яхши одам, шунинг учун ҳам унинг мамлакатда халққа қилинаётган зулмга алоқаси йўқ, бошқача айтганда, у мамлакатни бошқармаяпти” қабилидаги гапдан бошқа далил қолмаслиги мукаррар.

Аммо бундай гапни яхши гумон деб аташнинг ўзи гумон.

Мақсуд Бекжон
29.09.2017

Kategoriler:Сиёсат

ИБРАТ

 

Яқинда интернетда ўқитувчиларни калтаклаётган ҳоким акс этган видео лавҳалар тарқатилгандан бери бу лавҳаларни кўрганлар уни қизғин муҳокама этар эканлар, ёдимга тоғам (дойим) Жумабой дойи ҳақда раҳматли отам сўзлаб берган бир ҳикоя тушди. 1960 йилларда, советлар тузумининг энг мустаҳкам бўлган пайтларида, қишлоғимизга туман компартиясининг биринчи котиби, яъний, мавқеи жиҳатдан бугунги туман ҳокими даражасидаги бир мансабдор ташриф буюради. У пахта далаларини текшириб, кезиб юрар экан, қаршисига тасодифан ўша пайтда колхозда кассир бўлиб ишлаётган Жумабой дойим чиқиб қолади. Компартия биринчи котиби уни кўрган заҳоти “Бу бекорчи ким, бор, фалон жойга бориб, фалон кишини чақириб кел” дея ўшқиради дойимга. Дойим ғурурли одам бўлгани учун “бор, ишингни қил”, деб жавоб беради. Бундай муомаладан қутуриб кетган мансабдор дойимни болахонадор қилиб сўка бошлайди. Сўкишни эшитган дойим бир сакраб, ҳокимнинг олдига боради-да, ёнидаги мулозимларнинг ҳай-ҳайлашига карамай, уни бир уриб, ерга ағдаради. Мулозимлар “милитсия чақиринглар” дея қий-чув кўтара бошлагач, дойим тезда у ерни тарк этиб, уйига келади-да, қамалишдан қўрқиб, ҳаялламай Тошўғуздаги (ҳозир Туркманистон ҳудудига қарашли эски Хоразм ерлари) қариндошлармизникига кетиб қолади. У ерда бир неча ой, то ола-ғовурлар бости-бости бўлгунича қолиб кетади. Яъний, дойим ҳокимнинг ҳақоратига жавоб қайтарар экан, бунинг оқибатлари ҳақида ўйлаб ўтирмаган. Бундай кишилар ҳақда 19 асрда рус босқинчиларига қарши кураш олиб борган доғистонлик мужоҳид имом Шомил “Жасур одам таҳлика қаршисида ўз ҳаракатининг оқибатини ўйлаб ўтирмайди”, деган экан.

Мақсуд Бекжон

15.09.2017

Расмда Жумабой дойим (ўнгда, қўлида Муҳаммад акамнинг фарзанди билан) ва отам Мадаминбек (чапда).

Kategoriler:Uncategorized

ИККИ ЮЗЛИЛИК

 

Бугун Ўзбекистон сиёсий муҳитида қонхўр диктатор Ислом Каримов бошқаруви пайтида кўзга ташланмаган ноёб бир ИККИ ЮЗЛИЛИК пайдо бўлди.

Ўлкадаги Сиёсий муҳитнинг биринчи юзи мамлакатда барча жабҳаларда ислоҳотлар ўтказишга ваъда бераётган ва шундай қилишига кўпчилик умид қилаётган янги президент Шавкат Мирзиёев бўлса, унинг иккинчи юзи ўлкани шундай ислоҳотларга муҳтож қилган ва энди ҳайкаллар, хотира ва идеология сифатида иккинчи умрини бошлаётган собиқ ҳукмдор Ислом Каримовдир.

Худди қадим Pим мифологиясидаги Янусники сингари том қарама қарши томонга қараган бу иккита юзнинг қайси бирига ишониш – бугунги ўзбек жамиятининг энг чигал жумбоқларидан бирига айланди.

Мақсуд Бекжон

31.08.2017

Kategoriler:Сиёсат

ҒАЙРИ СИЁСИЙ ЖУМЛА

 

Турк сиёсатчилари нутқлари ва маърузаларида мени энг кўп ҳайратга соладиган жумла “Бу ерларни биз ватан эттигимизда” қабилидаги жумладир. Бу мутлақо ғайри сиёсий бир жумладир. Айниқса, аҳолисининг каттагина бир кисми ўртасида сепаратизм, бўлгинчилик кайфияти кучли бўлган ва атрофида бу тупроқларни ўзларининг азалий ерлари деб ҳисоблайдиган турли хил улуслар яшаётган Туркияда бундай жумлани ишлатиш бир ватанпарвар турк сиёсатчиси учун (албатта, ХДП каби бўлгинчи кайфиятдаги партия мансублари бундан мустасно) сиёсий хатодир. Бу жумла тарихчиларнинг, ёзувчи ва журналистларнинг жумласи бўлиши мумкин, аммо у ўз ватани бутунлигини истаган бир сиёсатчининг жумласи эмас.

Масалан, Норвегияга ўз номини берган норвеглар бу ерларнинг туб аҳолиси бўлмаган, бу ернинг аборигенлари сами (финн-угор груруҳига мансуб) халкидир, аммо норвег сиёсатчилари ҳеч қачон “биз бу ерларни ватан эттигимизда” сингари жумлани ишлатмайди. Худди шу гапни бундан 500 йил олидн ҳиндуларнинг ерларини ишғол этиб, ўзлариники килган америкаликлар ҳақда ҳам, худди шундай давр ичида улкан Сибир ерларини ишғол этиб, ўзлариники қилган руслар ҳақда ҳам, Австралияни ишғол этган инглиз австралияликлар ҳақда ҳам, этрусклар ерини ўзларини қилган италиёнлар ҳақда ҳам, бундан 2500 йил олдин мидияликлар ерини ишғол этиб, ўзлариники қилган бугунги эронликлар ҳақида ҳам айтиш мумкин.

Халқлар доим қаердандир келиб, маълум бир заминни ватан қилганлар, заминга азалдан мутлоқ эгалик қилган биронта ҳам ирқ йўқдир. Зотан, бугунги ирқ ва халқлар Жаннатдан Ерга “эмиграция” қилинган Одам ота ва Момо Ҳавонинг зурёдларидир. Шундай экан, Туркия сиёсатчилари ўзларининг “биз бу ерларни Ватан эттигимизда” жумласи мамлакат ерларига кўз тиккан турли хил боши бузуқларда Туркияни парчалаш васвасини кучайтиришдан бошқа нарсага ярамаслигини англаб етишлари керак.

 

Мақсуд Бекжон

 

26.06.2017

Kategoriler:Сиёсат

САМИМИЯТ ТУРЛАРИ

1995 йил ноябр ойида Бокуда бўлиб ўтган BBС радиоси журналистлари семинарида украиналик таниқли журналист Микола Вересень менга ўзининг қизиқ бир кузатишини айтиб қолди, у бу кузатишини:”Сиз мусулмонлар бир-бирларингиз билан самимий, мусулмон бўлмаганлар билан эса, носамимий гаплашасизлар”, қабилидаги сўзлар билан ифода қилди. Мен унга “агар биз сенга мусулмонга муoмала қилгандай муомала қилганимизда эди, сен бизни тушунмаган ва ҳатто биздан хафа ҳам бўлган бўлардинг, чунки, биз сенга минг йиллик анъаналарга таянган ўз ҳатти-ҳаракатларимиз ва калималаримиз ортида ётган мазмунни тушунтириб ўтириш мажбуриятида қолган бўлардик ва сўнг, бу ҳам етмагандай, сен бу изоҳларимизнинг ҳаммасини “ҳазм” қилиб,тушуниб етишингни яна минг йил ўтириб кутишимизга тўғри келган бўларди. Шу сабабли биз сенга сен учун тушунарли бўлган самимиятни кўрсатамиз ва бундан сен хафа эмас, хурсанд бўлишинг керак”, деганимдан сўнг у хохолаб кулиб юборди ва бундай талқинни қабул қилиб, қўлимни самимий қисди.

Ўтган куни бу мавзуга доир, аммо юқоридаги воқеага моҳиятан том тескари бир яна бир ходиса гувоҳи бўлдим: 18 йил қамоқда ётиб, озодликка чиккан акам Муҳаммад Бекжон журналистларга берган интервюсида ўз оғаси Муҳаммад Солиҳ билан ҳаяжон туфайли салом-аликдан наригa ўтиб, дурустроқ гаплашолмаганини айтди – ака-уканинг 18 йиллик ҳижрони олдида ҳеч бир сўз етарлича ифода қувватига эга эмаслиги кундай равшан эди. Айникса, туйғу ва унинг ифодаси ўртасидаги диссонансдан энг эҳтиёт бўлган одам ва унинг “хатим қисқа бўлди, она, сенинг уйқунг каби қисқа, аммо етар юзларингга боссанг..” ва ёки “мен сенга талпиндим, мен сенга чопдим … ва ниҳоят топдим, аммо бир сўз хам айтолмай ёнингдан ўтдим”, сингари эталонга айланган шеърий сатрлар муаллифи шоир Муҳаммад Солиҳ учун бундай ҳолат кутилмаган ҳолат эмас эди. Бу ҳолат икки соат бир ҳужрада жим ўтириб, охирида “жуда яхши суҳбат бўлди”, дея тарқалиб кетган икки мутассaуф ҳақдаги ривоятни эслатди менга. Яъний, самимиятнинг кўриниши эди бу ҳам. Қардош руҳларнинг самимияти, сўзларга эҳтиёж туймаган руҳларнинг самимияти эди бу…

Мақсуд Бекжон

25.02.2017

Kategoriler:Адабиёт

БУЮК ИДЕОЛОГИК ЧАТНОҚ

uten navn

“Фарзандимиз отасиз, онасиз яшаши мумкин, аммо Ватансиз яшай олмайди”, “Аллоҳга шукр-ки, фарзандимиз шаҳидлик мартабасига эришди, у бир хасталикдан ва ёки автоҳалокатда ўлиши хам мумкин эди”, “Ватан учун бир оёқдан ажралиш нима бўлибди, биз майдонга жонимизни бериш учун чиққан эдик”, қабилидаги хитобларни бугун Туркиянинг ҳар ерида эшитиш мумкин.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

Oёғи осмондан келган қадриятлар

 

Бугун Туркияда давлат тўнтариши уюштиришга ташаббус қилиб, юзлаб бегуноҳ мусулмонларни ўлдирган ва улардан минглаб кишини яралаган, бутун давлат биноларини, шу жумладан парламентни ҳам вайрон қилган террорчиларнинг жиноятлари ҳақида лом-мим демай, улар ҳибсга олинганидан сўнг бу террорчиларнинг “ҳақ-ҳуқуқ”лари ҳақида сайрай бошлаган Ғарблик “ҳуқуқ”чилар менга испан миллатига мансуб бир норвегиялик аёлнинг ҳайрат тўла ҳикоясини эслатди. Аёлнинг ҳикоя қилишича, у ўз боғидаги зараркунанда қуртларни териб олиб, уларни ўлдиришга қўрққанидан, ўзи ўлиб қолар, деган умидда қуртларни туз солинган бир идиш ичига ташлайверибди. Буни кўриб қолган қўшниси бу ҳолга норозилик билдириб, агар бу ишингни давлат таркибидаги “Ҳайвон муҳофазаси ташкилоти” кўриб қолса, сенга ҳашоратни қийнаб ўлдираётганинг учун катта жарима ёзади, деб огоҳлантирибди.

Бу ҳикоя ўз навбатида ўша пайтда менга оёғи осмондан келган қадриятлар мавзуига доир ўзим шоҳид булган яна бир суҳбатни эслатган эди. Суҳбат давлат тармоғида ишлайдиган бир гуруҳ кимсалар ичида бўлиб ўтиб, мавзу – яиндагина ирқчи Брейвик томoнидан амалга оширилган ва юзга яқин одамни ҳалок қилган террор ҳаракати эди. “Бир неча ўн (“dusinvis”) ахлат ўлдирилди, деб шунча шовқин-сурон кўтариш шартми?” деди ташқи кўринишидан жуда маданиятли кўринган раҳбар аёллардан бири. Эрдўғон айтганидай, “дурум – бу”. Энг ёмони, бундай мунофиқликка жўр бўлаётганларнинг кўпчилиги ва ҳатто айтиш мумкин-ки, энг ашаддийлари – аждодлари бир пайтлар мусулмон бўлган кимсалардир.

Мақсуд Бекжон

26.07.2016

 

 

 

Kategoriler:Сиёсат

Дин ва анъана

 

Ўзбекнинг Анъанаси унинг Динига ҳам “тузатишлар” киритиши мумкин экан баъзан. Маълум-ки, ўзбек оилаларида аёл ўз эрининг исмини айтиб чақирмайди, уни ё “дадаси” деб ва ёки фарзандларидан бирининг исми билан ва ёки биронта лақаб билан чақиради. Менга Афғонистондан Оврупога келиб яшаётган бир ўзбек оиласидаги Раҳматулло исмли бир ўзбек одамнинг аёли намоз ўқир экан, ҳар раккат сўнгида “Ассалому алайкум ва рахматуллоҳ”, дейиш ўрнига “Ассалому алайкум, Потмажоннинг дадаси” (“Потмажон” асли Фотимажон бўлиб, ушбу аёлнинг қизи экан) дея аввал ўнг томонига, кейин яна “Ассалому алайкум, Потмажоннинг дадаси”, дея сўл томонига салом бериб юргани ҳақида ҳикоя қилишди. Патриархал жамият устуворлиги маҳсули бўлган бундай латифанамо кўриниш баъзи мусулмон оилаларнинг ҳақиқий исломдан нақадар узоқда эканлигига, улар ислом деб ўйлаётган нарсанинг бор-йўғи анъана, урф-одат эканлигига ишора қилмaйдими?

