Arşiv
Archive for Kasım 2003
Халқнинг уйғониши учун кенг жабҳали бир маърифий ҳаракат яратилиши лозим…
25.11.2003
Yorum bırakın
(Норвегиянинг Драммен вилоятида ўтказилган Улкучилар қурултойида ўқилган нутқ)
Азиз бирoдaрлaрим,
Бугун Туркчилик юкини ўз елка ва ва қалбларида ташиган биродарларимизнинг кўзларида бир оз ҳорғинлик ва саросима, бир оз шубҳа ва тараддуд кўрмоқдамиз. Бугун Туркчилар сафида ўн йиллар аввалги руҳий сафарбарлик ва руҳий юксалишларни, у дабдаба ва талотумларни кўрмаяпмиз. Совет императорлиги йиқиларкан, кутганимиз воқеалар – Турон эллари ва халқларининг Турк миллиятчилиги йўлбошчилигида бир-бирига талпинароқ йўлга чиқажакларига доир умидларимиз амалга ошмади, афсус.
Kategoriler:Сиёсат