 

Мақсуд Бекжон

01.05.2016

Kategoriler:Uncategorized

“ЭРК” партияси таваллуди кунига

 

 Ўтган асрнинг 80 йилларида ёш ўзбек шоирлари ижодида “Эрк” сўзи тез-тез ишлатила бошлади, бу жараён том маънода  “дилдагининг тилга чиқиши” эди. Совет режими лошидан чиқаётган чиринди ҳиди билан бирга дарз кетган режимнинг ёриқлари орасидан ташқи дунёдан келаётган ЭРК эпкинлари ёш шоирларнинг шеърларига кўча бошлаган эди. Янги ўзбек шеъриятининг энг ёрқин вакилларидан бири бўлган Муҳаммад Солиҳ ўша пайтда ЭРК ҳақида қуйидагиларни ёзди: Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

БЕГОНА

(воқеа)

Амин бўлиш буюк бир неъматдир. Бир метрда неча сантиметр борлиги, бир кило неча граммдан иборатлиги, ўзингнинг қанча килограмм вазнда-ю, сув остида қанча вақт нафас олмай тура олишинг хақдаги билимларнинг бари инсонни мувозанатда сақлаб турувчи амният тошларидир. Инсонларнинг оқибатига, уй деворларининг собитлигига, фаслнинг мавжудлигига ишонч ҳам ана шундай амният тошларидандир.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Uncategorized

Кунларимиз ҳақида

 

Ўзбекистонда фақат Хоразмдагина ҳафта кунлари ўзбекча айтилади, бошқа вилоятларда, ҳатто адабий тилимизда ҳам ҳафта кунларини форсча ном билан аташ қабул қилинган. Масалан, “душанба” Хоразмда “биринчи кун”, “сешанба”- “иккинчи кун” ва ҳ.к. сифатида айтилади. “Якшанба” эса, Хоразмда “бозор” деб аталади. Масалан, бошқа вилоятдан келган бир меҳмон: “душанба” ва ёки “чоршанба” (айни ўзбекча маъноси “иккинчи кун”, “тўртинчи кун”ни англатади), деса, оддий хоразмлик деҳқон хеч нарсани англамаслиги мумкин. Албатта, зиёлилар ёки адабий тилни ўрганганлар ва ёки Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларига бориб юрганлар бундан мустасно.

Хафта номланишидаги яна бир муҳим фарқ – ҳафта ўринларидаги фаркдир. Масалан, Хоразмдаги “Биринчи кун” бошқа вилоятлардаги ва шунингдек, адабий тилимиздаги “иккинчи кун”га, яъний, “Ду Шанба”га тўгри келади. Хафта номлари ўзбекча айтила бошланса, менимча, тилимиз ҳеч нарса йўқотмайди, аксинча, ўзлигини топади. Рақам ва кун номларини форсча айтишда бир “шеърият” кўрадиганлар сони унча кўп бўлмаса керак, деб умид қиламан.

 

05.03.2015

 

Kategoriler:Тарих

ВОСПОМИНАНИЯ О ЖИЗНИ

CIMG1109Чувства вымерли, остались только понятия. Вездесущие “понятые” и люди живущие “по понятиям”, можно сказать, добились своего полного господства. Слова стали небесными или вернее, воздушными. Это случилось не от того, что они возвысились, а от того, что они потеряли связь с землей, с жизнью. Сегодня народ имитирует нацию, не являясь ею. Люди имитируют радость при полном ее отсутствии. Каждый знает как “сохранить” честь и лицо, которые отсутствует.  Даже страдания – даже эти самые, казалось бы, далекие от неискренности и фальши проявления человеческого духа и даже рефлексы искромсанного пытками человеческого тела потеряли свой ореол правдивости, а еще хуже – правдоподобности. Смотря на весь этот ужас, я не знаю что во мне говорит: боль или воспоминания о ней.

Максуд Бекжан

14.08.2013

ГАП ДЎППИДАМИ Ё САЛЛАДА?

Сўнгги пайтларда халқнинг сиёсатга бефарқ бўлиб қолаётганига ягона сабаб – унинг диндорлиги, қабилидаги гап-сўзлар кўпайиб кетди. Бундай гаплар шундай қарорли равишда ва шу қадар кўп такорланаяптики, ўлкамиздаги аҳволдан хабари бўлмаган одам, “бу мамлакат роса сиёсатчиларга тўла экан-у, шу қолоқ диндорларгина кўпчиликдан ажралиб, худбинларча ўз икир-чикирлари билан овора бўлиб ётган экан”, деган фикрга келиши аниқ.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

Уйғур фатализми

Шарқий Туркистонда сўнгги кунларда рўй бераётган воқеалар , бир гуруҳ уйғур ўғлонларининг  пичоклар билан қуролланиб, полициячиларга ҳужум қилиши, уйғурларнинг ўз мустақиллиги учун кураш олиб бораётгани ҳақдаги воқеликни яна дунё жамоатчилиги диққат марказига қўйди, аммо бу диққат-эътиборда бирон бир туйғу йўқдир, агар бўлса ҳам, бу – уйғурларга ҳамдардлик туйғуси эмас, балки, улар олдидаги қўрқув туйғуси бўлиши мумкин. Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

ЮМУҚ КЎЗЛАР БАХТИ

(“Сиёсатга аралашмайман”, деганларга бағишлов)

Кўзингни юмасан – юмилар оғриқ,

Кўзингни юмасан – йитади кадар.

Қийноқларинг асли кўзингга боғлиқ,

Кўзларингни юмсанг, кетишар бадар.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Шеърият

Жест как способ общения

Эзопов язык – это тот язык, который более или менее приемлем в былинном Узбекистане благодаря его непонятности тугодумам у власти. Этот язык и использовали недавно группа художников в Ташкенте чтобы “иносказать” свои мысли или вернее, “инопроявить” посредством инсталляций свои эмоции и ощущения, которые рождались от баснословной действительности Узбекистана. Главным мотивом и “персонаж”ом инсталляции, декорации и инсценировок была ёлка,  вернее, ёлочная история в Узбекистане, а еще точнее, ёлочная истерия каримовских властей.

Daha fazlasını oku…

Шеърга ҳалақит берган нарсалар

CIMG1251Кўпинча проза жанрида ёзиш ҳақида ўйлар эканман, беихтиёр  бундан 20 йилча олдин юз берган шу мавзу билан боғлиқ бир вокеа эсимга тушади. 1992 йилнинг ёзи эди. Мен акам Жуманазар билан Дўрмондаги ёзувчилар боғида қурилаётган дала ҳовлимиздан шаҳарга қайтаётиб, шоир Мирза Кенжабекнинг дала ҳовлиси ёнида Мирза аканинг ўзи ва ўзбек прозасининг йирик вакилларидан Шукур Холмирзаев ва Эркин Аъзамовлар ўтирганини кўриб, улар билан узоқдан саломлашдик ва йўлимизда давом этмоқчи эдик, Шукур ака мени чақириб колди ва биз келиб, жамоага қўшилдик. Ҳол-аҳвол сўрашганимизда сўнг Шукур ака ўзига хос бир кўтаринкилик билан ўтган ҳафта Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасида проза жанрининг навбатдаги семинари бўлиб ўтгани ва унда менинг “Ёш куч” журналида чоп этилган иккита ҳикоям муҳокама қилингани ва бу мавзуда доклад қилган “баъзи аҳмоқлар”нинг бу ҳикоялар “ўзбек прозасида янги йўналиш, янги уфқлар очгани” ҳақдаги бемаъни гапларини тинглашга мажбур бўлгани ва сўнгра ўзи минбарга чиқиб, бу аҳмоқ нотиқларнинг таъзирини берганини гапириб берди. “Ука, сен проза ёзма, проза жиддий нарса, сенинг ёзганларинг эса, пижонликдан бошқа нарса эмас”,  деди Шукур ака.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Адабиёт

ОДА К ПОСЛЕДНЕМУ ПРОВИНЦИАЛУ

CIMG0893
(Другу, провинциалу Шухрату Бабажану посвящаю)

В этой неподвижности глаз Провинциала есть нечто фундаментальное, прочное, незыблемое. Все, что отражается на сей стеклянной поверхности разбивается вдребезги соприкасаясь с каменной, бесстрастной, непоколебимой прочностью. Взгляд этот может быть обращен куда угодно: вдаль – сквозь предмета обозрения, в бок- мимо объекта сосредоточения или даже во внутрь себя – полностью игнорируя собеседника стоявшего перед ним и разговаривающего с ним. Он может общаться одновременно с двумя собеседниками на разные темы и при этом даже противопоставляя их друг-другу или еще хуже, со невнятным бормотанием “говорить за спиной”, если можно так выразиться, стоявшего перед ним.

Но нельзя воспринимать такую, казалось бы “многоликость” провинциала как лицемерие, так как он это делает совершенно невинно, почти как ребенок не осознающий того, как он выглядит со стороны и совершенно не думающий о том впечaтлениe, которое он может производить на окружающих. Его “отвлеченность”, его “отсутствие” перед собеседником и даже его сарказм и “сплетня” есть не что иное, как великая ценность, это проявления корней, эта сама Почва, где он рос, соизволил подобным образом проявить себя через Провинциала. Опять таки  нельзя из этого сделать заключения, что “корень” или “почва” его испорченная и по этому он ведет себя так “лицемерно” в отношении представителей “внешего мира”: почва его совершенна здоровая, даже намного здоровее чем у тех, кого он высмеивает; это тот момент, когда провинция с его четко очерченным багажом сталкивается с бесформенным, многоликим мегаполисом (кстати, так называемое “лицемерие” Провинциала рождается как раз из этой, многоликой особенности мегаполиса, это своего рода ответ на безликость мегаполиса); это можно еще уподобить на проявление электрических зарядов когда голый провод соприкасается с внешним объектом. Провинциал, лишившись своей сферы обитания превращается в голого электрического провода, небезопасного для окружающих.

Провинциал это тот, кто хочет втиснуть весь мир в свою махаллю, это тот одержимый, который  хочет приспособить вселенную к своему мировоззрению. Он хочет упорядичить мир по своему укладу и в этой коллизии происходят удивительные вещи не предусмотренные ни самим Провинциалом и ни его оппонентом – Миром: происходит Созидание. В отличие от ординарных людей Провинциал никогда не набирается “опыт”а, скорее, окружения набирается опытом в его лице.

Его ум и дисциплина, продиктованные и сформированные  узкими улицами и тупиками его маленького родного городка – где каждый твой шаг отмечен и оценен, где каждый твой вздох и выдох измерен тесными рядами низеньких одноэтажных домов проявляется во внешнeм мире как обоюдоострый клинок, который готов в любой момент вонзаться в расслабленное от бескрайных просторов Мира, чтобы пробудить его от самодовольной спячки духа.

Сегодня почти не осталось провинциалов, не осталось тех, кто сохранил в себе Человеческий дух в его изначальном проявлении и чистоте. Ныне перестать быть провинциалом вовсе не значит стать жителем великолепных столиц с высокообразованным населением или стать гражданином Мира с широким видением мира; перестать быть провинциалом сегодня означает лишь перестать быть самим собой, стать безликим обитателем интернета или прочиx коммуникативных или развлекательных устройств. Провинциальность, как основная созидающая сила уходит в небытие, на замену приходят роботоподобные потребители, которые не только сами не созидают что-то духовное, а наоборот, даже не нуждаются в Духовном, созданном уже до них, а потребляют они то, что в старые времена назывались “непотребными”. То есть, потерялись понятия халал и харам, чистое и грязное, высокое и низкое.

Максуд Бекжан

01.06.2013

Kategoriler:Uncategorized

Табиийлик ва сунъийлик хусусида

CIMG0886

“Ирқчилик табиий, демократия эса, сунъийдир” деб ёзилган улкан шиорни кўриб қолдим Норвегия пойтахти Ослонинг машҳур музейларидан бири бўлган Вигеланд музейи деворида. Бу шиор Осло марказидаги бу музей деворида атрофдаги аҳолининг нақадар “табиийлик” шайдоси эканлигига далил сифатида бир ҳафтача осилиб турди ва кейин ғойиб бўлди.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

О ВЗАИМОСВЯЗИ ВЗАИМОИСКЛЮЧАЮЩИХ

 

В Узбекистане царит сейчас почти идеальное Зло. Зло это безукоризненное, в нем нет недостатка и его нельзя укорять в недостаточности или слабости.

Такое совершенное Зло должно было породить в умах людей такую же совершенную, непорочную идею Антизла. Людская совесть – это уникальное зеркало – должно было отражать в себя это Зло в виде его Антипода. Daha fazlasını oku…

Маҳалла ва маҳаллийчилик ҳақида

IMG_5995Хурматли домламиз Толиб ака Ёқубов ўзларининг “Маҳаллийчилик кимга керак эди?” номли мақоласида жамиятимиздаги чиркин иллатлардан бири бўлган маҳаллийчилик ҳақида мулоҳаза юритибдилар. Мақолада домла маҳаллийчиликнинг асос пойдеворларидан бири сифатида маҳалладаги ҳукумат тарафидан рағбатлантирилаётган икир-чикир урф-одатларни келтирганлар ва бу қараш умумият-ла тўғридир. Аммо шу билан бирга, фикримча, “маҳаллийчилик” сўзининг ўзаги “маҳалла” сўзидан олинган бўлишига қарамай, бу иккита ижтимоий кўринишни бир сифат билан баҳолаш, уларга бир-бирининг давомчиси сифатида қараш бир оз мунозарали кўринади.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

Мавзуга қайтиб…

Бундан 7 йил муқаддам, 2005 йилда ёзилган “Қатлиом” деб номланган мақоламизда (https://maksudbekjan.org/2005/10/27/%d2%9b%d0%b0%d1%82%d0%bb%d0%b8%d0%be%d0%bc/?preview=true&preview_id=124&preview_nonce=c84b6a89b1) биз яқин келажакда Русия таркибидаги турк қавмлари яшайдиган автоном жумҳуриятларнинг номлари ўзгартирилажаги, аниқроғи, бу жумҳуриятлар номидан ушбу ҳудуд эгалари ҳисобланган турк халқларининг миллий номлари олиб ташланажаги эҳтимоли ҳақида ёзган эдик. Бугун, таассуфлар бўлсинки, ўша тахминларимизнинг тўғри чиқаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз.

“Қатлиом” номли маколада биз Русия ҳудудида миллий ҳудудлар сифатини фақат рамзий ўлароқ ташиётган, ассимиляция ва руслаштириш сиёсати туфайли миллий ўзликлари аллақачон бир афсонага, сояга айланган Корякия, Таймир, Эвенкия, Ненец, Коми каби автоном жумҳуриятларнинг номлари йўқ этилаётгани, улар Красноярск, Иркутск, Мурманск, Архангельск вилоятларига қўшиб олинаётгани ҳақида гапириб, агар бундай этник-маданий қатлиомга қаршилик кўрсатилмаса, навбат яқинда Русиядаги Бошқирдистон, Татаристон, Ёқутистон, Олтой ўлкаларига келажаги, уларнинг ҳам номлари (ва табиийки, шу орқали уларнинг сиёсий иродаси) йўқ қилинажаги ҳақида шундай жумлаларни ёзгандик:

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

Сабаб ва оқибатлар

“Камбағални туянинг устида ҳам ит қопади” дейди халқимиз, халқимизнинг бу мақоли ҳозир унинг ўз ҳаёти мисолида оғриқли бир шаклда ўз исботини топмоқда. Яъний, халқимиз бугун камбағалдир ва у минган туялар итларнинг қопишларидан уни асрай олмаяпти. Камбағалга нисбатан “ит ҳурар, карвон ўтар” деган бошқа бир мақол ҳам амал қилмас экан, ит фақат ҳурибгина қолмай, камбағални тишлаши ҳам мумкин экан.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

Чиркин хронология

Хабарларга  кўра, 2007 йилдан бери Ўзбекистонда фаолият юритаётган Швециянинг “TeliaSonera” алоқа ширкати лицензия олиш учун Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримовага 352 миллион доллар пора берганликда айбланмоқда.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

Сатирага ҳам арзимаган режим

Сафдошларимиздан бири Ўзбекистондаги режимга қарши сиёсий сатира орқали самарали курашиш мумкин, деган фикрни айтиб қолди ва мен ҳам унга бу жанрда юртимиздаги мустабид ҳокимиятга қарши бирон нарса ёзишга сўз бердим. Сўз бердим-у, аммо бу жанрнинг, сатиранинг ҳам ўз “объект талаблари” борлиги, яъний, барча “объект”лар ҳам сатира даражасигача чиқавермаслиги ҳақида ўйлаб кўрмабман.

Сатира – бир стандартдир, бу бир савия, ҳажм ва микёсдир.  Масалан, бир ўғри ёки киссавурни сатира қилиш қийиндир. Бу тоифадаги одамлар сатира даражасидан паст турадилар. Худди шундай, бир лўли ёки тиланчини ҳам сатира қилиш имконсиздир, чунки, уларнинг ҳам сатира орқали йўқотиши мумкин бўлган бир қадрияти, яна ҳам тўғрироги, сатира кулги остига олиши мумкин бўлган бир қадрияти йўқдир. Зеро, сатира асосан, объектнинг – жамият ёки шахснинг кундалик ҳаётдаги кусурларини эмас, балки, бу қусурларга манба бўлаётган бир ишонч, ғоя, эътиқод устидан қилинадиган кулгудир.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

Мустақилликкача бўлган масофа

(Мустақиллик куни муносабати билан)

Халқимиз ўз миллий мустақиллигини эълон қилганига 21 йил бўлибди, орадан шунча вақт ўтибди-ю, аммо ҳали ҳам  юртимизга ушбу мустақилликнинг нурлари етиб келганича йўқ. Гўё миллатимизга тегишли озодлик мисли кўрилмаган олис бир сайёрада юз берган-у, энди ушбу озодлик нурларининг бизга етиб келиши учун шунча муддат ҳам озлик қилмоқда.

Қуёш нурининг Ерга етиб келиши учун 8 дақиқа ва 19 лаҳза сарфланади, энди 21 йилдан бери бизга етиб келолмаётган Мустақиллик нурларининг қанчалар узоқликдаги бир сайёрадан келаётганини бир тасаввур қилиб кўринг. Аслида, бу  узоқлик, бу масофа халқ Шуури билан Мустақиллик туйғуси ўртасидаги узоқлик ва масофадир. Совет колониал тузуми миллатимиз онгидан Мустақиллик ва Озодлик туйғуларини шу қадар узоқлаштирган экан-ки, энди унинг нурлари бизга етиб келиши учун ҳатто 21 ёруғлик йили(“световой лет”) ҳам етмаяпти. Натижада бу қоронғуликка чидамаган баъзилар бугун “бундан кўра, мустақил бўлмаганимиз афзалроқ эди”, дейишгача бормоқдалар.

Бугун бизнинг, мухолифатнинг вазифаси Мустақиллик нурларини халққа тушунтириш, етказиш эмас, балки, Мустақиллик ҳилқатининг ўзини халқнинг қалбига жойлашдан иборат бўлмоғи лозим. Мухолифатнинг вазифаси масофаларни йўқ қилишдан иборат бўлиши керак: ҳоҳ бу – шуур билан тушунча ўртасидаги масофа, ҳоҳ халқ билан ҳокимият ўртасидаги ва ҳоҳ ўзи билан ватани ўртасидаги масофа бўлсин…

Аллоҳ Мустақиллик аталмиш манзилимизни яқин, масофасини қисқа қилсин!

Мақсуд Бекжон

01.09.2012

Oslo

Kategoriler:Сиёсат

ЎЗБЕКИСТОН ҲУКУМАТНИНГ ҚАРОРЛИ БЕҚАРОРЛИГИ ҲАҚИДА

CIMG0574

1. Ўзбекистоннинг КХШТ (Коллектив Хавфсизлик  Шартномаси Ташкилоти)таркибидан чиқиши, қандай сабаблар билан боғлиқ ва сизнингча, бу чиқиш минтақада қандай ўзгаришларга олиб келиши мумкин?

Ўзбекистоннинг Коллектив Хавфсизлик  Шартномаси Ташкилотига доимий равишда гоҳ кириб, гоҳ чиқиб туриши, яъний, қарорсизлиги фақат бу ташкилотга нисбатан амалга оширилилаётган ҳаракат эмас, бундай беқарорлик Ўзбекистон ташқи сиёсатининг умум тенденциясини ташкил этади. Эсингизда бўлса, Ўзбекистон КХШТга муқобил ўлароқ ташкил этилган ва ўз таркибига Гуржистон, Украина, Озарбойжон, Молдова сингари давлатларни бириктирган ГУАМ номли минтақавий ташкилотга ҳам кириб чиққан эди. 1999 йилда КХШТдан чиқиб, ГУАМга қўшилган Ўзбекистон, 2005 йилда ГУАМдан чиқиб, яна КХШТга келиб қўшилди ва бугун, қарабсизки, яна бу ташкилотни тарк этди.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

РАЗОБЩЕННОСТЬ ОБЩНОСТИ

skann0002(Отстраненные размышления на тему тоталитаризма)

“Разобщенное общество” – это неправильное словосочетание. Разобщенность не может быть одновременно и общностью, это – абсурд, парадокс. Но эти слова абсолютно точно  отражают состояние дел в нашей отчизне: абсурд, бессмысленность и есть как раз то, чем живет наше общество. В этом плане определение “разобщенное общество” идеально подходит к нашей действительности.

Daha fazlasını oku…

Швеция маҳкамасининг адолатсиз қарорига муносабат

 Бугун ўзбек халқининг таниқли диний уламоларидан бири бўлган Обидхон қорига қарши уюштирилган жиноят иштирокчиларининг озодликка қўйиб юборилганини эшитиб, ларзага тушдим.

Мен аминманки, агар ўзбек бўлмаган (“мусулмон бўлмаган” демайман, чунки, бошқа миллатга мансуб мусулмон жамоа аъзолари ҳеч қачон ўз раҳбарларига қарши уюштирлган суиқасдчилар ҳақда маҳкама бундай қарор чиқаришига рози бўлмаган бўлардилар) бир одамга қарши мана шундай жиноят уюштирилганида, жиноятнинг исботини ҳам топишган бўларди, жиноятчиларни бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм ҳам қилишган бўларди.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

“Пайғамбарлар тарихи” китоби ва унинг тузувчиси ҳақида

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Мана, қўлимизда Муҳаммад Солиҳ тайёрлаган, Ўзбекистон тарихида ва ўзбек тили тарихида илк бор чоп этилаётган 4 жилддан иборат “Пайғамбарлар тарихи” китобини тутиб турибмиз.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Uncategorized

ҚЎРҚИНЧЛИ ТИНЧЛИК

                                       

“Тинчлиги учун ўз озодлигини қурбон қилган халқ на озодликка ва на тинчликка лойиқдир”, деган эди америкалик сиёсатчи Бенжамин Франклин.

Бу гапнинг ёрқин исботини биз Ўзбекистон мисолида сўнгги 23 йил давомида узлуксиз кўриб келмоқдамиз. “Тинчлик бўлса, бўлди” деган тушунча Ўзбекистондан бошқа дунёнинг биронта мамлакатида халқ ва давлат шиорига, аҳолининг яшаш тарзига ва ҳатто унинг маънавий мезонига ва асосий қадриятига айлантирилмаган.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

ҚОННИНГ ҚАДРИ

(Андижон қатлиомига 7 йил тўлгани муносабати билан ўтказилган митингда ўқилган нутқ)

Азиз дўстлар, мана, бугун Андижонда тинч намойишга чиққан аҳолининг қатлиом қилинганига 7 йил тўлибди. Орадан 7 йил ўтибди, аммо қалбимизда бу қатлиомдан қолган жароҳат ўзининг 7 кунини ҳам яшагани йўқ, бу жароҳат ҳали ҳам ўшандай янги ва қонталашдир.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

Қолип ҳақида баъзи мулоҳазалар

Ўтган йили бир қатор араб мамлакатларида бўлиб ўтган инқилоблар кўпчиликда Ўзбекистонда ҳам шундай жараёнлар бошланишига умид уйғотди. Аммо афсуски, ўтган вақт ичида бундай жараёнлар дунёнинг энг мустабид режимларидан бири ҳукм сураётган Ўзбекистонга ўз-ўзидан  “юқ”иб, у ерда тарқалмади. Cабаб нимада?

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

Қуръони карим илм эмас, Аллоҳнинг амрлари мажмуидир…

ЎХҲ сайти таҳририяти баъзи ватандошларга қуйидаги саволлар билан мурожаат қилди. Қуйида сиз ЎХҲ Норвегия бўлими раиси шоир ва журналист  Мақсуд Бекжоннинг жавоблари билан танишасиз.

Савол: Дунё бўйлаб, яъни нафақат араб мамлакатлари балки мусулмонлар аҳолисини камчилигини ташкил этадиган мамлакатларда ҳам тобора ривожланиб бораётган исломий сиёсий фаоллик сабаблари сизнингча нимадан иборат?

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

ОЧИҚ ЖАМИЯТ ҲАҚИДА ОЧИҚ ФИКР

 

“Очиқ жамият” калимаси ўз моҳиятида фақат ижтимоий-сиёсий эмас, балки, биологик мазмун ҳам ташийди. Жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ҳаёти ҳам худди баъзи озуқа маҳсулотлари сингари ташқи таъсирга тобе ва таъсирчандир. Усти ёпиқ озуқа маҳсулотлари моғор босиб, бижғигани каби ёпиқ жамиятлар ҳам ҳавосизликдан бижғиб, бузилади. Усти ёпиқ масканлар микроблар учун бир жаннат кабидир. Бугун биз ўлкамизда жамиятнинг устини ўз зулми ва нафси билан ўртиб, бу ўрти тагида жамиятни кемириб ётган минглаб микробларни кўришимиз мумкин. Энди бу зулм ўртисини итқитиб ташлаб, бу микробларнинг юзини очиш, уларни фош қилиш, уларни Адолат қуёшининг нурлари остида куйдириш фурсати келди.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

ОЗОДЛИКНИНГ ОҒИР ЮКИ

Озодлик – елкадан қуллик юки олиб ташланганидан сўнг унинг ўрнига юкланадиган яна ҳам оғирроқ бир юкдир. Бу юкнинг номи – Масъулиятдир. Бу юкнинг номи – Иймон, Виждон, Ақл, Инсоф, Тарбиядир. Озодликни ўзининг чиркин ҳисларининг озодлиги деб биладиган, ҳурликни ҳуриш деб биладиган қул зеҳниятли зотларнинг бу Озодлик юкини кўтариши қийиндир.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Uncategorized

Демократия яшаш тарзи эмас, балки, яшаш тарзини танлаш учун берилган ҳуқуқдир…

“Халқ демократияга тайёр эмас”, деган гап билан “демократия – куфр низоми” деган гап орасида ўхшашлик кўринмаяптими? Ҳар ҳолда, бу иккита гапнинг ҳам демократияни рад этишдаги ўхшашлигидан бошқа яна бир ўхшашлиги бор, бу – халққа ҳурматсизликдир. “Халқ демократияга тайёр эмас”, деяётган Ўзбекистон президенти И. Каримовнинг гапида хам,  ”демократия – куфр низоми” деяётган Хизбут Таҳрир”нинг гапида ҳам халққа эркинлик берилса, у қутуриб кетади, шунинг учун ҳам уни бир ҳайвон сингари доим назорат остида, эркинлик бермай ушлаб туриш лозим, деган фикр ётади.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

БОҒЛАРНИНГ ТИКЛАНИШИ

Яқинда Ўзбекистонни кезиб чиққан бир хорижлик одам мамлакатимиздаги қийин ижтимоий-иқтисодий-сиёсий вазиятга карамасдан одамларда хокимиятга нисбатан бирон-бир норозилик кайфиятини кузатмаганини айтди. “Ўзбеклар бутун бу кийинчиликларга биз, англияликлар об-ҳавонинг ёмон келганига қандай қарасак, ўшандай қарашади”, дейди хорижлик меҳмон халқимизнинг кайфияти ҳақида.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

Дунё тарихи қайта ёзилиш арафасида…

Дунё тарихи талқинидаги “евроцентризм” даври ўз якунига етаётган кўринади. Ўтган асрнинг ўрталарида, аниқроғи, 1947 йилда бир АҚШ харбий учувчиси тарафидан Хитойнинг ўрта минтақаси ҳисобланган Шанси вилоятида тасодифан расмга олинган улкан, Мисрдаги энг юксак пирамидадан деярли уч баравар баланд бўлган пирамида расми дунё илмий жамоатчилиги ақлини ларзага солди.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Маданият

“ЭКО” ВА “ЗЕКО”ТУРИСТЛАР

Ўзбекистон ҳукумати қуриб битаёзган Орол денгизи бўйларидаги аянчли аҳволни кўрсатиш учун бу минтақага “экотурист”ларни жалб қилиш ҳақда қарор қабул қилиб, бу иш учун давлат ғазнасидан 5,8 миллион долларлик маблағ ажратди. Ўзининг “оригинал” қарашлари билан танилган Каримов режими бу масалада ҳам Ўзбекистоннинг “ўзига хос ва мос” йўли борлигини дунёга писанда қилди.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

Сиёсий конъюнктурани халқнинг сиёсий фаоллиги яратади…

Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг Норвегия бўлими раиси Мақсуд Бекжоннинг Мухаммадсолиҳ Абутов савооларига жавоблари.

Савол: Ўзбек режими ҳокимларга ҳалқ билан мулоқот қилишни топширган шекилли. Шу ҳафтада бир неча ҳокимлар телевидения орқали вилоят аҳолиси билан мулоқот қила бошлашди? Бу сизнингча нимани англатади? Бу билан режим халқни астойдил қайғураяпдими ёки навбатдаги масъулиятни ўзидан соқит қилишга, бировларни айбдор қилишга уринишми?

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

АЛИФБО – ХАЛҚНИНГ МИЛЛИЙ ЎЗЛИГИДИР…

ЎХҲ сайти таҳририяти Ўзбекистонлик таниқли сиёсатчилар,журналистлар, ҳуқуқбонлар ва мухолифат фаолларига бир неча саволлар билан мурожаат қилди. Қуйида сиз ЎХҲнинг Норвегия бўлими раиси Мақсуд Бекжон жавоблари билан танишасиз.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

ОПИРАЮЩИЕСЯ НА ВЕТЕР

(эссе)

Проходя по пешеходному переходу на ту сторону улицы я ощутил в себе некоторую неловкость, некое смятение. Меня смутило то обстоятельство, что в этой стране, куда я прибыл недавно, как стало известно, пешеходам оказывают большое почтение – машины пропускают их когда они подходят к пешеходному переходу.

Daha fazlasını oku…

Зулмдан қутулишнинг йўли ҳали ҳам эски пайтлардагидай…

ЎХҲ сайти таҳририяти Ўзбекистонлик таниқли сиёсатчилар,журналистлар, ҳуқуқбонлар ва мухолифат фаолларига бир неча саволлар билан мурожаат қилди. Қуйида сиз ЎХҲнинг Норвегия бўлими раиси Мақсуд Бекжон жавоблари билан танишасиз.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

ХАЛҚ ЎЗ ҲОЛИГА, “ДАВЛАТ” ЎЗ ҲОЛИГА

(Халқaро санкцияларга муносабат)

Шу йилнинг 4 октябр куни Европа Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича қўмитаси аъзолари Ўзбекистонда етиштириладиган тўқимачилик маҳсулотларини шу ташкилотнинг ўзаро ҳамкорлик хақидаги Битимлари рўйхати таркибига киритмаслик ҳақида қарор қабул қилдилар.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

“Домино принципи” ёки “Шахс инқилоби” ҳақида

 

Қонунсизлик одам танламайди, қонунсизлик удумга айланган ерда бугун бошқаларга нисбатан қонунсизликарни амалга оширган кимсалар эртага ўзлари шу қонунсизлик қурбонига айланишлари муқаррардир. Ўзбекистонда ҳукм сураётган бугунги вазият мисолида бунинг ёрқин мисолини кўришимиз мумкин; Каримов режимига узоқ йиллар садоқат билан хизмат қилган кўплаб мансабдорлар бир лаҳзада ишдан олиниб, жиноятчи деб эълон қилингани ва қамоққа ташланганига гувоҳ бўлиб келяпмиз.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

ЗАМЕТКА ПО ПОВОДУ СОБЛАЗНА “ОБОБЩЕНИЙ”

Сегодня в средах исламофобов мира(как ни странно, в том числе и в норвежских, где недавно христианский террорист убил около 100 подростков) стало популярным такое уродливое изречение “Не все мусульмане террористы, но почти все террористы – мусульмане”.

Daha fazlasını oku…

Мақсуд Бекжон: халқимиз муаммоларининг экранга чиқишига ҳисса қўшганимдан мамнунман

Мақсуд Бекжон ўзининг шеърлари ва публицистик мақолалари билан танилган.

У 1980-йиллардаги қайта қуриш тўлқинлари имконият яратган сўз эркинлиги даврида ўзбек халқи маънавияти инқирози мавзусида ҳужжатли филмлар тасвирга олган ижодкордир ҳам.

Хусусан, бугунги Ўзбекистон қишлоқларидаги мактаблар аҳволидан кўп ҳам фарқ қилмаган вазият ҳақида “Дардни яширсанг…” ва “Чириётган хотиралар” ҳужжатли филмлари 1980-йиллар охирида суратга туширилган.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

НЕ ПОВЕРИВ В ИСКРЕННОСТЬ…

Некий “эксперт по международной информации, внешнеполитическим и экономическим отношениям России с соседними странами “Рустамжон Абдуллаев”(имю его взяли в кавычку следуя его манере обращения к своим оппонентам) опубликовал в “великодержавном” (эмблема сайта имперско-монархическая) российском сайте “РЕХ” статью с названием “ПОЧЕМУ УЗБЕКСКАЯ ОППОЗИЦИЯ ТАК НЕ ЛЮБИТ ОМАРА ХАЙЯМА?”

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

Приобретение слова

Узбекистанцы живут в обществе, где Слово потерпело девальвацию, где оно потеряло свое значение и изначальный смысл.

Здесь можно говорить все, что угодно и это не имеет эхо в обществе; Слово как привидение – не имеет отражению или тень.

Daha fazlasını oku…

Cўзнинг тирилиши

 

Ўзбеклар бугун Сўз қадрсизланган, ўзининг азалий аҳамияти ва мазмунини йўқотган бир жамиятда яшамоқдалар. Бу жамиятда истаган нарсани гапириш мумкин ва бу гапирилган нарса жамиятда акс-садо бермайди. Жамият худди соя ва аксдан ҳоли арвоҳни эслатади. Сўзлар бу жамиятда ўз ҳолича, ҳудди воқеликка ҳеч алоқаси бўлмаган “тоза санъат” намунасидай мавжуддирлар. Сўзлар бу ерда худди шарқона бир муболаға каби, худди гўзалликнинг энг юксак намунаси сифатида ғазал қаҳрамони бўлмиш шоир маҳбубасининг кўзга кўринмайдиган даражадаги кичик оғзи тақдим этиладиган ғайри табиий ташбехларга тўла бир ғазал сингари қабул қилинади. Бундай ғазал арконига кура, шоир севгилисининг оғзи шу қадар кичик бўлиши керакки, шоир уларга қараб лаззалатланиш учун севгилисининг лабларини излаб, тополмай сарсон бўлиши керак.

Юқорида айтганимиздек, ўзбек жамиятига қарата айтилган Сўз акс-садо бермайди. Сўз ҳудди ботқоққа отилган бир тош сингари жамиятнинг ақл бовар қилмас юмшоқ бағрига тушиб, ғойиб бўлади. Акс-садо эса, қаттиқликни севади. Акс-садо қоя қаттиқлигини ёки жуда бўлмаганда девор қаттиқлигини севади, аммо, шуни ҳам назардан қочирмаслик керак-ки, девор гиламлардан холи, яланғоч девор бўлиши лозим, чунки, гиламларга бурканган деворлар ҳам акс-садо бермайди, уларнинг ҳам чақириқ ва мурожаатларга қулоқлари кардир.

Cўзларнинг фақат риёдан иборат эканлиги туфайли мақсадни ифода этиш эҳтиёжи бўлмаганидан сўнг жамият бўшашиб, шакл ва шамойилини йўқота бошлайди, у энди – сўзларнинг фақат ёлғондан иборатлиги туфайли – ҳеч бир нарсага тўғри баҳо берилмаслигини англаб етган ва ҳамма нарсага тупуриб қўйган бир мавжудотга айланади. Ушбу ҳасталикнинг тадрижий ривожи қуйидагидай: ёлғон сўз (бу ёлғон ким тарафидан айтилишидан катъий назар) жамиятни маънавий жиҳатдан бўшаштиради, бу эса, ўз навбатида жамиятнинг сўзга, мурожаат ва чақириқларга карлигига олиб келади. Бундай вазиятда жамиятни бирон нарсага ишонтириш кийин, қадрсизланган Сўз билан жамиятнинг қалбини ром этиш қийиндир. Халқни ишонтириш учун энг аввало Сўзни тирилтириш лозим. Сувсизликдан ва қонсизликдан ўлган Сўзга теримиз ва қонимизни тўкиб, уни тирилтирмоғимиз керакдир. Узоқ йиллар давомида жамиятимиз Сўзнинг қонини тинимсиз сўриб келди ва Сўзни бир кўланкага айлантирди ва охир-оқибат жамиятнинг ўзи ҳам бир сояга, вампирга, ўлимларни четлаб ўтаётган ва айни пайтда ҳар куни минглаб марта ўлаётган, аянчли бир умр кечираётган вампир-Дракулага айланди.

Дракуланинг ўлимсизлиги бир пайтлар илоҳий Сўзга муносиб кўрилган инсонга лойиқ нарса эмасди. Инсонлар илоҳий Сўзни суистеъмол қиларканлар, илоҳий Сўз ҳам инсонларни тарк этди.

Инсон – Аллоҳ томонидан яратилган бутун мавжудотлар ичида гапира оладиган ва ўз фикрларини Сўз шаклида ифода эта оладиган ягона ҳилқатдир, унинг ҳайвонлардан фарқли асосий жиҳати ҳам шундадир. Аммо гапира олишнинг ўзи ҳали инсонликни билдирмайди. Одам боласи тинимсиз гапириши ва айни пайтда у чуқур сукунат ичида бўлиши мумкин, аксарият ҳолларда сафсатабозлик ҳатто сукутдан ҳам чуқурроқ сукунат ичида булиши мумкин. Бундай ҳолат Сўз ўлган пайтда юз беради.

Мамлакат раҳбари ўзининг умидсизликка тушган халқига “шу йил кузига келиб, ҳамма нарса яхши бўлиб кетади”, дея сўз берса-ю, бу ваъдасини бажармаса, Сўз ўлади. Бозорда гўшт сотаётган қассоб бу гўштнинг тоза эканлигига ўз ҳаридорини ишонтириш учун бутун авлиёларни ўртага қўйиб, қасам ичса-ю, бу ёлғон бўлса, Сўз ўлади. Оталар ўз фарзандларини тўғрилик ва ҳалолликка ўргатаркан, отанинг ўзи бундай хислатлардан мосуво бўлса, Сўз ўлади.

Ўзбек муҳолифати бу оммавий Сўз қотиллигида иштирок этмаслиги лозим. Аксинча, у Сўзни тирилтириш ишида фаол қатнашиши керак. Мухолифат халққа жуда кўп нарса ваъда қилмаслиги керак, аммо ваъда қилинган нарса, қандай бўлишидан қатъий назар, бажарилиши лозим. Бу – Сўзни тирилтиради. Зеро, Сўзнинг тирилиши дунёдаги барча инқилоблардан ҳам муҳимроқ воқеадир.

Мақсуд Бекжон

17.05.2011

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

ЭРКИНЛИК

Сен филдан эркинроқсан, қумурсқа! Фил, бу чангалзорлар, воҳа, водий ва биёбонлар ҳукмдори сендай эркин бўлолмайди асло. Сендаги эркинлик – балки, эҳтимол, сендан-да кичикроқ бўлган ҳашоратларни ҳисобга олмаганда – ҳеч кимда йўқдир. Филдан фарқли ўларок, сен истаган пайтингда истаганингча бўкиришинг мумкин, бу ҳеч кимни безовта қилмайди. Эркинликнинг жозибаси ҳам шунда эмасми, зотан? Эркинлик – кар қулоқларнинг фароғати эмасми? Сен эркинсан, қумурсқа, сен мутлақо эркинсан, бундай эркинликка филлар ҳавас қилса арзийди. Аммо эҳтиёт бўл, бу филнинг панжалари остида қолиб кетма.

2010

Kategoriler:Адабиёт

Апатичность как следствие аполитичности

Недавно одна журналистка из Узбекистана, покинувшая страну под преследованиями властей с обидой в голосе рассказала мне о настроении, царящем среди групп беженцев из Андижана, которые сейчас живут в Европе, получив политическое убежище. По ее словам, вырвавшись из кровавой бойни и обретя свободу они успокоились и теперь не хотят вспоминать о страшном пережитом и желают “жить спокойно” — “не вмешиваясь в политику”. Слушая ее, я думал об аполитичности нашего народа.

Daha fazlasını oku…

Ўзбекистон ҳукумати буюртмаларини бажараётган жиноий гуруҳлар ҳақида

Ўзбекистон ҳукумати ўзбек мухолифатини ёмонотлиқ қилиш учун кимлар билан хамкорлик қилмаяпти, дейсиз. Ўзбекистон ҳукуматининг чет элдаги машҳур “ҳамкор”ларидан бири, Исроил фуқароси Олег Якубов исмли журналистдир. У сўнгги йилларда ўзининг ўзбек демократик мухолифатига қарши тўқилган туҳматлардан иборат “Бўрилар галаси”,”Агония” номли китобларини чоп этдирди.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

Это – испытание не только для нашего народа

(Речь, прочитанная 13 мая на пикете, посвященный к годовщине Андижанских событий)

13 мая прошлого года в Андижане совершилось одно из самых страшных злодеяний в истории человечества на рубеже двадцатого и двадцать первого веков. Это преступление совершилось на глазах у всего мира, оно совершилось как вызов всему цивилизованному миру.

Но несмотря на это реакция мирового сообщества на это преступление не была адекватной, мир не увидел, не почувствовал весь ужас произошедшего, как будто Узбекистан живет в другом измерение, в измерение, где человеческая жизнь  измеряется по другим меркам чем в остальном мире.

Daha fazlasını oku…

Бу фақат ҳалқ бошига келган синов эмас

(13 май куни Андижон қатлиомининг бир йиллиги муносабати билан Ослода ўтказилган намойишда ўқилган нутқ)

Ўтган йил 13 май куни Андижонда йигирманчи аср охири ва йигирма биринчи аср бошида юз берган инсоният тарихидаги энг мудхиш оммавий қатлиомлардан бири амалга оширилди. Бу жиноят бутун дунё кўзи ўнгида, бутун дунё жамоатчилигига бир писанда ва безбетларча қилинган бир чақириқ сифатида амалга оширилди.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

О “пошиб”е

Когда слушаешь речь узбекского президента Каримова невольно начинает вертеться на языке(мысленно) словосочетания: ”человек низкого пошиба”, ”человек низкого пошиба”, как рефрен, право… ”Пошиб” узбекского президента действительно, как часто бываем мы свидетелями, находится не выше уровня человеческого пупка, вернее, еще ниже, где-то в области промежности, если можно так выразиться.

Daha fazlasını oku…

Медвежья услуга бедного “снб”ешника

Окрыленный баснями Крылова(заодно и Каримова) некий Николай Гурьев(а может, по узбекский Гурев, то есть ”появившийся из могилы”?), написал на сайте СНБ (http://www.press-uz.info ) своего рода ”отклик” на мою статью. Но в этом ”отклике” виден больше “клик”а чем ума. Чтобы отработать свои чаевые бедный надорвался как мог, но в итоге получился обыкновенный – как выразился сам Гурьев – лай, то есть, он хотел как лучше, но получилось как всегда.

Daha fazlasını oku…

Чайқалувчи курси

 Бундан бир неча йил олдин Ўзбекистондан келган дўстларимиздан бири ”Каримов режимининг курсиси лиқиллаб турибди, бир туртса, йиқилади”, қабилида гапирган эди. Ўшандан бери анча воқеалар бўлиб ўтди, бу лиқиллаб турган курси турли сабаблар билан жуда кўп туртилди, аммо туртилгани сайин ва бу курси лиқиллагани сайин режим курсига янада мустаҳкамроқ, яна ҳам роҳатроқ ўрнашиб олаверди….
Kategoriler:Сиёсат

ЎРНИ АЛМАШГАН ”ЯХШИ” ВА ”ЁМОН”

Кеча ”Озодлик” радиосига интервю берган ўзбекистонлик ишбилармон аёллардан бири мамлакатда тижорат учун мутлақо шароит йўқлиги туфайли ёшлар ёмон йўлларга кириб кетаётгани, яъний, ”Хизби-ут Таҳрир” сингари ташкилотларнинг тарғиботларига алданиб, уларга қўшилиб кетаётгани ҳақда гапирди. Бу гапни эшитган ҳар қандай мусулмонда оз деганда бир таажжуб уйғониши аниқ.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

Кислород очлиги

 

Кислород очлиги ҳар хил бўлиши мумкин. Қамоқ камерасининг сассиқ ҳидига қоришган тамаки тутуни ва оёқ остида худди бир афсонавий қора тупроқ сингари ёйилмиш қалин сигарет куллари қатламидан кўтарилаётган чанглар ичида бўғилган маҳбуснинг бир ютум тоза ҳаво ҳақидаги орзусини – кислород очлиги деб аташ мумкин.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

Қатлиом

Русияда сўнгги йилларда мамлакат таркибидаги миллий мухториятларни бартараф этиш сиёсати интенсив равишда олиб борилмоқда. Бундай сиёсат, аслида, рус давлатчилиги учун янгилик эмас: чор империяси ҳукмронлиги даврида, кейинроқ рус-совет империяси пайтида ва ниҳоят, забт этган ерларининг анчасидан маҳрум бўлган бугунги Русия федерациясида ҳам миллий озчиликларни руслатириш, ассимилияция қилиш, уларни миллий-маданий-ҳудудий ўзликларидан маҳрум қилиш сиёсати, ҳеч тўхтагани йўқ.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

ТАНИШ БИР САССИҚ ҲИД

1987 йилда ўзбек кинорежисери Шуҳрат Махмудов рус тилида ”Ислом алянси” номли бир ҳужжатли филм чиқарган ва бу филм, гарчанд, совет пропагандасига қурилган бўлса ҳам,  менда чуқур таассурот қилдирган эди. Бу таассурот сабаби шунда эди-ки, филмда 1920 чи йиллардаги босмачилик ҳаракатидан  сўнгги давр мобайнида илк бор мамлакатда Ўзбекистоннинг Совет империясидан ажралиб чиқши учун ҳаракат қилаётган инсонлар борлиги ва улар совет қонунларига кўра жиноий жавобгарликка тортилгани ҳақида ҳикоя қилинаётган эди.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

ТУНГИ БАЗМ

(Мустақиллик кунига бағишланади)

“Тун ярмида, овлоқ бир масканда базм бошланди”…  Бу жумлани ўқиган ҳар қандай кишида тунда ёмон бир ҳаракат бошланган, деган тушунча пайдо бўлади, негаки, жиноятларнинг аксарияти, асосан, тун коронғилигида содир этилади, шунингдек, дунё халқлари фолклорида хам тун – жин ва алвастилар салтанати сифатида такдим этилади: тунда бу маҳлуқлар базмга йиғилиб, ўз борлиқларини байрам қиладилар.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

ДУНЁНИ ДЕМОКРАТИЯ БОСМАЙДИМИ !

Каримов ўлим жазоси 2008 йилда бекор қилинажаги ҳақда фармон чиқарди. У худди шундай муваффақият билан 2022 йилда мамлакатда демократия қурилажаги, 2046 йилда эса, ўлкада иқтисодий юксалиш бошланажаги ҳақда эълон қилиши мумкин эди. ”Эртага ё подшоҳ ўлади, ё эшак” ибораси 1990 йиллар бошларида Каримов яхши кўрган ва ўз чиқишларида бот-бот такрорлаб келган  халқ ибораларидан бири  бўлган эди.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

ТАБИАТНИНГ “МАЪСУМ” БИР ЖОНЗОТИ ҲАҚИДА

”Денгизи қуриган халқ” деб ўтиргандан кўра, ”шўри қуриган халқ” деб қўя қолган маъқул эмасми? Халқнинг ”қуриган шўри” денгизнинг шўр сувидан кўра кенгроқ ва чуқурроқ мазмун касб этади, яъний, ”шўр”нинг Орол денгизи эгаллаган ҳудуддан анча каттароқ маконда ётганига ишора қилади.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

МУҲОЖИРЛИКДА

Bilde 012Биз совуқларга парво килмаймиз, чунки, атрофда Баҳор. Аччиқ аёздан қизариб кетган қўлларимиздаги хуржунни елкага осиб, юкдан бўшаган қўлларимизни чўнтакка яширишдан истиҳола қиламиз, чунки, атрофда, боя айтганимиздай, Баҳор ҳукм сурмоқда. Апрел ойида совуққотган қўлларимизга пуфлаб, уларни иситиш эҳтиёжи туяётганимиздан ҳижолат чекамиз, чунки, баҳорда бундай қилинмайди. Биз воқелик эмас, туйғулар ҳукмида, қачонлардир тарк этганимиз Ватан шакллантирган тушунча ва туйғулар ҳукми остида яшаймиз. Руҳ вужуднинг изтиробларини тинглашни истамайди…

2005

Kategoriler:Адабиёт

САСНИНГ ПАСТЛИГИ

Тўппонча ўз қурбонини таҳқирлагувчи даражада секин товуш чиқарарди. Тўппончанинг “писиллаб” отилгани худди шаллақи бир кимсанинг шанғиллагани сингари ҳақоратомуз эшитиларди. Писиллаган товуш ва ўлим бир-бирига мутлақо номутаносиб, уйғун бўлмаган нарсалардай кўринар эди.

Аслида эса, Ўлим бутун “писиллаган” товушларнинг юксак тантанасидир.

2005

Kategoriler:Адабиёт

Турклигимизни англаб етайлик…

Ўтган ҳафта Олмония ҳукумати 1915 йилда Усмонли империясида турклар ва арманлар ўртасида юз берган этник тўқнашувларда ҳалок бўлган арманларни “генодсид қурбонлари” деб тан олиш ҳақда ҳужжат қабул қилди. Бундай ҳужжат илгарироқ ҳам бир қанча Оврупо давлатлари томонидан қабул қилинган эди.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

Мавломдан мўъжиза талаб қилмаган эдим…

CIMG0801(воқеа)

Уйқу билан уйғоқлик орасидаги ҳолат(аросат) энг  таҳликали ҳолатдир. Бу ҳолатдаги инсон на уйқу салтанатига ва на уйғоқлик мулкига оид бўлгани туфайли, унда на уйқудаги одамга хос бўлган сезги ва на уйғоқ одамга хос зийраклик бўлади – аслида, инсоннинг ўликлик ҳолатига уйқу эмас, мана шу аросатдаги ҳолат кўпроқ тўғри келса керак.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Кундалик

БИЗ ЛИЛИПУТЛАР МИЛЛАТИ ЭМАС ЭДИК…

Ўзбек медикларининг маълумотларига қараганда, Ўзбекистоннинг бугунги демографик аҳволи советлар давридагидан ҳам аянчлироқ. “Озодлик” радиосининг шу йил апрел ойидаги дастурларидан бирида, айтилишича, туғилаётган ҳар мингта гўдакдан 50 таси(!!!) ўлаяпти, ҳар мингта гўдакдан 70 тасининг мияси эса, нормалдан кичик туғиляпти. Аҳолининг ўртача бўйи эса, 12 сантиметрга кичрайибди.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

Халқнинг уйғониши учун кенг жабҳали бир маърифий ҳаракат яратилиши лозим…

 

 (Норвегиянинг Драммен вилоятида ўтказилган Улкучилар қурултойида ўқилган нутқ)

Азиз бирoдaрлaрим,

Бугун Туркчилик юкини ўз елка ва ва қалбларида ташиган биродарларимизнинг кўзларида бир оз ҳорғинлик ва саросима, бир оз шубҳа ва тараддуд кўрмоқдамиз. Бугун Туркчилар сафида ўн  йиллар аввалги руҳий сафарбарлик ва руҳий юксалишларни, у дабдаба ва талотумларни кўрмаяпмиз. Совет императорлиги  йиқиларкан, кутганимиз воқеалар – Турон  эллари ва халқларининг Турк миллиятчилиги йўлбошчилигида бир-бирига талпинароқ йўлга чиқажакларига доир умидларимиз амалга ошмади, афсус.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

Озодлик сари узанган умид йўллари

(ЭРК Партияси Қурултойи олдидан)

Ўзбек халқи узоқ вақт сиёсатдан узоқ қолди. Советлар даврида коммунистлар адолатига умид қилди, мустақилликка эришгач эса, советлар етиштирган ва меросхўр қилиб қолдирган корчалонларга умид боғлади.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

МАЙСАЛАР, ҚУМУРСҚАЛАР ВА ИЛОНЛАР ХАҚИДА

(Эссе ўрнида)

Уолт Уитменннинг қумурсқа ва майсалар, гиёҳлар ва чечаклар хақидаги шеърияти тўғрисида ўйларканман, “шоирнинг қалби ҳаёт ишқи билан шу қадар тўлаки, унга майса ва гиёҳлардан, қумурсқа ва бошқа шунга ўхшаш майда жоннзотлардан бошқа хеч нарса сиғмайди, бошқа нарсалар бу лимо-лим қалбга кўплик қилади, катталик қилади”, деган фикр туғилди.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Адабиёт

Юксалган ҳар нарса диктатура душманидир…

Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий вазият борган сари таранглашишда давом этар экан, беихтиёр, ўн йилдан ошиқроқ зуҳр этаётган бу жараён яна қанча давом этади, деган савол туғилади. Ижтимоий-иқтисодий қийинчиликлар резина каби чўзилар экан, халқнинг чидам-бардоши ҳам бу қийинчиликлар билан бирга чўзилмоқда. Ёки бу фикрни шундай шаклда ҳам айтиш мумкин: қийинчиликлар  халқнинг чидам-бардошидай чўзилмоқда… Аммо ҳали шу пайтгача мамлакат ичкарисида на йўғоннинг чўзилгани ва на ингичканинг узилгани ҳақда ҳеч ким гапираётгани йўқ.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

“Ҳаракатсиз” Тимсоҳнинг ҳаракатлари

Чет эллик сиёсатчилардан бири Хитойни майсалар орасида писиб, тўнка каби қимир етмай, ўз замонини кутиб ётган тимсоҳга қиёс қилган эди. Аҳолиси қарийб бир ярим миллиардга яқинлашиб қолган бу баҳайбат тимсоҳ Марказий Осиёдаги давлатлар ёнида фурсат пойлаб ётар экан, уни мутлақо ҳаракатсиз ётибди, дейиш хато бўлар эди.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

БИЗ ҲАЙРАТЛАНМАЙ ҚЎЙДИК…

Ўзбекистон ҳақида матбуотда чоп этилаётган мақолаларнинг фақат сарлавҳаларини кўрибоқ, чуқур умидсизликка тушади одам. Мана, фақат сўнгги бир ой ичида турли хил матбуот органларида чоп этилган мақолаларнинг сарлавҳалари: “Ўзбекистонлик докторлар бонг урмоқда-мамлакат генофонди йўқ бўлиш арафасида”; “Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Орол муаммоси ҳақида кўп гапиришади, аммо уни қутқариш учун деярли ҳеч нарса қилишмайди”; “Ўрта Осиёда яна Сибир дарёларини буриш ҳақда гапира бошлашди”; “Журналистнинг қовурғасини синдиришди”; “Фарғона водийсига радиатсия таҳдид солмоқда”; “Марказий Осиё диний ва ижтимоий портлаш арафасида”; “Ўзбекистонда ишчиларга ойлик берилмаяпти – ишчилар иш ташлаш арафасида”; “Ўзбек мусулмонлари “Иегова гувоҳлари”да нима топишди?” ва ҳакозо.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

СИБИРДАН НАЖОТ ИЗЛАБ…

Бундан икки ойча аввал Русиянинг Тюменск вилоятида бўлиб ўтган бир форумда Марказий Осиёга Сибир сувларини йўналтириш борасида баҳс ва мунозаралар бўлди. Рус Академиги Петер Гончаров ўшанда, “Сибир дарёлари сувини Марказий Осиё минтақасига йўналириш кўпгина салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

ҲАЛҚНИНГ ЗАЛОЛАТИГА ҲИЗМАТ ҚИЛАЁТГАН “ЁРДАМ”ЛАР

АҚШ давлат Департаменти тарқатган маьлумотларга кўра, 1992 йилдан бери, яъний, сўнгги 10 йил давомида АҚШ, Ўзбекистонга турли ҳил дастурларни амалга ошириш учун 444,3 миллион долларлик ёрдам берган. Шу билан бирга АҚШдан Мудофаа вазирлиги тармоғи бўйича ва инсонпарварлик ёрдамлари шаклида Ўзбекистон яна 148 миллион долларлик ёрдам олган.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

Заҳарланган Туркистон эли

Озод бўлган собиқ совет жумҳуриятларининг турли бурчакларида, гох Қирғизистонда, гох Қозоғистонда, гоҳ Ўзбекистонда, гоҳ бошқа жумҳуриятларда совет давридан қолиб, ерни, сувни, ҳавони заҳарлаётган радиоктив чиқиндилар, химиявий ва биологик қуроллар, уран чиқиндилари топилгани хақидаги хабарлар тез-тез тарқалиб туради. Бундай хабарлар шу қадар кўп-ки, бир давлатнинг, у қандай жоҳиллар давлати бўлмасин, атроф-муҳитни шу қадар заҳарлаши мумкинлигига ишонолмай қолади киши.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

РУС МАНФАТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ҲАҚДАГИ ҚОНУН

Русия президенти Владимир Путин ҳорижий юртларда яшаётган русларнинг манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақида фармон чиқарди. Бу фармонни олдинлари ҳам чет давлатлардаги русларни ҳимоя қилиш бўйича Русия ҳукумати томонидан тинмай айтиб келинаётган, чет эллардаги рус элчихоналарига қаратилган бу хусусдаги турли тавсия ва тадбирларнинг узвий давоми деса бўлади. Умуман, рус давлати ўз ҳудудларидаги ҳорижликларни ва ёки Русия фуқрароси бўлган, аммо рус бўлмаган миллатларни таҳқирловчи, уларнинг ҳуқуқларини оёқ ости қилувчи сиёсат юргизиб, рус фашистларининг муҳожирларга қарши ўтказаётган террорини яширинча рағбатлантирар экан, айни пайтда чет эллардаги русларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида доимий равишда қайғуриб келмоқда.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

И. КАРИМОВ: “ИСЛОҲОТЛАРНИНГ МУҲИМЛИГИНИ ЭНДИ ТУШУНДИМ…”

 

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов АҚШга визити пайтида, журналистларга берган интервюсида мамлакатда ислоҳотлар ўтказиш борасида гапирар экан, бу ислоҳотларнинг муҳимлигига ўзи хам иқрор бўлганини айтиб, шундай деди: “Ислоҳотларнинг шундай муҳим эканлигини менга биров олдинроқ ана шундай яхши тушунтириб берганида эди…”.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АҚШГА ЙЎЛИ

АҚШдаги 11сентябр портлашлари бутун дунё сиёсий қарталарини қориштириб юборди – портлашлардан сўнг дунё миқёсидаги геостратегик ҳадафлар ва ҳудудлар ўзгарди; илгариги рақиб ёки душманлар иттифоқчиларга айланди, демократия тарғибчиси ва тимсоли бўлган давлатлар авторитаризм ҳимоячилари ва рамзи бўлган давлатлар билан ҳамкорлик қила бошлади.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Uncategorized

ПРЕЗИДЕНТ КИМГА “МУХОЛИФ”ЛИК ҚИЛМОҚДА?

(“Долзарб  чорак аср” туркумидан)

Яқинда Ўзбекистон Вазирлар Кенгаши йиғини чоғида мамлакат раҳбари Ўзбекистондаги иқтисодий аҳволни қаттиқ танқид қилди. “Бу – Каримовнинг сўнгги йиллар ичидаги энг кескин танқидий чиқиши бўлди”, дея ёзишди шарҳловчилар.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

ҚОРАНИ ОҚЛАБ…

(бадиҳа) “Оқ йўл”, “Оқ кўнгил”, “Оқсоқол” – барча эзгуликлар оқдир… “Юзинг ёруғ бўлсин”, деганда қам оқликни назарда тутишади. Нега оқликка бу қадар иззат? Нега “оқ”нинг акси сифатида бечора “қора” танланган?.. Оқликнинг “устувор”лигини, айниқса, ирқчилар бўрттириб кўрсатишади: улар ўзларини кибр билан “оқтанли” деб аташади… шу ерда “оқ” ранг ирқчининг кибридан бир оз “қорая” бошлайди… Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Uncategorized

ЧИНГА “СОВҒА” ҚИЛИНГАН ТУРКИСТОН ЕРЛАРИ

Бундан 2 минг йилча илгари яшаб ўтган, Чин билан доимий равишда мустақиллик урушлари олиб борган ва ўша пайтларда “хун” номи билан аталган Турк қабилалари ўз ватанларининг ҳар бир қарич ерлари учун жон ва молларини, бутун борлиқларини фидо қилганликлари ҳақда ҳикоя қилувчи шундай ибратли бир ривоят бор:

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

ХИТОЙ ДЕВОРИНИНГ ИЧКАРИСИДА

Мен ўз халқимнинг буюк тарихига қарайман-да, ҳайратдан, “балки, бу қадар эмасдир, балки, кимдир менинг шуурим билан ҳазиллашаётгандир, бир халқнинг тарихи бу қадар бўлмас, бир халқ учун бу қадар кўп буюк инсонлар кўплик қилмасмикан” дея шубҳалана бошлайман. Аммо атрофимга боқиб, мен билан ҳазиллашаётган мавжудотни тополмайман ва “ҳа, халқим хақиқатдан ҳам шунчалик бую…к инсонларни етиштириб, шунчалик буюк давлатлар қурган” деган ҳайратимга яна қайтаман.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

Паришонхотирлар мамлакатида

Элимиз паришонхотир. Ким билади, балки, унинг муттасил равишда ўзини “бахтли” ҳис қилишининг сири ҳам мана шу саодат келтирувчи паришонхотирликдадир. Нима бўлганда ҳам ҳали бировнинг ўз паришонхотирлиги учун жазоланганини эшитмадик. Аксинча, мукофот олаётганларнинг ҳаммаси айнан паришонхотирлардир. Ёки, яна ҳам аниқроғи, ўзини шундай қилиб кўрсатаётганлардир.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

ЎТМИШГА ҚАРАБ ОЛДИНГА…

Бугун Ғарб дунёси “армани генотсиди” ҳақида гапирмоқда ва хар ерда уни “расман  эълон қилиш” иштиёқи кучайган. Нега бугун бундан деярли бир аср илгари юз берган, қолаверса, тафсилотлари мавҳум ва ноаниқ бўлган бир воқеани бутун Ғарб дунёси, барча долзарб ташвишларини ташлаб, муҳокама қилишга тушиб кетди?

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

АТАМАЛАР ЭВОЛЮЦИЯСИ

“Ислом экстремизми фактори”, “ислом фундаментализми фактори”, “ислом фактори”… Терминларнинг тобора юмшаётганини сезаяпсизми? Терминлар юмшаяпти, аммо уларга юкланган мазмун тобора қаттиқлашмоқда.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

ЮНОНИСТОН БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН КИМГА ҚАРШИ ИТТИФОҚ ТУЗМОҚДА?

Яқинда Юнонистон мудофаа вазири Акис Чохожолупос расмий визит билан Тошкентга келди. Визит чоғида юнон вазири Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан кўришди. Сўнгра Ўзбекистон мудофаа вазири Ҳикматулло Турсунов билан кўришиб, икки давлат ўртасида ҳарбий ҳамкорлик қилиш ҳақидаги шартномани имзолади.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

Из “Дневник”а

МОЛИТВА КАК НАГРАДА

Молитва, изторгнутая из недр твоей души – это не послание к Богу, это сам Бог говорит в тебе. Это эхо Божьего голоса. То есть, молитва и есть результат твоей мольбы, она сама уже является  для тебя наградой.

Daha fazlasını oku…

ЎЧАЁТГАН ОЛТИН ШУЪЛАСИ

Сўнгги пайтларда дунё бозорларида олтиннинг нархи тез суръатлар билан туша бошлади. Яқин орада олтин ўзининг барча нарсаларга қўйиладиган қиймат эквиваленти сифатини тўла йўқотиши мумкин. Баъзи мутахассисларнинг фикрича, энди олтин даври ўтди, энди у ҳам худди кумуш сингари дунё молия саҳнасидан чиқиб кетади. Уларнинг айтишича, айнан мана шунинг учун ҳам ривожланган давлатларнинг марказий банклари ҳозир шоша-пиша ўз олтин захираларидан қутилиб олишга урунмоқда – бу захиралар эса, юзлаб тонналарни ташкил этади. Англия Банки бошқарувчиси Эдди Жоржнинг эътирофича, олтин шуқадар қадрсизланганки, келгуси йилдан иш бошлайдиган Европа Марказий Банки бундан кейин ўз резервларида олтинга таянмайди.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

ЎЗБЕКИСТОНДА МАФКУРА ВАСВАСАСИ

Мамлакатимиз ўз тарихи давомида ҳеч қачон бугунгидай йўлсизлик, мақсадсизлик, қоронғулик ва калтабинлик холатига тушиб қолмаган бўлса керак, халқимиз ҳеч қачон бугунгидай ўзининг идеал ва орзуларини, анъана ва урф-одатларини, ўзаро инсонийлик ва меҳр-муҳаббатни йўқотмаган бўлса керак. Мана, неча йиллардир-ки, халқни бу аҳволга солган Ўзбекистоннинг бугунги ҳукумати халқнинг маҳв этилган орзулари ўрнига, худди болага хўрозқанд излагандай, бир мафкура топиб беришга уруниб ётибди. На бирон бир идеали, на  мамлакатни бошқариш борасида бирон бир режа ёки лойиҳаси бўлган ҳукуматнинг қандай мафкураси бўлиши мумкин?

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

ГИПНОЗ ОСТИДА

Оммавий ахборот воситалари орқали аҳолини зомбилар тўдасига айлантириб қўйиш мумкинлиги ҳақида кўп гапирилди ва ёзилди. Ўзимиз ҳам советлар давридаги ахборот воситалари тимсолида бунинг гувоҳи ва ҳатто кўпчилигимиз қурбони бўлдик. Ш.Рашидовдан сўнг Ўзбекистон компартияси бош котиблигига тайинланган Усмонхужаев:”Бизни гипноз қилиб қўйишганди”, деб бекорга айтмаганди. Худди Р.Киплингнинг “Маугли” асаридаги баҳайбат илон Као ейишдан олдин ўз қурбонларини гипноз қилганидай, тоталитар тузум ҳам ейишдан олдин ўз қурбонларини гипноз қилиб, уни ҳаракатсиз, қаршилик қила олмайдиган ҳолга келтиради ва сўнгра уни юта бошлайди.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

ТАРИХИЙ ХОТИРАСИЗ ЎТМИШ ҲАМ ЙЎҚ…

(Президент И.Каримовнинг “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” номли мақоласига муносабат)

Ўзбекистонда чиқадиган “Мулоқот” журналида(1998 йил, 5 сон) президент И.Каримовнинг “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” номли мақоласи чоп этилди. Аслида, бу матнни “мақола” дейиш қийин, чунки, унда бирон бир фикр йўқ, бу нарсани халқ учун ёзилган бир “йўлланма” дейиш ҳам имконсиз, чунки, унда кўрсатилган бирон йўлнинг ўзи ҳам йўқ.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

КАРВОНБОШИМИ Ё НАРВОНБОШИ?

“Халқ сўзи” газетининг 1998 йил 16 октябр кунги сонида “Ўзбекистон минтақавий карвонбоши” номли улкан мақола чоп этилди. Мақола сарлавҳаси тагидаги изоҳдан ушбу мақоланинг “Бозор иктисодиётига ўтишнинг ўзбек модели мавзуида халқаро илмий-амалий конференциядан сўнгги мулоҳазлар” эканлигидан воқиф бўламиз.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

ТЕЖАМКОР ИҚТИСОД

Советлар салтанатининг йўлбошчиларидан бири бўлган Л.И.Брежнев ўз вақтида мазмуни жиҳатдан “асрларга татигулик” бир шиор кўтариб чиққан ва 285 миллионлик аҳолига эга бўлган буюк бир империя бир қанча йиллар давомида ана шу шиор-метафора билан яшаб келган эди. Бу шиор шундай жаранглар эди: “Экономика должна быть экономной”. Ўзбек тилига ағдарилганида бу шиор ўзининг “жарангдор”лигини бир оз йўқотиб, шундай эшитилар эди:”Иқтисод тежамкор бўлмоғи лозим”. Қизиғи шундаки, совет тадқиқотчиларидан биронтаси иқтисоднинг қандай қилиб “тежамкор” бўлиши мумкинлигини, тежамкор бўлган иқтисод қандай бўлишини тушунтириб бера олгани йўқ.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

СЕНДАН БУЮК АЛЛОХ БОР …

Машҳур  рус файласуфи Николай Бердяев айтганидек, “фақат сохта ҳукуматларгина сўз эркинлигидан қўрқади”…

Қадимда хаста одамларнинг қонини олиб, даволаш кенг удум бўлган. Ортиқча қони олиб ташланган хасталар бир зумда тинчланиб, соғая бошлаганлар. Жамият ҳам инсон вужуди каби бир организмдир. У ҳам қон чиқариб туришга демайлиг-у, дарду-ҳасратларини тўкиб туришга эҳтиёж сезиб яшайди. Дарду-ҳасратни эса, фақат уни очиқ ифода этган ҳолдагина, тўкиш мумкин. Япония, Америка ва Оврупода қўлланилаётган тадбирларга қаранг: бу мамлакатларда кўпинча ўз ишчилари билан ихтилоф қилишни истамаган улкан ширкатларнинг раҳбарлари завод ёки фабрика дарвозалари олдига ўзларининг манекен шаклидаги кўринишларини чиқариб қўйишади. Раҳбардан ёки ўз ишидан норози бўлган ишчилар заводга кираётиб, ичида тўпланиб қолган бутун аламини шу манекенга тўкиб, уни хумордан чиққунча дўппослашлари мумкин. Бундай “қасос”дан сўнг ишчи, албатта, дарров тинчланади ва энди унга ҳаёт аввалгидай фожиали бўлиб кўринмайди. Энди у ўзининг талаблари ҳақида ҳам бир оз ўйлаб кўриш ва уни раҳбариятга қабул қилинадиган шаклда, босиқлик билан етказиш имконига ва фурсатига эга бўлади.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

МЮНХАУЗЕННИНГ САМАРАСИЗ ТАЖРИБАСИ

Ўзбекистон милициясининг Ўрта Осиё жумҳуриятларида худди ўз уйида юргандай бемалол бегуноҳ одамларни ўғирлаб кетаётгани,  Ўзбекистонда ҳеч қандай сиёсий силжиш юз бермаганини яққол намоён қилмоқда. Шу йил январ ойида Наманган милициясининг, Ўшда яшаётган Қирғизистон фуқароси Зокиржон Нурматовни олиб қочгани, ҳатто Қирғизистон милиционерларини ҳам ғазабга солди.

Вақт ўтган сайин Ўзбекистон ўзининг “минтақа полицайи” сифатидаги шуҳратини орттирса орттираяпти-ки, аммо камайтиргани йўқ. Асрлар бўйи доимо минтақага зиё тарқатиб келган Ўзбекистон, бугунги кунда минтақанинг зулмат таратувчи қора қуёшига айланиб қолмоқда.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

МАДДОҲИЗМ

Азалдан тирикчилик қилишнинг энг осон йўлларидан бири маддоҳлик бўлиб келган. Mаддоҳ тили билан турмушини тебратади. Тилдан бошқа ҳеч нарса талаб қилинмайдиган бундай ғаройиб касб билан ҳозир Ўзбекистонда юзлаб журналист ва ёзувчилар тирикчилик қилмоқда. Уларнинг юзлаб тиллари занглаган тузумни бир оз бўлса-да ялтиратиш умидида ялаб-юлқаб ётибдилар. Бу маддоҳлар ўзларининг қавариб кетган тилларига вазиятга қараб, гоҳ асал, гох заҳар суртиб туришади. Тилнинг асал суртилган томони билан улар тузумни яласалар, заҳар суртилган томони билан тузумни танқид қилганларга қарата заҳар сочадилар. Тилдаги заҳар микдори, одатда, тилдаги асал миқдорига пропорционал равишда оша боради. Бу – лаганбардорлик ва маддоҳлик табиатининг ўзгармас қонунидир.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

ҲУКМДОРГА ЛОЙИҚ ХАЛҚ

Агар “ҳар бир халқ ўз ҳукмдорига муносиб”, деган ибора тўғри бўлса, демак, дунёда адолатсизликнинг ўзи йўқ экан. Яъний, ҳар ким экканини ўради. Демак, ҳар куни рўй бераётган адолатсизликлар, аслида, адолатсизлик эмас, балки адолатнинг юксак тантанасидир. Бу иборадан “тақдир ҳақ” ёки “ҳар ким пешонага ёзилганини кўради”, сингари диний ақидаларнинг ҳам тафти келиб туради. Ҳатто ундан (“тақдир” ва “пешона” ҳақидаги гапларга қанчалик зид кўринмасин) “табиий танлов” назариясининг ҳиди келаётганини ҳам сезиш мумкин. Бу ўринда XIX-асрда яшаб ўтган фаранг шоири Шарл Бодлернинг “Гадойларни дўппосланг!” номли кичик бир ҳикояси эсга тушади. Ҳикояни тўлалигича келтирамиз:

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Адабиёт

ПАРАДОКСАЛ МАНТИҚ

“Известия” газетасида Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг интервюси эълон этилди. Интервю “Ўзбекистон айсберг эмас”, дея номланган. “Президент ўз матбуот хизмати томонидан тайёрланган ёзма жавобларни бир четга суриб қўйиб, жонли суҳбат ўтказишни афзал кўрди”, дейилади суҳбат бошида редакция томонидан ёзилган изоҳда. Интервюда И.Каримовнинг Ўзбекистон иқтисодий-сиёсий модели ҳақида, жумҳуриятнинг ташқи алоқалари хусусида берилган саволларга қайтарган жавоблари келтирилади. Журналистларнинг саволлари ҳам, уларга берилаётган жавоблар ҳам ҳайратланарли даражада, бундан 5-6 йил илгари унга берилган савол ва жавобларни эслатади.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

МИНГ КЎЗЛИ МАХЛУҚ

“Тоталитаризм даврида мен ўзимни ҳозиргидан кўра анча эркинроқ ҳис қилардим”,–дейди “Свобода” радиосига интервю берган  рус ёзувчиларидан бири. Бундай пародоксал фикрни сўнгги 10 йил ичида, яъний, Горбачёвнинг “ошкоралиги” бошланган пайтдан то бугун ҳамма жойда декларация қилинаётган “сўз эркинлиги” даврига қадар ўтган вақт ичида тез-тез эшитадиган бўлиб қолдик. Ҳатто баъзилар: “Адабиёт ривожи учун тоталитар тузум зарур, чунки, фақат шундай тузумдагина адабиёт нозик ташбеҳларга бой бўлади, топқир бўлади”, дея бошладилар. Бундай фикрни тарғиб қилаётган одамларни коммунистик тузумни реабилитация қилишга уринаётганликда айблаш қийин.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Адабиёт

“БОҒДОДДА ҲАММА ЁҚ ТИНЧ!”

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ҳокимият тепасига келган илк чоғларида қандай тактикани қўллаган бўлса, бугун ҳам ўша тактикасини собитлик билан давом эттирмоқда. Жаноб президентнинг тактикаси жуда оддий ва энг муҳими, ишонувчан фуқаролар учун таъсирчан бир тактикадир. Масалан, у киши жумҳурият ёки вилоят миқёсида ўтказилаётган телевидение ва радио ходимлари, журналистлар иштирок этаётган мажлисда ўзининг мулозимларидан бирини ёки бир қанчасини астойдил тергай бошлайди.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

“ТАСАВВУФ” АТРОФИДА

Бугун тасаввуф ҳақида кўп гапирилаётир. Айниқса, ёш адабиётчилар ичида тасаввуф ҳақида гапириш, ўзининг ҳали шаклланмаган мушоҳадаларини суфийзм сифатида тақдим этиш удумга айланмоқда. Албатта, бундай кўринишларга ҳам, худди советлар даврида ёзилган мадҳиябозликларга кўрсатилгандай муносабат билдириб, уларни пайқамасликка ҳаракат қилиб юравериш мумкин. Аммо мадҳиябозлик ўзининг бутун сохталиги ва иккиюзламачилигига қарамай, ниқобсиз оқим эди. Суфийлик кўринишидаги ниқоб эса, шундай бир улуғвор ниқоб-ки, у билан узоқ вақтгача ўқувчини алдаб юрса бўлади.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

ЯГОНА ДАВЛАТ ТАМАЛИ

Ўзбекистонда советлар даврининг энг асосий жиҳатларидан бири бўлган– фуқароларни прописка қилиш ишига зўр берилмоқда. Аниқроғи, фуқароларнинг пропискасиз бир қадам ҳам юра олмаслиги учун ҳукумат томонидан барча тадбирлар кўрилмоқда. Маълумки, прописка – тоталитар тузумда инсонларни доимий назорат остида ушлаб туриш учун ўйлаб топилган қуроллардан бири эди. Пропискасиз инсон, инсон эмас эди. Бу нарсасиз одам на ишга қабул қилинар, на уй-жой сотиб олар ёки қура олар эди. Аммо советлар даврида вилоятлардан Тошкентга келган фуқаро пропискасиз бемалол пойтахтга келиб-кетиши ёки бир мунча муддат бу ерда меҳмон бўлиб қолиш эркинлигига эга бўлган бўлса, ҳозирги кунда,қишлоқдан Тошкентга келган деҳқон дарқол маҳаллий милицияга бориб, рўйхатдан ўтиши лозим.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

РУСЛАРНИНГ ОЛЛОҲ ВА ТАНГРИ ҲАҚИДАГИ “БИЛИМ”ЛАРИ ХУСУСИДА

Сўнгги кунларда Россия ва Туркия ўртасидаги муносабатлар бир мунча совуқлашди. Азалдан бир-бирига рақиб сифатида қараб келадиган бу иккита давлатнинг халқаро майдондаги ҳар бир қадами у ёки бу шаклда доимо бир-бирларининг манфаатларига зид бўлиб чиқади.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Uncategorized

ХАЛҚНИНГ ЛАЁҚАТИ

“Ўзбеклар завод ва фабрикаларда ишлай олмайдилар, уларда бундай қобилият йўқ”. Рус империячилари ўйлаб топган бундай гап советлар даврида яшаб кўрган ҳар бир ўзбекка танишдир. Бу шиор билан бир томондан ўзбекларнинг нисбатан тараққийпарвар ва ўқимишли бўлган ишчилар синфига келиб қўшилишининг олди олинар, иккинчи томондан, сиёсий ўчоқ ҳисобланган шаҳарлардаги демографик вазият руслар фойдасига сақлаб турилар эди.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

КИМГА ҚАМОҚ, КИМГА МУКОФОТ…

Ўзбекистонда юзлаб мачитлар фаолият кўрсатмоқда, жума намозларига минглаб одамлар келади, аммо бу мачитларда одатда ҳукм суриши лозим бўлган юксак маънавий иқлим ва самимият йўқ, эркинлик йўқ. Одамлар бу ерда, асосан, ҳукумат тарафидан қўйилган имом ва муллаларнинг ўзига яраша тўқилган, мавжуд мустабид тузумга ҳамду-санолар ўқишдан иборат бўлган ваъзларини тинглашга мажбурдирлар. Ҳақиқий диний уламолар эса, қамоқларга ташланмоқда, йўқ қилинмоқда ёки қувғин қилинмоқда. Ислом дини Каримов режими томонидан экстремизм ва миллий-диний низолар тимсоли сифатида тарғиб қилиниб, у билан бутун минтақа қўрқитилаётган айни пайтда бошқа динларга нисбатан ғаройиб бир меҳрибонлик кўрсатилмоқда ва ҳатто улар ислом динининг том акси ўлароқ, “халқлар дўстлигини мусаҳкамловчи” дин сифатида тарғиб қилиниб, уларнинг роҳибларига орденлар берилмоқда.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

НАРСАЛАРНИНГ ЎЗ НОМИ

1994 йилда ҳукумат қарори билан Тошкент Давлат университетининг журналистика факултети тарқатиб юборилган ва орадан бир йил вақт ўтиб, хато англанилди, шекилли, факултет қайта тикланган эди. Ҳозир эса, Ўзбекистонда малакали журналистлар тайёрлаш кераклиги ҳақида гапирилмоқда. Аммо улар қаерда ва қай йўсинда тайёрланиши лозимлиги тўғрисида бирон бир аниқ режа ва таклифлар ҳамон йўқ.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

МИЛЛАТ ШОИРИ

Шеърият ҳақида гапирар экансан, имкон борича, танқидчиликда удум бўлган атамаларни чеклаб ўтишни истайсан. Зеро, аксарият ҳолларда шеърлар ўз ҳолича, уларга тақилган ёрлиқлар ўз ҳолича яшайдилар. Яъний, ёрлиқ – шеърнинг талқини эмас. Янада кучайтириб айтадиган бўлсак, ёрлиқ нафақат шеърнинг талқини эмас, балки, унинг ўзи шеър бўлишга интилаётган мустақил субстанциядир. Шу маънода ўз танқидий мақолаларини бадиий асар сифатида тақдим этишга интилиб келган рус танқидчиси Лев Анненский кайфиятини тушунса бўлади. Аммо шуни ҳам тан олиш керакки, биз барибир ёрлиқларсиз яшай олмаймиз.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

“БИРЛАМЧИ” НАРСАЛАР

Ўзбек жамияти ичида, мана,қарийб 5 йилдан бери “иқтисод бирламчими, сиёсат бирламчими”, мавзуида баҳс кетмоқда. Бу баҳс шу қадар узоқ чўзилди-ки, энди у худди “жўжа олдин пайдо бўлганми ёки тухум”қабилидаги асрий мунозаралардан бирига айланди. ҳукумат қатъий равишда “иқтисод бирламчи” дея таъкидламоқда ва шу таъкидга яраша сиёсат ўтказмоқда. Ҳатто жаноб президент Ислом Каримов ўзини сиёсатчи эмас, иқтисодчи дея атайди.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

РУС ҒОЯСИ

 

Бугун Россия сиёсатдонларидан ҳеч ким империячиликка қарши гапирмайди. Бу ўринда Россиядаги коммунистлар ҳам, демократ ва либераллар ҳам, миллатчи-ватанпарварлар ҳам деярли тенг деса, бўлади. Аммо шу билан бирга баъзи бир савдойиларни ҳисобга олмаганда, ҳеч ким очиқдан-очиқ империяни ташвиқот ҳам қилмайди. Бугунги кунда “империя” сўзининг ўрнига Россияда, қўшни халқлардаги Россиянинг босқинчилик сиёсати қошидаги қўрқувни бир оз тарқатадиган, “давлат манфаатлари”, деган калимани ишлатиш удум бўлган. Албатта, бу билан сўз моҳияти ўзгариб қолмайди. Ўзга давлатлар учун мутлақо табиий кўринган “давлат манфаатлари” сўзи Россияда муқаррар равишда “империя манфаатлари” маъносини англатади.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

КЎЗ ТЕККАН ТУРКИСТОН ҒОЯСИ

Сўнгги ўн йиллик давр ичида Туркистон ғояси бутун турк жумҳуриятларининг у ёки бу даражада муҳокама қилиб келган мавзусига айланди. Раҳматли Турғут Ўзолнинг “21 аср турк асри бўлади”, деган гапи кўп туркларда руҳий кўтаринкилик уйғотган бўлса, баъзиларининг хавотирига сабаб бўлди. Бу хавотир, ҳали амалга оширилмаган ишнинг олдиндан айтиб қўйилиши туфайли шу иш муваффақиятига “кўз тегиши”дан қўрқаётган ўзбекнинг, туркнинг андишаси эди. Баъзи турк жумҳуриятлари раҳбарлари эса, бу ғояни ўз сиёсатидаги посткоммунистик бўшлиқни тўлдиришнинг воситаси сифатида қабул қилиб, коммунистдан “туркчи”га айланишди ва “Европа – умум уйимиз” сингари ғарбда удум бўлган шиорлардан дарҳол кўчирма олиб, “Туркистон – умум уйимиз”, дея сиёсат юргиза бошлади.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

РУС ЖАМОАТЧИЛИГИНИНГ ҲАЙРАТИ

Оммавий ахборот воситалари бугун: “Россияда рус нацизми пайдо бўлмоқда”, дея бонг урмоқдалар. Россияда нацизм бугун пайдо бўлдими? Агар нацизм деганда фақат  Гитлер кенг равишда қўллаган свастикани ёки бошқа миллатларга нисбатан паст назар билан қарашга чорловчи варақа ва китобларнинг халқ ичида очиқ тарқатилиши каби ҳолларнигина назарда тутаётган бўлсак, ҳа, у бугун пайдо бўлди. Аммо бу нарсалар нацизмниинг фақат ташқи атрибутларигина, холос. Варақа ва китоблар амалиётга чақирувчи назария, свастика эса, назарияни амалга ошириш учун бирлашишга ундовчи тимсолдир.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

СЎЗ ВА ИШ

Президент Ислом Каримов август ойида бўлиб ўтган Ўзбекистон Олий Мажлиси сессиясида матбуот ва журналист қандай бўлиши лозимлиги ва муқобил мухолифатнинг зарурлиги ҳақида гапирди. Жаноб Ислом Каримов ўзбек журналистларининг лаёқатсизлиги ва чуқур таҳлилий мақолалар ёзишга билими етишмаслиги ҳақида гапирар экан, журналистларни жамиятдаги ва ҳокимиятдаги қусурларга, коррупцияга қарши курашишга чақирди. “Агар кимда-ким журналистларга тазйиқ ўтказса, унинг умри қисқа бўлади”, деди лўнда қилиб жаноб президент.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

“ИМТИЁЗЛИ ДЕМОКРАТИЯ” ЁКИ ЯНГИ АТАМА

Бугун Ўзбекистонда ва ундан ташқарида, мамлакатда демократик ўзгаришлар бўлиши эҳтимолдан холи эмаслиги ҳақида гап-сўзлар юрибди. Бу гап-сўз ва миш-мишларга Ўзбекистон президенти И. Каримовнинг Америка сафари олдидан ва ундан кейин ўзининг демократияга мойил эканлиги ҳақида айтган гаплари ва бир неча сиёсий маҳбуснинг қамоқдан чиқарилгани сабаб бўлди. Умуман, Ўзбекистондаги режимнинг юмшаётгани ҳақидаги гапларни баъзи мухолифат вакиллари 1994 йил охирларидан бери айтиб келмоқдалар. Қизиғи шундаки, айнан 1994 йилнинг охирига келиб, “Эрк” партиясининг бир гуруҳ аъзолари давлат тўнтаришига урунганликда айбланиб, қамоққа олинган, дин вакиллари ва диний уламоларга қаттиқ тазйиқлар ўтказилаётган эди.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

ТУРКИСТОН ҒОЯСИ ҲАҚИДА

Мадомики, Туркистон ҳақида гап кетар экан, у ҳолда, Шарқий Туркистон ҳақида ҳам гапирмоқ лозим бўлади. Акс ҳолда, Туркистон бирлиги ҳақидаги гапларнинг бари сафсатадан бошқа нарса эмас.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

ИСЛОМ КАРИМОВ: “ҚЎРҚМАНГ, БУ ДИКТАТУРА ЭМАС, БОР-ЙЎҒИ—АВТОРИТАРИЗМ…”

1995 йилнинг сентябр ойида Ислом Каримов “Озодлик” радиосининг рус шўъбасига интервю берди. Радио ходимининг айтишига қараганда, у чет эл журналистлари билан 3 соат-у 45 минут суҳбатлашган. Ҳатто халқаро матбуот конференцияларига ҳам шунча вақт ажратмаган Каримов, “Озодлик” мухбири билан тўрт соатга яқин гаплашиб, ҳатто радио ходимларининг ўзларини ҳам ҳайрон қолдирган бўлса, унинг суҳбатда айтган гаплари бутун соғлом фикрли одамларни ҳайратга солди. “Тоталитаризм даври тугади, буни, ниҳоят, тушунишлари лозим, наҳотки,  бу тушунарли бўлмаса?”, дейди Каримов таъна оҳангида аллақандай номаълум диктаторга қарата.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

ФУНДАМЕНТАЛИЗМ ГЎРКОВИ

Яқинда Ўзбекистон президенти яна бир бор “қўллаб-қувватлаш” ташаббуси билан чиқиб, ҳаммани ҳайрон қолдирди. Бу сафар Ислом Каримов АҚШнинг Эронга қарши эълон қилган савдо ва иқтисодий эмбаргосини қўллашини билдирди. “Мен нима учун Эронга қарши эмбарго эълон қилинганини яхши биламан”, деди у ўзининг бу тадбир ҳақидаги тасаввур ва мулоҳазаларини халқаро валюта фонди вакиллари билан баҳам кўрар экан.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

БИР ОЙЛИК МАОШ ЁКИ МИНГ КИЛО ПОМИДОР

29-июл куни “Озодлик” радиоси орқали радио мухбирининг иқтисодчи Анвар Йўлдошев билан суҳбати берилди. Бу суҳбат такрорий бўлиб, бир ҳафта илгарироқ ҳам эшиттирилган эди. Албатта, “Озодлик” радиосининг баъзи эшиттиришларни такрорий бериши кўп ҳолларда жуда ўринли ва аҳамиятлидир. Чунки; Ўзбекистон радио-телевидениеси ва матбуотида берилмайдиган, аммо “Озодлик” орқали берилаётган муҳим хабарлар, фикр ва мулоҳазаларни радио мухлислари баъзан эшитолмай қолган бўлишлари мумкин, бу тушунарли. Аммо Ўзбекистоннинг ҳар бир газетасида, радио ва телевидениесида ҳар куни тинимсиз такрорланадиган гапларни “Озодлик” орқали ҳам такрорлашга ҳожат бўлмаса керак. Радио орқали такрор эшиттирилган иқтисодчи Анвар Йўлдошевнинг Ўзбекистондаги иқтисодий аҳвол ҳақидаги мулоҳазалари эса, худди ана шундай сифатдаги гаплардир.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

БМТ ЎЙИНЛАРИ

Югославиядаги урушлар бетоб дунёнинг касаллигини аниқлаш учун қўйилган ташҳис хизматини ўтади. Бу уруш дунёдаги кучлар тақсимотини, халқаро ташкилотларнинг, хусусан, БМТнинг носамимийлиги-ю, ўйинларини бир қадар ёритиб берди. Бу уруш ислом давлатлари ўртасида якдилликнинг йўқлигини ва уларнинг хал қилувчи кескин вазиятда нақадар журъатсиз эканлиги, Ғарб давлатлари таъсири остида эканлигини фош қилди. Бу уруш, ниҳоят, ҳамма нарса кучга боғлиқ эканлигини яна бир марта яққол кўрсатди.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Сиёсат

Шеърлар

ШАҲАР

Соат милларини шоширмас ҳеч ким,

Ушлашга ҳам уринмас ҳеч ким уларни,

Сен ёлғиз кезасан шаҳар бўйлаб жим,

Одимлаб ўлчайсан узун кунларни.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Шеърият

“ТУРКИЙЗАБОНЛАР” КИМ?

“ТУРКИЙЗАБОНЛАР” КИМ?

Сўзбоши

Бу мақола бундан 18 йил муқаддам, яъний, 1994 йилда ёзилган эди. Бу вақт ичида мақолада тилга олинган муаммо бартараф бўлгани йўқ, аксинча, янада чуқурлашди. Бугун Ўзбекистондаги аксилмиллий режим ҳатто Навоийни ҳам “турк халқларининг шоири” деб аталишини истамайдиган даражага келди. Бу билан бизнинг бутун тарихимизга даҳл қилиб, уни йўқ қилишга, халқимизни келгинди бир унсур, Ўрта Осиёнинг бир неча минг йиллик маданий ва давлатчилик тарихига алоқаси бўлмаган бир тўда сифатида, кимлардир билан “қоришиб-чатишиб” кетган, насл ва насаби номаълум бир оломон сифатида тақдим этишга ҳаракат қилмоқдалар. “Биз турк эмас, фақат туркийзабонмиз”, деган иғво мана шу мақсадга қаратилгандир. Бугун “Самарқанд ва Бухорони ўзбеклар қурган, бу шаҳарлар ўзбек шаҳарлари” десангиз,  кулгига қоласиз. Тожикларнинг:”сизлар бу ерга бор-йўғи 16 асрда кириб келдинглар, сизлар бир беватан кўчманчисизлар”, дейиши ҳамма томонида кўникиб, ўрганиб қолинган гапларга айланди. Юқорида номи зикр қилинган шаҳарларда ўзбеклар ўзбекча гапиришдан уяладиган даражагача келди. Бундай сиёсат юргизаётган ва бу сиёсатни қўллаб-қувватлаётганларнинг турк наслидан эканлигига ишониш қийиндир.

МУАЛЛИФ

2012 йил.

Daha fazlasını oku…

Kategoriler:Тарих

ИЖАРАДАГИ ОДАМНИНГ КУНДАЛИГИДАН

 

 

Сен хунук ҳаракатлар қилмайсан.

Мен сенга узатган пулларни шоша-пиша санай бошламаслигинг учун уларни олдингга табиий бир ҳаракат билан текис ёйиб ташлайман. Сен қўлингни чузмай, пулларни бир зумда кўзларинг билан санаб чиқишинг мумкин. Сен – фаросатлисан.

 

Тақдир тақозоси билан бир дастурхон атрофида ўтириб қолганимзда сенинг бутун тановвул давомида тинимсиз кекиришингни ўзим ҳам, бошқалар ҳам эшитмаслиги учун мени узундан-узоқ йўтал тутади ва ҳеч ким сенинг кекирганингни эшитмайди. Сен – маданиятлисан.

 

Пешонамда сен билан суҳбатлашиш ёзилганига шубҳам қолмаганидан сўнг, мен иложи борича суҳбат мавзуини ҳазиломуз нарсаларга буришга тиришаман. Ҳазил-мутойиба билан машғул бўлиб, сен ўз халқинг номидан гапиришни унутасан. Сен – олийжаноб одамсан.

 

1986

Kategoriler:Адабиёт